ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Тошкент шаҳар хокимининг 26.06.1997 й. 227-сон "Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланилишини таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ТОШКЕНТ ШАҲАР ХОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.1997 й.

N 227




ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА АЛКОГОЛЛИ

ИЧИМЛИКЛАРГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИ

ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-1789 сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 июнь 1997 йил 296-сонли қарорига асосан ва шаҳар ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотлари олиб келиш ҳамда сотишни тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:


ҚАРОР ҚИЛАМАН


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 июндаги ”Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-1789-сонли Фармони бажарилиш учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар божҳона хизматига (Мирзарахимов Я.К.) 1997 йил 1 июндан бошлаб акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни шаҳар ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик чора тадбирларини амалга ошириш вазифаси топширилсин.


3. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасига (А.С. Валиев):

тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни сақлаш ва сотиш чоғида улар акциз маркаларибилан маркаланган ҳолда сотилиши юзасидан ва шунингдек, бундай маҳсулотларни яширинча ишлаб чиқарилиши ҳолларини аниқлаш бўйича доимий назорат ўрнатсин:

ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ҳуқуқий ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка белгиланган тартида тортилишларини таъминлаш маъсулияти юклансин.


4. ”Тошкентсавдо” акционерлик уюшмаси ”Тошбозорсавдо” уюшмаси ”Тошшаҳмевасабзавотсаноат” бирлашмаларига (Н.Ш. Шокиров) шу йилнинг 1 июлидан бошлаб акциз маркалар билан сотилиши бўлган маҳсулотлар, стандартлар талабига мувофиқ акциз маркалари елимланган ҳолда сотилишига доир зарур чораларни амалга ошириш чоралари топширилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокими Маҳкамасининг Ички ишлар Бош бошқармасига (Э.Н. Норгитов) солиқ идоралари билан бирга рейдлар ўтказишда, тезкор ходимларнинг иштирокини, ҳамда акциз маркалари елимланган маҳсулотларни вақтинчалик олиб қўйишда, солиқ идоралари ходимларининг ҳавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилсин.


6. Тошкент шаҳар СЭСи (Мирзаев А.Х.) ва ТошДавстандартга (Бобохонова Х.Ю.) текширувлар натижасида солиқ идоралари томонидан олиб қўйилган акциз маркасиз маҳсулотларни исътемол қилишга яроқлилигини текшириб, белгиланган тартибда ўз вақтида ҳулосалар чиқариш маъсулияти юклатилсин.


7. Туман ҳокимликларига Солиқ идораларининг қарорлари асосида мусодара қилинган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни 1 ой муддат давомида баҳоланиш ва маҳсус дўконларга сотиш учун юборилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ж. Миржалилов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                      К.Н. Тўлаганов























Время: 0.0234
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск