ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1996 й. 285-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1996 й.

N 285



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА

ВА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА АКЦИЗ

МАРКАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни (пиводан ташқари) мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалашнинг жорий этилиши ҳамда уларни акциз маркаларисиз сотишнинг тақиқланиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларига ҳамда спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом, шунингдек акциз солиғи ставкалари миқдорлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни маркалаш бўйича масъулият маркаланадиган акциз товарларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар зиммасига юкланади;

тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни акциз маркаларисиз улгуржи ёки чакана савдо тармоқлари орқали сотиш савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади ва бунинг учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади;

жисмоний шахсларга, нотижорат мақсадларида акциз солиғи тўламасдан, четдан 2 литргача спиртли ичимликлар, 10 пачкагача сигаретлар, 10 пачкагача папирослар келтиришга рухсат этилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларидан фақат фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигариталар), биди, кретеклар мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланади.

3. Тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи (шу жумладан сотувчи) уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар:

1996 йил 1 октябргача акциз маркалари билан маркалаш учун тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар қолдиқларини рўйхатдан ўтказишни;

1996 йил 1 октябрдан бошлаб кўрсатиб ўтилган товарларни фақат стандартлар талабларига мувофиқ акциз маркалари ёпиштирилган ҳолда сотишга доир тегишли тадбирларни амалга оширишни таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситалари тамаки маҳсулотларини ҳамда спиртли ичимликларни маркалаш тизимини жорий этишнинг кенг ёритилишини таъминласинлар.


6. Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотларини ва спиртли ичимликларни акциз маркалари билан маркалаш тизимининг жорий этилиши тўғрисида хабардор қилинишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 8, 24-модда.

































Время: 0.0297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск