ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисида Намунавий Низом (ЎзР ВМ 30.10.1999 й. 482-сон Қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 октябрдаги

482-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти ва

бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва

ташкилотлардаги идоравий Архив тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳужжатлар сақланиши таъминлаш, ҳисобини олиш, улардан илмий ва амалий мақсадларда фойдаланиш учун республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (кейинги ўринларда "давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар" сўзлари ўрнига "ташкилот" сўзи ишлатилади) идоравий архивлар тузилади.

2. Идоравий архив етакчи (бош) бўлган ташкилот қошида таркибий бўлинма сифатида ташкил этилади, у ташкилот раҳбари ёки ташкилот тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳужжатлар билан ишлашни йўлга қўйиш учун жавобгар бўлган таркибий бўлинма раҳбарига бўйсунади.

3. Идоравий архив ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, етакчи (бош) ва ўз ташкилотининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг қоидалари ва йўриқномаларига ва мазкур Намунавий низомга амал қилади.

4. Идоравий архив мудири (ёки архив учун жавобгар шахс) ва архивнинг штатдаги бошқа ходимлари ташкилот раҳбари томонидан ишга тайинланади ва ишдан бўшатилади.


5. Идоравий архив ташкилот раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ ишлайди ва ўз фаолияти ҳақида унга ҳисобот бериб туради.


6. Архив ходимларининг хизмат доирасидаги вазифалари ташкилот раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган лавозим йўриқномаси билан белгиланади.


7. Ушбу намунавий низомга мувофиқ ташкилот ўзининг идоравий архиви тўғрисидаги низомини ишлаб чиқади ва у Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг тегишли органи ёки муассасаси билан келишган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


ИДОРАВИЙ АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАРКИБИ


8. Идоравий архив ҳужжатлари таркибига қуйидагилар киради:


8.1. Ташкилот таркибий бўлинмалари ҳамда унга бевосита бўйсунадиган бўлинмаларнинг (агар уларда амалий жиҳатдан архив ташкил этишга эҳтиёж бўлмаса) иш фаолияти жараёнида вужудга келган ва иш юритиш давомида тугалланган ҳужжатлари;

8.2. Мазкур ташкилотда ёки унга қарашли бўлган ташкилотда ишлаган фан, техника, маданият арбоблари ва ишлаб чиқариш новаторларининг шахсий фондлари;


8.3. Матбаа ҳужжатлари, шу жумладан, архив ҳужжатларини тўлдирувчи идоравий нашрлар ҳамда архивнинг илмий-тадқиқот, ахборот-маълумотнома ва бошқа ишлари учун зарур бўлган материаллар;


8.4. Архив ҳужжатлари таркиби ва мазмунини очиб берувчи илмий-маълумот аппарати (ҳужжатлар рўйхати, тарихий маълумотномалар, каталоглар, кўрсаткичлар, шарҳлар ва ҳоказо).


ИДОРАВИЙ АРХИВНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Идоравий архивнинг асосий вазифалари: ташкилот ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва давлат томонидан сақлашга топшириш учун тегишли архивларга топширишдан иборат бўлади.

11. Идоравий архив ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:


11.1. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасалари билан келишилган меъёрий-услубий ҳужжатларга мувофиқ ташкилотнинг таркибий бўлинмалари ҳамда архивни бутлаш манбалари ҳисобланган бошқа ташкилотларнинг иш юритиш жараёнида тугалланган ҳамда шахсий таркиб ҳужжатларини жамлайди, ҳисобга олади ва сақлайди;

11.2. Архивга қабул қилинган йиғмажилдлар ва ҳужжатларга фонд тартиб рақамларини беради;


11.3. Архивда сақланаётган ҳужжатларга илгари сақлашга топширилган ҳужжатларнинг илмий-маълумот аппарати билан изчилигини ҳисобга олган ҳолда илмий-маълумот аппаратини ташкил қилади ва тўлдириб боради;

11.4. Архивда сақланаётган ҳужжатларнинг илмий ва амалий қимматини аниқлаш учун экспертиза қилишни ташкил этади, иш юритиш жараёнида ҳужжатлар қимматини экспертиза қилишда услубий ёрдам кўрсатади;


11.5. Ҳужжатларни архивларга топшириш учун тайёрлайди ва "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда топширади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини доимий (муддатсиз) сақлаш ҳуқуқи берилган идоравий архивлар бундан мустасно);

11.6. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасаларига тақдим этади ҳамда архивда сақланаётган ҳужжатларнинг идоравий сақланиши тўғрисида тасдиқланган статистик шакллар бўйича маълумотлар беради;

Идоравий архивлар сақловидаги Миллий архив фонди ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Давлат каталогига белгиланган шаклга мувофиқ тақдим этади;

11.7. Ташкилотнинг иш юритиш хизмати билан биргаликда таркибий бўлинмалар йиғмажилдларининг тўғри шакллантирилишини ва расийлаштирилишини назорат қилади, йиғмажилдлар рўйхатини тузишда иштирок этади;


11.8. Қуйи таркибий бўлинмаларда идоравий архивларнинг аҳволини ва иш юритиш қандай йўлга қўйилганлигини текширишда иштирок этади;

11.9. Қуйи ташкилотларда сақланаётган ҳужжатлар ҳисобини олиб боради;


11.10. Ҳужжатлардан фойдаланишни ташкил қилади ва белгиланган тартибда ҳам манфаатдор ташкилотларга, ҳам фуқароларга маълумотномалар, ҳужжатлардан кўчирмалар ва нусхалар беради;


11.11. Тизим ташкилотлари идоравий архивларининг иш тажрибасини ўрганади ва умумлаштиради;

11.12. Ташкилотнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда архив иши ва иш юритишда ҳужжатлар билан ишлаш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатлар (йўриқнома, тавсия, низом, сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳужжатлар рўйхати ва бошқалар)ни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларни Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги органлари ва муассасалари билан келишиб олади;

11.13. Қуйи ташкилотлар ходимларига хужжатлар билан ишлашни ташкил қилиш ва архив иши масалаларига доир маслаҳатлар беради;


11.14. Қуйи ташкилотларнинг иш юритиш хизмати ва архив ходимлари малакасини ошириш бўйича тадбирлар ўтказишда иштирок этади.



ИДОРАВИЙ АРХИВНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


12. Идоравий архивга ўзига юкланган вазифаларни ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:


12.1. Ташкилотнинг таркибий бўлинмалари ва қуйи ташкилот архивларига ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда кўрсатмалар бериш;


12.2. Ташкилотнинг таркибий бўлинмалари ва қуйи ташкилот архивларидан архив иши учун зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;


12.3. Зарур ҳолларда экспертлар ва маслаҳатчилар сифатида ташкилотнинг малакали мутахассисларини жалб этиш;


12.4. Идоравий архив ҳузурида архив ишига кўмаклашувчи кенгашлар ва комиссиялар ташкил этиш.


















































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск