Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулотларни тамғалаш. Акциз белгилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2013 й. 27-сон "Алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2013 й.

N 27



АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ВА ТАМАКИ

МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ НАМУНАДАГИ

АКЦИЗ МАРКАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарорига мувофиқ ҳамда алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2013 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларига дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, қўшимча ҳимоя даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларида бўлган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгандан кейин маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 2014 йил 1 январдан бошлаб, белгиланган тартибда эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларида бўлган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, четдан келтириш, уларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни олиб қўйиш чора-тадбирларини кўрсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг импорт қилувчиларини янги намунадаги акциз маркалари жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда уларни сотувчи савдо корхоналарини янги намунадаги акциз маркалари жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилсинлар;

янги намунадаги акциз маркалари жорий этилганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини олиб борсинлар.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 5 февралдаги

27-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган

ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки

маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 4-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "олти" сўзи "тўққиз" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 8-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "тўланганлиги" сўзи "тўланганда" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "қийматини ва акциз солиғининг барча суммасини" сўзлари "қиймати ва акциз солиғининг барча суммаси тўланганда" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Акциз маркалари "Агробанк" ОАТБ минтақавий бўлимлари томонидан қуйидагиларга берилади:

алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчиларга - буюртманомада Давлат божхона қўмитасининг бутун акциз солиғи суммаси, шунингдек буюртма берилган акциз маркалари сонининг тегишли номинал қиймати тўланганлиги тўғрисидаги белгилари мавжуд бўлган тақдирда;

алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига - буюртманомада "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси Босма фабрикасининг буюртма берилган акциз маркалари сонининг тегишли номинал қиймати тўланганлиги тўғрисидаги белгиси мавжуд бўлган тақдирда".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 68-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 2-сон, 8-модда












































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск