ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга сариёғ етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 27.07.2013 й. 2492-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.06.2013 й. 7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 27 июлда 2492-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини

бошқариш қўмитасининг

2013 йил 25 июндаги

7-сонли қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга сариёғ етказиб бериш, қабул қилиш,

сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга сариёғ етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.



II БОБ. САРИЁҒНИ ИДИШГА ЖОЙЛАШ,

ТАМҒАЛАШ ВА ТРАНСПОРТДА ЖЎНАТИШ


3. Сариёғнинг сифати O`z DSt 2771 "Сигир сариёғи" талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Импорт қилинадиган сариёғ сифати халқаро норматив ҳужжатлар ва O`z DSt 2771 "Сигир сариёғи" талабларига мувофиқ бўлиши шарт.


4. Сариёғ номлари бўйича қуйидаги турларга бўлинади:

анъанавий ширин-қаймоқли, шўр эмас;

ширин-қаймоқли, шўр;

нордон-қаймоқли, шўр эмас;

нордон-қаймоқли, шўр;

"любительский" ширин-қаймоқли, шўр эмас;

"любительский" ширин-қаймоқли, шўр;

"любительский" нордон-қаймоқли, шўр эмас;

"любительский" нордон-қаймоқли, шўр;

"крестьянский" ширин-қаймоқли, шўр эмас;

"крестьянский" ширин-қаймоқли, шўр;

қиздириб эритилган сариёғ.


5. Сариёғ бутун зич монолит ҳолда картон ёки тахта қутиларга норматив ҳужжат талабларига мувофиқ жойланиши керак.

Сариёғ жойлаштирилишидан олдин қутиларнинг тагига пергамент ёки алюминли кэширланган зар қоғоз, полимер плёнка ёки норматив ҳужжатларга мувофиқ бошқа материаллар тўшалади. Монолит сариёғ ўралган материал маҳсулотни ҳар томондан бекитиши шарт. Сариёғ солинган картон қути қопқоқларининг учлари қоғоз елим лента билан ёки ёпишқоқ қатламли полиэтилен лента билан ёпиштирилиши лозим. Ёғоч қутилар фойдаланиш учун мустаҳкам бўлиши керак.

Транспорт тамғасида "Қуёш нурларидан сақлансин!", "Ҳароратни чеклаш" деган огоҳлантирувчи белгиларнинг бўлиши ва ҳароратнинг максимал ва минимал қийматлари кўрсатилиши шарт.


6. Транспорт идишининг бир ёнбошига норматив ҳужжат талабларига мувофиқ босма усулда, трафарет ёрдамида, ёрлиқларни ёпиштириш усулида, шунингдек ювилиб кетмайдиган ва ўчмайдиган бўёқ билан, қуйидаги маълумотлар ёзилади:

ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи, манзили, телефони;

товар белгиси (мавжуд бўлса);

маҳсулот турининг номи;

сариёғнинг массавий улуши;

истеъмол идишидаги маҳсулотнинг нетто массаси;

мувофиқлик белгиси;

сақлаш шароити;

яроқлилик муддати (сана, ой, йил);

норматив ҳужжат белгиси;

маҳсулот ички бозорда сотилганда - "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan", экспортга чиқарилганда - "Made in Uzbekistan" ёзувлари бўлиши керак.


7. Истеъмолчилар учун мўлжалланган қадоқларнинг устига босма усулда, офсет муҳр билан, тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ, ювилиб кетмайдиган бўёқ билан қуйидаги маълумотлар кўрсатилган тамға босилиши керак:

ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи, почта манзили, телефони;

товар белгиси (мавжуд бўлса);

маҳсулот номи;

сариёғнинг массавий улуши;

массаси гр;

100 гр маҳсулотнинг озуқавий ва энергетик қиймати тўғрисидаги маълумотлар;

маҳсулотнинг таркиби;

сақлаш шароитлари;

ишлаб чиқарилган сана (кун, ой, йил);

яроқлилик муддати (кун, ой, йил);

норматив ҳужжат белгиси;

мувофиқлик белгиси;

рўйхат рақамини кўрсатган ҳолда штрих-код;

маҳсулот ички бозорда сотилганда - "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan", экспортга чиқарилганда - "Made in Uzbekistan" ёзувлари.


8. Сариёғ барча турдаги ёпиқ транспорт воситаларида тез бузиладиган юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ташилади.


9. Сариёғ ташиладиган транспорт воситасига қуйидаги талаблар қўйилади:

техник созлик;

дезинфекция қилинганлик;

тозалик;

дезинфектант ҳиди қолмаган бўлиши;

зарур ҳароратни таъминлаб туриши;

муқаддам ташилган юк ҳиди бўлмаслиги.


10. Транспорт юк хатида ортилган сариёғ оғирлиги қуйидагиларга қараб алоҳида кўрсатилади:

тури бўйича;

нави бўйича;

ўрин сони бўйича;

жойлаштирилган идиш тури бўйича.


11. Вагон ва автомобиль транспортидаги сариёғ партияси бир хил навли ва бир кунда ишлаб чиқарилган бўлиши лозим.

Истисно тариқасида битта вагон ва автомобиль транспортига икки турдаги сариёғ юклашга йўл қўйилади, бунинг учун албатта уларни ажратиш ва орасига уларни ажратиб турадиган материал қўйилиши керак.


12. Ҳар хил турдаги, ҳар хил навли ва турли вақтда ишлаб чиқарилган сариёғни ажратмасдан бирга ортиш қатъиян тақиқланади.


13. Сариёғ партияси унинг сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ҳолда етказиб берилганда, етказиб берувчидан тегишли ҳужжатлар олингунга қадар алоҳида камерага тахланиб, вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилади.



III БОБ. САРИЁҒ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


14. Сариёғни миқдор ва сифат бўйича қабул қилиш шартнома асосида, қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


15. Сариёғ етказиб берилганда, етказиб берувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулосаси ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари;

ветеринария гувоҳномаси.


16. Давлат захирасига узоқ муддат сақлаш учун ишлаб чиқариш муддати 3 ойдан ошмаган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, шунингдек норматив ҳужжатларнинг сифат, идиш ва ўрамлари бўйича талабларига тўлиқ жавоб берадиган импорт қилинадиган қуйидаги сариёғ навлари етказиб берилади:

олий нав ширин қаймоқли ва нордон қаймоқли тузланмаган сариёғ;

олий нав тузланмаган ширин қаймоқли ва нордон қаймоқли "любительский" сариёғи;

олий нав тузланмаган ширин қаймоқли ва нордон қаймоқли (плазма кислота миқдори 23° Т дан ошмаган) "крестьянский" сариёғи.


17. Сақлаш учун таъми ва ҳиди бўйича балл баҳоси 20 баллдан кам бўлмаган ширин қаймоқли тузланмаган сариёғ қабул қилинади.

Қабул қилинаётганда сариёғ монолити (20 - 25 кг) ичидаги ҳарорат минус 6° С дан кам бўлмаслиги керак.


18. Юк ортиш ва тушириш ҳамда омбор ишларини механизациялаштириш даражасини ошириш, шунингдек оғир қўл меҳнатига чек қўйиш мақсадида сариёғ транспорт пакетларида етказиб берилиши шарт.

Транспорт пакетлари механизациялаштирилган тарзда ортиш ва тушириш имкониятларини, транспортда жўнатиш ва сақлашда юкнинг бус-бутун сақланиши лозимлигини инобатга олган ҳолда тузилиши лозим.

Транспорт пакетлари норматив ҳужжатлар талаблари ва тегишли транспорт турлари учун юк ташиш қоидаларига қатъий мос келиши лозим.

Сариёғ солинган транспорт пакетлари етказиб берувчи ташкилот воситалари билан шакллантирилади. Сариёғ солинган транспорт пакети оғирлиги бир тоннадан ошмаслиги лозим. Сариёғни тагликларсиз етказиб беришга шартнома асосида юкни ташиш вақтида унинг бут сақланиши шарти билан рухсат берилади.

Ҳар бир транспорт пакети бир хил тур ва навли, бир қуйишда тайёрланган сариёғ солинган қутилардан ташкил топиши лозим.


19. Ҳар бир қуйишга битта назорат қутиси шакллантирилади, бу қутига қизил бўёқ билан "Н" ҳарфи ёзилади. Қабул қилиш, сақлаш ва бериб юборишда сариёғ сифатини текшириш учун етказиб берувчи ташкилотлар назорат қутиларидан назорат пакетларини тайёрлайди, ушбу пакетларга ювилиб кетмайдиган қизил бўёқ билан "Н" ҳарфи ёзиб қўйилади.

Сариёғ текис стандарт тахта таглик устида пакетларга тахланади. Транспорт пакетидаги қутилар трафарети ташқарига қилиб тахланади. Ҳар бир транспорт пакети металл лента билан боғланиб, тугилиши ва транспорт тамғасига эга бўлиши лозим.


20. Қабул қилиш, сақлаш ва бериб юборишда сариёғ сифатини текшириш учун турли жойдан танлаб намуна олинади ва текширув натижалари бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ сариёғ сифати аниқланади.


21. Сариёғ партиялаб қабул қилиб олинади. Сариёғ партияси - бу номланиши бир хил, бир идишга жойланган, бир хил физикавий-кимёвий ва органолептик кўрсаткичларга эга, битта ташкилотда ва технологик жиҳозда, бир технологик цикл давомида ягона ишлаб чиқариш тартибига мувофиқ ишлаб чиқарилган, назорат қилишга мўлжалланган маҳсулот бирлиги йиғиндиси. Бир сариёғ партиясига битта юк хати илова қилинади.


22. Сариёғ партияси темир йўл транспортида етказиб берилганда моддий жавобгар шахслар темир йўл ташкилоти вакили иштирокида қуйидагиларни текширишлари лозим:

вагонларнинг техник созлиги;

бурагичларнинг ҳолати;

пломбаларнинг борлиги ва улардаги изнинг аниқлиги;

вагон рақамларининг илова қилинган ҳужжатлардаги рақамларга тўғри келиши;

транспортда ташишда ҳарорат режимига риоя этилиши;

вагоннинг масофани босиб ўтиш муддати.


23. Пломбалар олиниб, транспорт воситаси очилгандан сўнг юкнинг қай ҳолатдалиги, ташқи ҳолатига қараб ва сариёғнинг ҳароратини ўлчаш орқали унинг музлатилганлик даражаси текширилади.

Сариёғ ҳароратини ўлчаш учун ҳар бир партиядан транспорт идишининг 5 фоиз бирлиги ажратиб олинади. Партияда 20 бирликдан кам транспорт идиши бўлса, биттаси ажратиб олинади.

Сариёғ монолити ичидаги ҳароратни ўлчаш учун 6 - 8 см ичкаридан намуна олинади. Сариёғ пакетланган ҳолда келтирилган тақдирда ҳарорат назорат пакетларидан олинган қутиларда ўлчанади. Қабул қилиш далолатномасига ҳароратнинг ўртача арифметик қиймати ёзилади.


24. Текширув жараёнида аниқланган камчиликлар, шу жумладан, вагон ва транспорт юкхоналарининг техник носозлиги, пломбаларнинг бузилганлиги ёки йўқлиги, улардаги изларнинг ноаниқлиги, юк ташиш бўйича ҳарорат ва санитария режими ҳамда вагонларнинг белгиланган масофани босиб ўтиши бузилганлиги далолатнома билан расмийлаштирилади.

Юк камомади аниқланган ҳолларда тижорат далолатномасининг ва қабул қилиш далолатномасининг "Алоҳида белгилар" устунида пломбалардаги назорат белгилари кўрсатилиши лозим.


25. Зарар кўрмаган стандарт идишдаги, ёзувлари аниқ бўлган тамғага эга сариёғ ўринлар сонини санаш ва оғирлигини трафарет бўйича аниқлаш йўли билан қабул қилинади ва бериб юборилади.


26. Пакетланган ҳолда етказиб берилган сариёғ зарар кўрган тагликда ёки идишлари бузилган ҳолда етказиб берилган тақдирда, ўринлар сонини тўлиқ санаш орқали қабул қилинади.


27. Белгиланган нормадан ортиқ камомад юзасидан олувчининг талабига кўра далолатнома расмийлаштирилади.


28. Қабул қилиб олишда сариёғнинг сифат кўрсаткичлари етказиб берувчининг ҳужжатларида кўрсатилган идиш, тамғалаш, транспортда ташиш талабларига мослигига алоҳида эътибор бериш керак.

Шунингдек, сариёғ белгиланган талабларга жавоб беришига, транспорт идишидаги трафаретлар тўғри ва аниқ ёзилганига, пакетлар, тагликлар ҳолатига эътибор бериш лозим.


29. Қабул қилиш пайтида яроқсизга чиқарилган сариёғ тегишли далолатнома расмийлаштирилган ҳолда зудлик билан етказиб берувчига қайтарилади.

Айрим ҳолларда музлатгичда бўш жой бўлса, яроқсизга чиқарилган сариёғ етказиб берувчи томонидан шартномага мувофиқ узоқ муддат сақлашга яроқли сариёғ билан алмаштириш шарти билан вақтинча масъул сақлашга қабул қилиниши мумкин.


30. Маҳсулотни сақлаш ва алмаштириш бўйича харажатлар етказиб берувчи томонидан қопланади.



IV БОБ. САРИЁҒГА СОВУТИБ ИШЛОВ БЕРИШ


31. Ҳарорати минус 6° С ва ундан паст бўлган сариёғ келиб тушганда, маҳсулот сақлаш камерасига юборилади ва у ерда сариёғ зич қилиб тахланади.

Ҳарорати минус 6° С дан баланд ҳарорат билан келиб тушган сариёғга музлатиш камерасида совутиш йўли билан ишлов берилади.

Совутиш йўли билан ишлов бериш учун сариёғ қуйидаги тартибда тахланади:

қўлда тахланганда шахмат тартибида текис қилиб;

механизациялаштирилган усулда тахланганда тагликларда юк пакетлари, совуқ ҳаво ҳар бир пакетга ёки пакетларнинг вертикал қаторига етиб бориши таъминланадиган қилиб тахланади.


32. Юк пакетларининг вертикал қаторлари баландлиги:

сариёғ ҳарорати 5° С дан паст бўлганда - 3 қатордан;

сариёғ ҳарорати 5° С дан 8° С гача бўлганда - 2 қатордан;

сариёғ ҳарорати 8° С ва ундан баланд бўлганда - 1 қатордан ошмаслиги керак.


33. Монолитнинг 6 - 8 см ичкарисида маҳсулот ҳарорати минус 12° С дан баланд бўлмаслигига эришилганда, сариёғга совутиб ишлов бериш жараёни тугатилган ҳисобланади.

Юк пакетларидаги сариёғга совутиш йўли билан ишлов берилганда юк пакетининг тепа қаторидаги монолит ҳарорати ўлчанади.


34. Ҳароратни ўлчаш учун совутиб ишлов беришга берилган сариёғ партиясидан 3 тагача қути очилади.

Шахмат тартибида текис тахланган монолит сариёғга музлатиш камерасида совутиб ишлов бериш давомийлиги мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган.


35. Музлатиш камерасида сариёғга совутиб ишлов беришни қайд этиш китоби мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.



V БОБ. МУЗЛАТГИЧЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


36. Сақлаш камералари энг мақбул ҳарорат ва намлик даражасига эга бўлиши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш бўйича тегишли санитария нормаларига риоя этиш таъминланадиган тузилишга эга бўлиши лозим. Сақлаш камераларининг тузилиши қурилиш нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.

Музлатгичларга туташган ҳудуд доимий тарзда музлатгичлар учун санитария қоидалари талабларига мувофиқ лозим даражадаги санитария-техник ҳолатда ушлаб турилиши керак.


37. Сақлаш камераларига маҳсулотларни жойлаштириш олдидан вестибюллар, платформалар ва бошқа хоналар, асбоб-ускуна ва жиҳозлар техник соз ҳолда бўлиши ва улардан санитария норма ва қоидалари талабларига мувофиқ фойдаланиш лозим.


38. Технологик харитага мувофиқ сақлаш камералари транспорт воситалари, асбоб-ускуна ва инвентар, тарози ва технологик жиҳозлар билан таъминланган бўлиши, эшиклар ва лифт тирқишларига брезент парда тортилган бўлиши лозим. Ифлосланган ёки моғор босган таглик, брус ва рейкалар тозаланиши ва дезинфекция қилиниши лозим.


39. Сақлаш камералари ва вестибюллар озиқ-овқат маҳсулотларидан бўшатилгандан сўнг дезинфекция қилиниши лозим, зарур бўлганда пол ювилиши, деворлар оқланиши керак. Дезинфекция тугатилгандан сўнг хонадаги ҳавонинг микробиологик заҳарланганлиги текширилади. Кемирувчилар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари бузилишига йўл қўймаслик мақсадида камераларда мунтазам равишда дератизация тадбирлари ўтказилади.

Белгиланган тартибда тайёргарлик ишлари ўтказилиб, дезинфекция қилингандан сўнг сақлаш камералари ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан қабул қилиб олинади ва сақлаш камераларнинг тайёрлиги тўғрисида далолатнома тузилади.


40. Сақлаш камераларининг юк ортиш ва тушириш ишларида банд бўлган асосий ва ёрдамчи ходимлари белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқ санитар ва махсус кийим-бош билан таъминланиши лозим.


41. Барча сақлаш камераларига машина бўлимидаги марказий бошқарувдан туриб ҳароратни ўлчаш учун датчик ўрнатилиши лозим. Шунингдек, сақлаш камераларида штабеллар орасида 1,5 метр баландликдаги мосламага ёки юк эшиги ортидаги майдончага ўрнатилган битта термометр ва битта ҳаво намлигини ўлчаш асбоби бўлиши лозим.


42. Ҳарорат ва намлик ўлчовчи асбоблар уларни бемалол олиб қўйиш мумкин бўладиган қилиб ўрнатилиши керак ва юк ортиш-тушириш ишлари пайтида бехос зиён етишидан ҳимояланган бўлиши лозим. Шиша термометрлар тахта ёки металл қобиқда бўлиши лозим.


43. Электр қурилмалардан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда), (Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларига мувофиқ амалга оширилади.


44. Ёриткичлар ўтиш жойларида ва девор бўйлаб ўрнатилиши ҳамда сақлаш камераларининг юк сақлаш ҳажмини камайтирмаслиги керак.

Шип текис бўлганда ёриткич ва штабель оралиғи 0,3 м дан ошмаслиги керак.

Шиша парчалари озиқ-овқат маҳсулотлари устига тушмаслиги учун ёритиш асбоблари ҳимоя қобиғига эга бўлиши лозим.


45. Тарозилар норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда ўз вақтида текширилиши ва пломбаланиши лозим.


46. Сақлаш ва музлатиш камералари қуйидагилар билан таъминланиши лозим:

жиҳозланганлик табелида кўзда тутилган зарур инвентарь ва асбоб-ускуналар;

сақлашда ҳарорат-намлик режимини назорат қилиш учун ўлчов асбоблари (термометрлар, термографлар, гигрографлар ва психрометрлар);

ҳимоя ва қўриқлаш сигнализацияси, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, шунингдек автоматик равишда ёнғиндан хабар бериш қурилмаси;

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.



VI БОБ. САРИЁҒНИ САҚЛАШ


47. Сақлаш жараёнида сариёғни ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган манбалардан, уларнинг қуввати ва таъсир қилиши давомийлигидан қатъи назар, ҳимоя қилиш лозим.


48. Ёнғин ўчириш воситалари доимо соз ҳолатда бўлиши ва фойдаланишга шай туриши лозим.


49. Сақлаш камералари тегишли асбоб-ускуналар ва хавф тўғрисида огоҳлантирувчи плакат, ёзувлар, кўрсаткичлар, ёниб турадиган ва овозли сигналлар билан таъминланган бўлиши лозим.


50. Юк ташиш учун мўлжалланган барча ускуналар уларни юк кўтариш қуввати, ишга яроқлилиги текширилган сана ва йўл қўйиладиган юкни тахлаш усули кўрсатилган трафаретга эга бўлиши лозим.


51. Сариёғ сақлаш камералари ҳажмидан оқилона фойдаланиш, сақлаш ҳамда қабул қилиб олиш, бериб юбориш ва маҳсулот сифатини назорат қилиш учун энг мақбул шароит яратишни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган технологик харитага асосан тахланади.

Сариёғнинг ҳар бир партияси алоҳида штабелга тахланади ва штабель ёрлиғи расмийлаштирилади. Мазкур ёрлиққа маҳсулотнинг амалда жойлашиш чизмаси бириктирилади.

Маҳсулот штабелдан қисман бериб юборилган тақдирда, ишлар амалга оширилган кун штабель ёрлиғига тегишли ўзгартиришлар (ҳужжат рақами, маҳсулот бериб юборилган сана, унинг миқдори ва қолдиғи) киритилади.


52. Сариёғ партиялари вагон ёки автомобиль транспортига зич қилиб тахланади. Сариёғ пакетланмасдан келтирилган тақдирда, тушириб олишда пакетларга тахланади. Бунда қутилар трафарети ташқарига қилиб тахланади. Тахламлар баландлиги идишнинг мустаҳкамлиги ва штабелга юк ортиш нормаларини инобатга олган ҳолда камеранинг юк қабул қилиш ҳажмидан имкон қадар фойдаланиш шартларидан келиб чиқиб белгиланади.


53. Сариёғ транспорт пакетларида келтирилган тақдирда, уни камерада сақлаш ҳажми штабелларнинг мустаҳкамлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Маҳсулот, музлатгич паспортига мувофиқ тўртта устун оралиғидаги полнинг 1 кв.м майдонига тушадиган фойдали лойиҳа юкидан ошмайдиган қилиб тахланиши лозим. Штабелга тушадиган юк оғирлиги нормаси бузилса ва пакетларни баландлиги бўйича бир хил миқдорда марказга тахлаш имкони бўлмаса, унинг вертикал қаторлари бир пакетга кам тахланади. Битта пакетга кам тахланган вертикал қаторлар сони ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади.


54. Музлатгичда сақланаётган сариёғ сифати устидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ пухта назорат ўрнатилиши лозим. Сариёғни ўзига хос ҳидга эга маҳсулотлар билан бирга сақлаш тақиқланади. Сақлаш камераларини бир куб метр юк ҳажмини тўлдириш нормалари ва шартли юкка қайта ҳисоблаш коэффициентлари мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган.


55. Сариёғ сақлашга мўлжалланган сақлаш камераларида ҳарорат минус 25° С даражада сақланиши лозим, паспортида минус 18° С ва минус 20° С ҳарорат кўрсатилган сақлаш камералари бундан мустасно. Музлатилган сариёғ сақланаётганда сақлаш камераларидаги ҳавонинг нисбий намлиги 85 - 90 фоизни ташкил этиши лозим.


56. Сақлаш камераларида сариёғ штабеллари қуйидаги чекиниш билан тахланади:

совутиш ускуналари бўлмаган деворлардан, шунингдек девор олдидаги совутиш ускуналаридан 0,3 м дан кейин;

совутиш ускуналари ўрнатилмаган шипдан 0,2 м дан кейин;

шипга ўрнатилган совутиш ускуналаридан 0,3 м дан кейин;

ҳаво узатгичнинг ташқи сатҳидан 0,3 м дан кейин.


57. Юкни деворлар ёнида жойлаштириш колонна, девор периметри бўйлаб ингичка рейка (тахтача) ёки тахта ўрнатиш (вертикал тарзда) орқали амалга оширилади.


58. Сариёғ сақланаётган сақлаш ва музлатиш камераларида механизмлар ишлаши учун эни 1,6 м йўлаклар қолдирилади.


59. Сақлаш жараёнида маҳсулот тахланган хоналарда ҳаво ҳарорати фақат қисқа вақт давомида (бир суткадан ошмаслиги керак) ва фақат белгиланган ҳарорат даражасидан бир градус атрофида ўзгаришига йўл қўйилади.

Музлатгичларда белгиланган сақлаш ҳароратини ушлаб туриш ва автоматик ҳаво ҳарорати назоратини таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилиши лозим.


60. Сифат бузилиши аломатлари пайдо бўлиши билан сариёғ белгиланган яроқлилик муддатидан қатъи назар, зудлик билан алмаштирилиши лозим.


61. Ҳавонинг нисбий намлиги 85 фоиздан юқори бўлмаганда, сариёғни сақлаш муддати ҳарорат минус 18° С бўлганда - 15 ой, ҳарорат минус 25° С бўлганда - 24 ойни ташкил қилади.



VII БОБ. САРИЁҒНИ ЮКЛАШ ВА ЖЎНАТИШ


62. Сариёғни юклаш ва жўнатиш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида биринчи навбатда сифат ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Сариёғни сақлашни амалга ошираётган ташкилотлар мазкур маҳсулотларнинг сифат ва сон жиҳатидан сақланишини таъминлашлари зарур, маҳсулотлар бериб юборилаётган вақтда, улар сақлашга қабул қилинган навга мувофиқ бўлиши лозим.

Сариёғни юклаш ва жўнатиш, сақлаш муддати тугашидан камида 2-3 ой олдин амалга оширилади.


63. Сариёғ сифатининг ёмонлашиши аломатлари пайдо бўлганда шартномага мувофиқ сариёғ шу турдаги яроқли сариёғ билан алмаштирилади. Сариёғни бериб юборишдан олдин унинг сифат кўрсаткичлари норматив ҳужжатлар талаблари асосида текширилади.



VIII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


64. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" Давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Шахмат тартибида текис тахланган монолит

сариёғга музлатиш камерасида совутиб

ишлов бериш давомийлиги

      

Камерада ҳаво ҳарорати минус 18° С бўлганда


Сариёғнинг дастлабки ҳарорати, °С

Сариёғни монолитнинг 6 - 8 см ичкарисида маълум ҳароратгача совутиб ишлов бериш давомийлиги, соат


Ялпи намлик улуши 16 ва 20 фоиз бўлган сариёғ


минус 12° С


минус 15° С


10

51


80

5

36


65

0

26


55

минус 5

20


49


Ялпи намлик улуши 25 фоиз бўлган сариёғ


0

30


59


Камерада ҳаво ҳарорати минус 25 °С бўлганда



Ялпи намлик улуши 16 ва 20 фоиз бўлган сариёғ



минус 12° С


минус 15° С

минус 18° С

10

48


57

67

5

33


42

50

0

23


32

40

минус 5

14


23

31


Ялпи намлик улуши 25 фоиз бўлган сариёғ


0

26


35

43

             

Изоҳ: юк пакетларига тахланган монолит сариёғга совутиб ишлов бериш давомийлиги юқоридаги жадвалда кўрсатилган ишлов бериш давомийлигидан икки баравар кўп.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Музлатиш камерасида сариёғга совутиб

ишлов беришни қайд этиш

КИТОБИ

     

Ка-

мера

рақа-

ми

Маҳ-

су-

лот

но-

ми


Ор-

тил-

ган, тон-

на


Ортиш

(кун, вақт)


Маҳ-

сулот-

нинг

бош-

лан-

ғич

ҳаро-

рати,

°С


Музлатиш камерасида

ҳаво ҳарорати, °С


Сову-

тиб

ишлов

бериш

туга-

тил-

ган-

дан

кейин

маҳ-

сулот

ҳаро-

рати,

°С


Тушириб

олиш

(кун, вақт)


Сову-

тиб

ишлов

бериш,

вақт


Эс-

лат-

ма


бош-

ла-

ниш

вақ-

ти


ту-

гаш

вақ-

ти


ор-

тиш-

дан

ол-

дин


ор-

тиш-

дан

ке-

йин


Совутиб ишлов бериш жараёнида

(белгиланган сутка ва соатда)


туши-

риб

олиш-

дан

олдин


бош-

ла-

ниш

вақ-

ти


ту-

гаш

вақ-

ти


I сутка


II сутка


III сутка


IV сутка


8

16

8

16

8

16

8

16

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22





















        

Музлатгич бошлиғи



(Ф.И.О., имзо)

          





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Сақлаш камераларини бир куб метр

юк ҳажмини тўлдириш нормалари

ва шартли юкка қайта ҳисоблаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

     

Юк номи


Тўлдириш

нормалари т/куб м


Шартли юкка қайта

ҳисоблаш коэффициенти


Транспорт пакетларидаги сариёғ

0,51


0,69


Пакетланмаган ҳолда келиб тушган сариёғ:




ёғоч қутиларда


0,63

0,56

картон қутиларда


0,70

0,50

         

Изоҳ:

1. Ўрамдаги маҳсулотлар учун брутто оғирлик, ўрамсиз маҳсулотлар учун - нетто оғирлик.

2. 1 кв.м майдонга юкланиш музлатгич паспортида кўрсатилган фойдали юкланишдан ошмаслиги лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 5 август, 31-сон, 411-модда












































Время: 0.0128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск