ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2010 й. 208-сон "Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузурида академик лицей фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.09.2010 й.

N 208




ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА

УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА



Иқтидорли ёшларнинг билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш, саноатнинг юқори технологияларга асосланган тармоқларининг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш, аниқ фанлар ва инглиз тили бўйича чуқурлаштирилган, касбий йўналтирилган таълим олишга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг 2010/2011 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузурида аниқ фанлар ва инглиз тили чуқур ўқитиладиган академик лицей ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси билан биргаликда:

академик лицейда ўқитишни давлат таълим стандартларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга ошириш;

академик лицейнинг педагогик кадрлари таркибини танлов асосида малакали, чуқур касбий билимга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган ўқитувчилар билан тўлдиришни таъминлаш;

академик лицейни зарур ўқув-лаборатория жиҳозлари ва спорт анжомлари, компьютер техникаси, ахборот-коммуникация технологияси жиҳозлари, ахборот ресурс маркази фонди ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш вазифаси юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда 2010/2011 ўқув йилидан бошлаб Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейни сақлаш харажатлари учун зарур маблағ ажратишни назарда тутсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 330-модда.














Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск