Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.07.2001 й. 321-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 27 июлдаги

321-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

заҳира жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Заҳира жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат заҳираларининг таркибий қисми бўлиб, бюджетни тузишда ҳисобга олиниши мумкин бўлмаган иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги кўзда тутилмаган қўшимча харажатларни йил давомида ўз вақтида ва узлуксиз маблағ билан таъминлайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Заҳира жамғармаси миқдори (кейинги ўринларда Заҳира жамғармаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) харажатлари таркибида назарда тутилади.


3. Заҳира жамғармаси маблағлари Республика бюджетига тушувчи даромадларнинг бир қисми ҳисобига шакллантирилади.


4. Заҳира жамғармаси миқдори тегишли йилга Давлат бюджети харажатлари миқдоридан фоизларда тасдиқланади.

Давлат бюджети параметрлари йил мобайнида ўзгарган тақдирда Заҳира жамғармасининг тасдиқланган миқдори Республика бюджетининг қўшимча даромадлари, мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Заҳира жамғармаси маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.


6. Заҳира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги Молия вазирлиги билан олдиндан келишилган таклифлар тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Агар Заҳира жамғармасида қўшимча маблағлар ажратиш таклиф этилаётган айнан шу мақсадларга бюджетда маблағлар назарда тутилган бўлса, у ҳолда Заҳира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифлар фақат илгари бюджетда назарда тутилган сумма сарфлаб бўлингандан кейин киритилади.


7. Заҳира жамғармасидан пул суммаларини ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг қарорлари, фармойишлари асосида аниқ мақсадлар учун ва уларда кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.


8. Жамғарма маблағларини олувчилар томонидан Заҳира жамғармаси маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.

Заҳира жамғармаси маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортилади.


9. Заҳира жамғармаси маблағлари ҳисоби 216-бўлим бўйича даромадлар ва харажатларни функционал таснифлашнинг тегишли боблари ва параграфларида, шунингдек Давлат бюджети харажатларини иқтисодий таснифлаш турлари, объектлари, ёрдамчи обьектлари бўйича юритилади.


10. Заҳира жамғармаси маблағларини олувчилар ҳар чоракда Молия вазирлигига Заҳира жамғармасидан ажратилган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида бюджет ташкилотлари харажатлари сметаларининг ижроси ҳақида ҳисобот тақдим этиш учун белгиланган муддатларда ҳисобот топширадилар.


11. Молия йили мобайнида фойдаланилмаган Заҳира жамғармасидан ажратилган маблағлар молия йили тугагач, жорий йилнинг 10 январигача бўлган муддатда республика бюджетига мажбурий равишда қайтариб ўтказилади, айни бир вақтда олувчининг ҳисоботи тақдим этилади.

Агар Заҳира жамғармаси ажратилган тадбирлар муайян муддатга эга бўлса, у ҳолда фойдаланилмасдан қолган маблағлар, тадбирларни ўтказиш муддати тугагач, олувчи томонидан ўн иш куни мобайнида, белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этган ҳолда қайтарилади.


12. Олувчиларнинг Заҳира жамғармаси маблағларидан фойдаланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий органларига юкланади.



























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск