язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2013 й. 79-сон "Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2013 й.

N 79


"ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ"

ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

ҲИСОБ-КИТОБИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг фаолиятини ва моддий-техника базасини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 5 майдаги 130-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети моддий-техника базасини яратиш бўйича харажатларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби асосий техник-иқтисодий параметрлари билан бирга иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳри, Ниёзов кўчаси (Кичик ҳалқа йўли), 17-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотлар комплексини туташ ҳудудлари билан бирга, шу жумладан, реконструкция қилинган ҳамда янгидан барпо этилган иморатларни, шунингдек жиҳозлаш учун сотиб олинган мебеллар, анжомлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналарини, компьютер ва бошқа ташкилий-техникани, кутубхона фондини тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг фаолиятини ва моддий-техника базасини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 5 майдаги 130-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "бепул фойдаланишга" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 март, 12-сон, 153-модда