ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 23.07.2013 й. 2486-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.06.2013 й. 12-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 23 июлда 2486-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини

бошқариш қўмитасининг

2013 йил 25 июндаги

12-сонли қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш,

қабул қилиш, сақлаш ва бериб

юбориш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга чой етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларни масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.



II БОБ. ЧОЙНИ ИДИШГА ЖОЙЛАШ,

ТАМҒАЛАШ ВА ТАШИШ


3. Чой юмшоқ ёки ярим қаттиқ идишларга нетто оғирлиги 25, 50, 75, 100, 125, 150, 200 ва 250 гр билан қадоқланади.

Шартнома асосида чакана савдо учун мўлжалланган 200, 300, 500, 1000, 2000 гр ли пакетли чой ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин.


4. Юмшоқ идишнинг ички юзаси норматив ҳужжатларга мувофиқ алюминий фольгали, пергамент ёки поливинилиденхлорид қоғоз билан қопланган бўлиши, пачкага норматив ҳужжатларда белгиланган маълумотлар трафарет усулида босилиши лозим.


5. Ярим қаттиқ идишнинг ички қисми норматив ҳужжатларга мувофиқ юзаси алюминий фольгали, пергамент ёки поливинилиденхлорид қоғоз билан қопланган ёки оғирлиги 1 кв. м да 230 - 240 гр бўлган "хром-эрзац" картонидан бўлиши лозим.


6. Чойнинг ҳар бир ўрамдаги нетто оғирлигидаги тафовут 25 гр дан 2000 гр гача қадоқланганда 1 фоиз кўрсаткичдан ошмаслиги лозим.


7. Чой пачкалари норматив ҳужжатларга мувофиқ фанерали ёки гофрировка қилинган картон қутиларга жойлаштирилади.

Қўшимча ўраш идиши сифатида полиэтилен-терефтал плёнкадан қилинган қистирма варақчали қопчалардан фойдаланишга рухсат этилади.


8. Кўп марта ишлатиладиган транспорт идишлари ўзининг ҳимоя хусусиятларини бутун фойдаланиш даври мобайнида сақлаб қолувчи ва кўп мартали тозалашларга чидамли материалдан тайёрланиши лозим.


9. Узоқ муддатли сақлашга мўлжалланган чой норматив ҳужжат талабларига жавоб берадиган полиэтилен суқмали полипропилен қопларга солинади.


10. Чой пачка ва қутилари тоза бўлиши, яхшилаб елимланган ва тўғри шаклга эга бўлиши лозим. Майда чой қадоқланган қутиларда "майда" деган ёзуви бўлиши керак.


11. Чойнинг ҳар бир ўрам бирлигига қуйидаги маълумотлар трафарет қилиб босилади:

маҳсулот номи;

ишлаб чиқарувчи номи, унинг манзили;

маҳсулот нави ва чой барги ўсган жой;

нетто оғирлиги;

товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);

норматив ҳужжат номи.


12. Чой идишининг транспорт маркировкасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

маҳсулот номи, товар белгиси;

ишлаб чиқарувчи номи, унинг манзили;

қадоқланган сана;

брутто ва нетто оғирлик;

сақлаш ҳарорати ва муддати;

ўрам бирликлари сони ва унинг нетто оғирлиги;

"Намликдан асранг!" огоҳлантирувчи белгиси;

норматив ҳужжат номи.


13. Маркировкада маҳсулотни идентификацияловчи ва тавсифловчи ёки унинг хусусиятини таърифловчи бошқа маълумотларни ёзишга ҳам рухсат этилади.


14. Чой ташишни амалга оширувчи транспорт ташкилотлари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган маҳсулотни ташиш шартларига риоя этишлари лозим.


15. Чой барча турдаги транспортларда юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ташилади.


16. Ҳар бир юклаб юборилаётган чой партиясига мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулосаси ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари илова қилинади.


III БОБ. ЧОЙНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


17. Чойни етказиб бериш ва қабул қилиш шартнома асосида, қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.


18. Чой юкланган вагон келганда у темир йўл вакили иштирокида синчиклаб ўрганилади. Ташқи кузатувни амалга оширишда вагоннинг техник ҳолати ва унинг созлиги, пломбаларнинг сақланганлиги, улардаги изнинг аниқлиги, чой қутиларининг бутунлиги, пломбанинг юкка илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги текширилади. Қутилар намланмаган, очилмаган бўлиши керак.

Текшириш давомида аниқланган камчиликлар, шу жумладан, вагоннинг техник носозлиги, пломбаларнинг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг бузилганлиги, улардаги изларнинг ноаниқлиги, оралиқ бекатлар пломбасининг мавжудлиги умумий шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.


19. Шикастланмаган идишларда ўрами бузилмаган ва юк ўринлари сақланган ҳолда етказиб берилган чой ўринлар сони ва нетто оғирлигига қараб қабул қилинади.


20. Шикастланган идишдаги чой қутининг амалдаги нетто оғирлиги бўйича қабул қилинади.


21. Чойни қабул қилиб олишда маҳсулот ёки идиш бузилиши (шикастланиш, намланиш, ифлосланиш), маҳсулотнинг номи ва миқдори ёки ўринлари транспорт ҳужжатларида белгиланганидан фарқ қилган тақдирда, тижорат далолатномаси тузилади. Тижорат далолатномасида пломбалар ва улардаги назорат белгиларининг ҳолати қайд этилади.


22. Чойни сифати бўйича қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

етказиб берувчининг маълумотларини текшириш (мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулосаси);

идиш, ўрам ва тамғани кўздан кечириш;

органолептик баҳолаш (ҳид, таъм, дамлама, ранг, чой барги қайнаши даражаси);

норматив ҳужжатларга мувофиқ намлик ва сувда эрувчан экстрактив моддалар мавжудлиги бўйича лаборатория таҳлили ўтказиш.


23. Органолептик баҳолаш ва намликни аниқлаш учун намуна ҳар бир вагон ва автотранспорт партиясидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ олинади.


24. Текшириш натижасида аниқланган ҳақиқий кўрсаткичлар ва етказиб берувчи ҳужжатларида кўрсатилган чой сифати ўртасида тафовутлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил экспертлар иштирокида далолатнома тузилади.


25. Норматив ҳужжатлардаги сифат кўрсаткичларига мос келмайдиган, шунингдек намланган, намланиб моғорлаган, ҳидланган ва бошқа ёт моддаларнинг ҳиди урган ҳамда таъмирлаб бўлмайдиган даражада шикастланган идишларда олиб келинган, нотўғри тамғаланган ва бошқа стандартлардан оғишган чой сақлаш учун қабул қилинмайди. Бундай чой умумий партиядан ажратилиб, алоҳида омборга жойлаштирилиши керак.


26. Яроқсизга чиқарилган чойни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш билан боғлиқ барча харажатлар шартномага мувофиқ етказиб берувчи томонидан қопланади.



IV БОБ. ОМБОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


27. Чой иситиладиган ёки иситилмайдиган, техник соз, қуруқ, тоза ва яхши шамоллатиладиган, моғор босмаган ва ёт моддалар ҳиди бўлмаган омборларда сақланади. Чой билан бирга тез бузиладиган, ҳидли маҳсулотларни бир хонада сақлаш тақиқланади.


28. Омборхоналар тўлдирилишдан олдин таъмирланиши, чойни қабул қилиш ва сақлашга тайёр қилиниши лозим. Бунда асосий эътибор том, пол, иситиш тизимлари, ёриқ ва тирқишларни ўз вақтида ямаш, шунингдек эшикларни яхши ёпилишга мослаш, автоматик қўриқлаш сигнализацияси ускуналари билан жиҳозлаш, ёғоч конструкцияларни ёниш хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюқлик билан қайта ишлашга қаратилиши лозим.


29. Омборларнинг чой қабул қилишга тайёрлиги ташкилотнинг бош муҳандиси, бош энергетик, сақлаш майдони бошлиғи (ёки унинг ўринбосари) ва ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслардан иборат комиссия томонидан текширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.


30. Омборларни шамоллатиш вақтида чой сақланишининг бутлигини таъминлаш мақсадида қўшимча панжарали эшиклар ўрнатилади, вентиляция туйнуклари панжара билан жиҳозланади. Иситилмайдиган омборлардаги вентиляция туйнуклари қиш вақтида чой сақлашга тайёрлаш вақтида иссиқлаштирилади ва зич қилиб беркитилади.


31. Омборлар қуйидагилар билан таъминланиши лозим:

жиҳозлаш табелида назарда тутилган керакли асбоб-ускуна ва жиҳозлар;

сақлашнинг ҳарорат-намлиги даражасини назорат қилиш ускуналари (иссиқлик ўлчагич, термограф, гигрограф, психометрлар);

маҳсулот таглиги, прокладка материаллари, нарвон ва траплар;

замонавий ҳимоя воситалари ва қўриқлаш сигнализациялари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, шунингдек автоматик равишда ёнғиндан дарак берувчи ускуналар;

биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.


32. Омборлар атрофидаги ҳудуд пухта текисланган бўлиши лозим. Ташқи сувлар омбордан четлатиб ўтилиши керак. Оқовалар ва ариқлар доимий равишда чиқиндилардан тозалаб турилиши лозим.


33. Чой ҳар қандай даражадаги ёнғинга чидамли омборларда сақланади.


34. Фанера қутилари, гофрировка қилинган картонга ўралган чой ёнувчи материал ҳисобланади.


35. Чойни сақлаш жараёнида уни ҳар қандай кучланишдаги ва ёниш давомийлигидаги аланга олиш манбаларидан асраш лозим.


36. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари доим соз ва тайёр ҳолда сақланади.


37. Омборхоналар хавфдан огоҳлантирувчи тегишли асбоб-ускуналар, плакат, ёзув, кўрсаткич, чироқли ва овоз сигналлари билан таъминланган бўлиши лозим.


38. Юк ташишга мўлжалланган барча мосламаларда иш хавфсизлиги ва қулайлигини таъминловчи ускуналар, шунингдек унинг юк кўтариш қобилияти, бутлиги текширилган сана ва юкланадиган юк чегаралари кўрсатилган трафарет бўлиши лозим.



V БОБ. ЧОЙНИ ОМБОРГА ЖОЙЛАШТИРИШ


39. Чой тўғри бурчакли шаклга эга бўлган штабелларда унинг мустаҳкамлигини инобатга олган ҳолда тахланади. Чойни омборга жойлаштириш маҳсулот ва идишлар сифати ва миқдорини сақлаган ҳолда, омборхоналардан имкон даражада самарали фойдаланиш, юклаш-тушириш ишларини ва сақлаш жараёнида сифат назоратини амалга оширишда энг яхши қулайлик яратишни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Чой ассортимент, нав ва қадоқланишига қараб штабелларга алоҳида жойлаштирилиши лозим.


40. Чой штабеллари бир хил ишлаб чиқариш санаси бўлган (бир чорак давомида), бир хил яроқлилик муддати бўлган бир ёки бир неча партиядан шакллантирилади ва бир хил ўлчам ва баландликдаги тагликларда жойлаштирилади.


41. Чой қутилари қуруқ ва тоза, поли асфальтланган омборларга баландлиги полдан 15 см дан 30 см гача бўлган ҳамда ўлчамлари 1200 х 800 ёки 1200 х 1500 мм ли тагликлар устига жойлаштирилади.


42. Тўсиқ конструкциялари ва деворлар билан штабеллар орасидаги кенглик камида 0,5 м бўлиши лозим.


43. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида штабелнинг юқори қаторлари ва электр симлари ва чироқлар орасидаги масофа камида 0,5 м бўлиши лозим.


44. Чойнинг сифатли сақланиши устидан назоратни амалга ошириш, ҳавонинг энг мақбул айланишини таъминлаш ва чойни жойлаштиришда механизмлардан фойдаланиш учун қулайлик яратиш мақсадида омборларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ деворлар олдида бўйлама ва кўндаланг йўлаклар қолдирилади.


45. Ёмғирли ва қорли кунларда юклаш ва тушириш ишлари чой қутиларини намлик тушишидан сақлаш учун пана жойда (соябон остида) амалга оширилади. Салқин кунларда юклаш-тушириш ишлари амалга оширилаётганда эшик олдида турган штабеллар брезент билан ёпилади.


46. Ҳар бир чой штабелига чой жойлаштирилгандан сўнг штабель ёрлиғи бириктирилади. Штабель ёрлиғига чойнинг ассортименти, нави ва қадоқланишига қараб амалдаги жойлашиши чизмаси бириктирилади. Штабель ёрлиғи қабул қилиш далолатномаси, кузатув ҳужжатлари, сифат ва миқдорнинг лаборатория текшируви натижалари асосида тўлдирилади.



VI БОБ. ЧОЙНИ САҚЛАШ


47. Чой сифатининг ёмонлашиши ва бузилишининг асосий сабаби унинг моғорлаши, таъм ва ҳид йўқолишига олиб келувчи намланиши ҳисобланади, шунинг учун чойни сақлашда намликнинг ошишига йўл қўйилмайди.


48. Чойни сақлаш вақтида ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоиздан ошмаслиги лозим.


49. Сақлаш жараёнида чойнинг сифати ва сақланишини таъминлаш мақсадида сақлаш шароитлари текширилади, чойнинг органолептик кўрсаткичлари, намлиги тизимли равишда назорат қилинади, шунингдек маҳсулотнинг ва идишнинг ташқи ҳолати кузатилади.


50. Чой сифати назоратининг даврийлиги омборхонанинг тури, шунингдек тайёр маҳсулотнинг ўрами турига қараб белгиланади:

иситиладиган омборларда сақлашда сифат назорати фақат ташқи кузатув ва бериб юбориш вақтида сифат ёмонлашиши аломатлари аниқланганда;

иситилмайдиган омборларда сақлашда сифат назорати ёзги мавсумга ўтиш вақтида ва бериб юборишда;

фанера қутиларига, полиэтилентерефталатдан қилинган ламинацияланган плёнкаларда жойлаштирилган, импорт (олий, биринчи, иккинчи навлар), рақамланган ва олий нав чойни сақлашда, шунингдек металлизацияланган плёнка асосидаги термоқиздирилган полимер пакетларга ўралган чой сифатининг назорати 12 ва 18 ойдан сўнг, шунингдек бериб юборишда текширилади.


51. Чой намлиги ошганлиги аниқланганда, омбор интенсив равишда шамоллатилади. Зарур ҳолларда, чой қутиларидаги намлик меъёрга келтирилгунга қадар шахмат тарзида жойлаштирилади.


52. Чой сақланаётган омборхоналар ҳар ойда бир марта пухта тозалаб чиқилади. Доимий равишда девор, шифт, эшик, зинапоя, тўсин ва устунлар супурилади. Чой сақланаётган омборлар полини ювиш қатъиян ман этилади.


53. Импорт қилинган қадоқланган чойни сақлаш муддати - қадоқланган кундан бошлаб 18 ой, полиэтилентерефталан қоп-ғилофли қутиларга қадоқланган чойни сақлаш муддати - 2 йил.


54. Омборларда тизимли равишда кемирувчиларга қарши механик ва кимёвий воситалар орқали маҳсулот сифати ва миқдорини ҳимоялаш ишлари олиб борилиши керак.


55. Чой миқдори бутун сақланишини таъминлаш мақсадида йил давомида унинг назорат текширувлари ўтказилади (қайта ҳисоблаш, ўзаро солиштириш ва бошқалар).


56. Чойни сақлаш муддати ва шартлари ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда белгиланади. Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган маҳсулотни сақлаш шартлари чой сифатини бутун сақлаш муддати давомида таъминланиши лозим.



VII БОБ. ЧОЙНИ БЕРИБ ЮБОРИШ

(ЮКЛАШ ВА ЖЎНАТИШ)


57. Чойни бериб юбориш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида биринчи навбатда сифат ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


58. Чойни бериб юбориш унинг ўринлари ва нетто оғирлигига (трафарет бўйича) қараб амалга оширилади. Ўрами бузилган чойни бериб юбориш қутининг амалдаги нетто оғирлигини аниқлаш йўли билан қутидаги пачкалар сони бўйича амалга оширилади.


59. Чой техник соз, тоза, қуруқ, ёт моддаларнинг ҳидларидан ҳоли бўлган вагон ва автотранспортларга юкланади. Бунда вагоннинг кузови ва томига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Вагонларнинг юк ортишга тайёрлиги лаборатория ходими, моддий жавобгар шахслар ва муҳандис-техник ходимлардан иборат комиссия томонидан белгиланади. Темир йўл ҳужжатларида вагонни чой ташишга тайёрлаш бўйича қилинган ишлар қайд қилинади. Автотранспортда ташилганда чой ташқи атмосфера ёғинларидан ҳимояланиши лозим.



VIII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


60. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 июль, 30-сон, 400-модда































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск