ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2010 й. 175-сон "В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.08.2010 й.

N 175


В.УСПЕНСКИЙ НОМИДАГИ

РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МУСИҚА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Иқтидорли ёшларни ҳар томонлама камол топтиришни таъминлаш, бошланғич ихтисослаштирилган мусиқа таълими тизимини янада такомиллаштириш ҳамда шу асосда мусиқа маданияти ва санъат соҳасида юқори маҳоратли кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Республика мусиқа коллежини тугатиш ҳамда унинг бинолари, иншоотлари ва бошқа мол-мулкини В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда тугатилаётган Республика мусиқа коллежининг бинолари, иншоотлари ва бошқа мол-мулки белгиланган тартибда В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи балансига текин берилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда 2010 йил 1 сентябргача Республика мусиқа коллежи ўқувчилари контингентини В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига ўтказсин;

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг харажатлари сметаси ва штат жадвалини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг янгиланган уставини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:

тугатиш комиссияси ташкил этсин ва Республика мусиқа коллежини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Республика мусиқа коллежи тугатилиши муносабати билан бўшаб қолаётган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Давлат консерваторияси сифатли ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда В.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейига тизимли асосда зарур методик ёрдам кўрсатсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов


























Время: 0.0276
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск