ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта махсус таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.1997 й. 207-сон "Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.1997 й.

N 207


ТОШКЕНТ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ХОТИН-ҚИЗЛАР КОЛЛЕЖИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёш авлодни соғломлаштириш муаммоларини комплекс ҳал этиш тўғрисида" 1993 йил 3 декабрдаги 589-сон ва "Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизимини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 22 февралдаги 71-сон қарорларини бажариш юзасидан ҳамда ушбу ихтисосликдаги кадрларни тайёрлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, ёшлар "Камолот" жамғармасининг Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежи юридик шахс ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради.


3. Қуйидаги соҳалар бўйича касбий кўникмаларга эга бўлган ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежи фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

ҳуқуқ хотин-қизлар ва болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам беришни ташкил этиш;

маълумотларни компьютер ёрдамида ишлаш ва тиббий-ижтимоий ёрдам бериш соҳасида статистика;

иқтисодиёт ва ижтимоий таъминотни прогнозлаштириш;

"Соғлом авлод учун" жамғармасининг мақсади ва вазифаларига мувофиқ соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ташкил этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва "Соғлом авлод учун" жамрармаси билан биргаликда:

коллежнинг Низомини ва тузилмасини, мутахассисликлар рўйхатини, мутахассислар тайёрлашга оид ўқув дастурлари ва режаларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

коллежни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминласин;

коллежга унинг ўқув-лаборатория базасини ўқитишнинг замонавий воситалари ва компьютқр техникаси билан жиҳозлашда моддий ҳамда ташкилий-техник жиҳатдан мунтазам равишда ёрдам бериб борсин.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, "Соғлом авлод учун" жамғармаси, ёшларнинг "Камолот" жамғармаси янгидан ташкил этилган коллежга доимий равишда зарур ўқув-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиб турадилар.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент ихтисослаштирилган хотин-қизлар коллежини Тошкент шаҳар, Кох ота кўчасидаги 75-уйга жойлаштирсин.


7. Молия вазирлиги 1997 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун бюджетда назарда тутилган маблағлар ҳисобидан коллежни сақлаш, унинг ўқув хоналарини мукаммал тузатиш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов

























Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск