ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими педагог ва муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Дастури (ЎзР ВМ 04.10.2001 й. 400-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 4 октябрдаги

400-сон қарорига

1-ИЛОВА


2010 йилгача бўлган даврда ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими тизими педагог ва

муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

ДАСТУРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини шакллантириш ва ривожлантириш академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини махсус тайёрланган юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлашни, улар фаолиятининг рақобат муҳитини шакл-лантиришни назарда тутади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг бошланғич босқичида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасалари тармоғининг икки босқичли тизими ташкил этилди.

Мазкур дастур Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги босқичи вазифаларидан келиб чиқиб ислоҳотлар жараёнини чуқурлаштиришни назарда тутади, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ҳамда муҳандис-педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ўзгартириш ва такомиллаштириш йўли билан республика иқтисодиёти тармоқлари учун кадрларни ўқитиш ва уларни тайёрлаш сифатини оширишга кўмаклашади.



II. ДАСТУРНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Дастурнинг мақсади - педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини мунтазам ошириш йўли билан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берувчи юқори малакали педагоглар ва муҳандис-педагог кадрлар билан таъминлаш.

Асосий вазифа - педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг тузилмаси ва мазмунини такомиллаштириш.


Мақсадни амалга ошириш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади:


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими талабларини ҳисобга олувчи, педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мослашувчан таълим дастурларини ишлаб чиқиш.


2. Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


3. Олий таълим муассасалари, институтлар, факультетлар ҳамда педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг касб даражасини ошириш, хорижий тилларни ўрганишни кенгайтириш.


4. Тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишга касб-ҳунар таълимининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган (дуаль) тизимини жорий этиш.


5. Педагог ва муҳандис-педагог кадрларнинг касб даражасини ошириш жараёнига илғор замонавий педагогик технологияларни жорий этиш.


6. Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар олдиндан тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини таъминлайдиган қуйидаги кўрсаткичларни ҳар йили аниқлаш:

педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган мутлақ ва қўшимча эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичлари;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини қоплаш манбалари;

педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кўрсаткичлари;

педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини маблағ билан таъминлаш манбалари.



III. ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР


Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш


Янги педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ, ўқув режалари ҳамда бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича амалга оширилади.

Педагогик ва муҳандис-педагогик йўналишдаги бакалаврлар тайёрлаш умумий таълим мактабларининг 11-синфлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари орасидан, педагогика мутахассислари магистрлари эса - педагогик йўналишдаги бакалавриат базасида амалга оширилади.

Умумтаълим фанлари ўқитувчиларини тайёрлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг эҳтиёжига мувофиқ республиканинг базавий ва етакчи университетларида ва педагогика институтларида амалга оширилади.

Касб-ҳунар коллежларининг тармоқ йўналишлари бўйича махсус фанлар ўқитувчилари ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш олий таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедралари ва факультетларида амалга оширилади.

Умумий раҳбарлик, педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш йўллари ва усулларини белгилаш, улар базасида педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш амалга ошириладиган ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари рўйхати, шунингдек улар фаолиятини мувофиқлаштириш, идоравий қарашлилигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юкланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини, уларни тайёрлашнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини белгилайди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси  1-илова.

Педагогик фаолият учун зарур бўлган билимлар, уқув ва малака ҳажми Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ишлаб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда тасдиқланадиган малака талаблари билан белгиланади.

Педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қуйидагилар воситасида амалга оширилади:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини ҳисобга олган ҳолда олий таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида ўқув режалари ва дастурларини янгилаш;

педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашнинг илмий-методологик асосини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқув базасидан ва ишлаб чиқариш корхоналарининг илғор моддий-техника базасидан фойдаланиш йўли билан педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашнинг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган (дуаль) тизимини жорий этиш;

замонавий ахборот технологиялари ва Интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг интерактив методларини жорий этиш;

педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибини босқичма-босқич аттестациядан ўтказиш.


Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Педагог кадрларни қайта тайёрлаш - ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларига ва замонавий талаблар асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурларига мувофиқ педагог кадрларнинг касб билимлари, уқув ва малакасини олдиндан янгилаш.

Қайта тайёрлаш ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини, янги педагогик технологияларни ўрганишни, замонавий техникани ва ишлаб чиқариш технологиялари ривожланиши соҳасидаги билимларни чуқурлаштиришни, хорижий тилларни ўрганишни тақозо этади.

Умумтаълим мактабларидан, касб-ҳунар техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларидан бўшаб қоладиган педагог ва муҳандис-педагог кадрлар қайта тайёрлаш билан қамраб олинади. Қайта тайёрлаш муддатлари педагогларнинг касб малакаси даражасига қараб буюртмачи томонидан белгиланади.

Кадрлар малакасини ошириш - ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларига мувофиқ кадрларнинг касб билимлари, уқув ва малакасини чуқурлаштириш ва такомиллаштириш, юксак педагогик маҳоратни шакллантиришга кўмаклашувчи фанлар бўйича замонавий билимлар бериш.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш даврийлиги ушбу муассасалар эҳтиёжига қараб белгиланади. Тингловчиларни ўқитиш муддатлари давлат талабларига мувофиқ ва уларнинг касб тайёргарлиги даражаси ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буюртмаси бўйича институтларда, олий таълим муассасаларининг факультетларида ва ихтисослаштирилган марказларида амалга оширилади.

Қайта тайёргарликдан ўтган кадрларнинг билим даражаси буюртмачи томонидан қўйиладиган малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрлари малакасини ошириш шаклларидан бири  ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим ва тренинг марказларида тажриба орттиришни ривожлантириш давом эттирилади. Бунда “Устоз” жамғармаси ва ушбу мақсадлар учун жалб этиладиган хорижий грантлар ва кредитлар ҳисобига тажриба орттиришни ташкил этишга асосий эътибор берилади.

Хорижий мамлакатларнинг тренинг марказлари барпо этиш ва улар фаолиятини ташкил этиш тажрибаси асосида касб-ҳунар коллежларида таълимнинг инновация усулларини ўрганиш бўйича таянч марказлари ташкил этилади.

Умумтаълим фанлари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг эҳтиёжига мувофиқ етакчи ва базавий университетларда, махсус фанлар ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш эса - олий таълим муассасаларининг ихтисослаштирилган кафедралари, факультетлари ва марказларида амалга оширилади.

Электрон почта ва Интернет тармоғи қўлланилган ҳолда педагог кадрларни масофадан туриб қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш кенг ривожланади.

Умумий раҳбарлик қилиш, педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш йўллари ва усулларини белгилаш, улар базасида кафедралар, факультетлар ва ихтисослаштирилган малака ошириш марказлари ташкил этиладиган олий таълим муассасалари рўйхати, шунингдек улар фалиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юкланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртмачи вазифасини бажаради ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини белгилайди.

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурлар олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилади.

Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қуйидагилар воситасида амалга оширилади:

малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимининг илмий-методологик асосини кучайтириш ва давлат талабларини доимий равишда янгилаб бориш;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида дарс беришнинг замонавий усуллари ва шаклларига ўқитишга қаратилган вариантли ўқув режалари ва табақалаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;

институтлар, кафедралар, факультетлар ва малака ошириш марказларининг профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказиш;

малака ошириш курслари тингловчиларининг амалий машғулотлари таянч ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, касбий ўқитиш мутахассислари ва махсус фанлар ўқитувчиларининг амалий машғулотлари эса  ишлаб чиқаришнинг янги технологиялари қўлланиладиган ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илғор ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилишини ташкил этиш;

илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда касб-ҳунар коллежлари ҳузурида таълимнинг инновация усулларини ўрганиш бўйича минтақавий таянч марказлари ташкил этиш;

замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган ва Интернет тармоғи қўлланилган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини масофадан туриб ўқитиш тизими ва механизмини ташкил этиш.



IV. ПЕДАГОГ ВА МУҲАНДИС-ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Прогноз ҳисоб-китобларга кўра янги ва қайта таъмирланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ишга туширилиши давомида педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган мутлақ эҳтиёж 2010 йилда 167 минг кишидан кўпроқни ташкил этади (1-жадвал)*.

2010 йилгача ташкил этиладиган 178 академик лицейнинг педагог кадрларга эҳтиёжи 8,4 минг кишини ташкил этади, 1689 касб-ҳунар коллежи учун зарур бўлган ўқитувчилар сони эса 158,8 минг кишигача ўсади (2, 3 ва 4-жадваллар)*.

Эҳтиёжни қоплаш учун келгусида 2010 йилгача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш ҳажмларини ҳар йили ошириб бориш кутилади. Ҳисоб-китоблар бўйича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш учун 10 йил ичида 101,2 минг мутахассис тайёрланиши керак, яъни олий таълим муассасаларида педагог ва муҳандис-педагог йўналишлари бўйича абитуриентлар қабул қилиш ҳар йили 9-10 минг кишигача етказилади (5-жадвал)*.

Бундан ташқари, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ўқув юртлари ва касб-ҳунар билим юртларидан бўшаб қоладиган 77 мингдан кўпроқ ўқитувчи академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига жалб этилади. Олий таълим муассасалари ўқитувчиларини педагогик фаолиятга, айниқса академик лицейларга жалб этиш давом эттирилади. Ҳар йили 16 мингдан 56 минггача ўқитувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан қамраб олинади (6 ва 7-жадваллар)*.

2001-2010 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва муҳандис-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлашнинг ҳисоблаб чиқилган баланси 8-жадвалда* берилган.



V. ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ СОҲАСИДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК


Халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини амалга ошириш, илмий-педагог кадрларни ва педагогик тажрибани айирбошлашни кенгайтириш мақсадида мазкур Дастурнинг мақсадлари ва асосий вазифаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан:

олий ўқув юртларининг ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан халқаро ҳамкорлиги амалиёти кучайтирилади, Интернет тармоғи бўйича улар билан электрон алоқа ўрнатилади;

етакчи хорижий мамлакатларнинг илмий-педагогик салоҳиятини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнига жалб этиш амалиёти кенгайтирилади;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг кафедралари мудирлари ва ўқитувчиларининг хорижда тажриба орттиришлари фаоллаштирилади, ушбу мақсадлар учун халқаро молиявий институтларнинг грантлари ва имтиёзли кредитлари жалб этилади;

институтлар, факультетлар ва малака ошириш марказлари профессор-ўқитувчилари таркибининг, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари ва педагогик кадрларининг “Устоз” жамғармаси орқали хорижда тажриба орттиришлари ҳажмлари кўпайтирилади.



VI. ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА

ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА ҚАТНАШУВЧИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ


Педагог ва муҳандис-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазмунини такомиллаштириш олий таълим муассасалари, кафедралар, факультетлар ва марказларнинг ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан биргаликда олиб борилади.

Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан:

институтлар, кафедралар, факультетлар ва олий таълим муассасаларининг малака ошириш марказлари моддий-техника базаси даражаси ва ҳолати ўрганилади ҳамда уларнинг ўқув-лаборатория ва махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини яхшилаш чора-тадбирлари дастури тайёрланади;

ўқитиш жараёнига компьютер техникасини, аудио-видео материалларни жорий этиш ва Интернет тармоғига уланиш чора-тадбирлари кўрилади;

мультимедий ўқитиш дастурлари ишлаб чиқилади;

педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий масофадан туриб таълим бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари кўрилади;

олий таълим муассасаларини жиҳозлашга қўшимча грантлар ва имтиёзли кредитлар жалб этилади, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилади.



VII. ДАСТУРНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИ


Педагог ва муҳандис-педагоглар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастури:

республика ва маҳаллий бюджетларнинг ҳар йилги параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари, шунингдек бюджетдан ташқари бошқа даромадлари;

ҳомийлар ва таълим муассасаларининг васийлари маблағлари;

асбоб-ускуналар сотиб олиш, таълим жараёнини такомиллаштириш, шунингдек ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун жалб этиладиган грантлар ва хорижий кредитлар маблағлари;

“Устоз” жамғармаси маблағлари;

амалдаги қонун ҳужжатлари шартларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига маблағ билан таъминланади.



























Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск