Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 й. 244-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2009 й.

N 244



ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


"Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2009 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-211-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 22 августдаги

244-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


9-бандда:


а) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"почта тўловининг давлат белгилари намуналарини тасдиқлайди ва почта маркаларини нашр этиш, уларни муомалага киритиш ва муомаладан олиб қўйиш тартибини белгилайди";


б) қуйидаги мазмундаги еттинчи - ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"почта тўловининг давлат белгилари давлат коллекцияларини шакллантиради;

франкироваль машиналардан фойдаланиш тартибини белгилайди;

почта алоқаси миллий оператори ходимининг формали кийими ва кўкрак нишонини тасдиқлаш ҳамда кийиш тартибини белгилайди;

почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг почта, хат ва жўнатмалар ҳамда пул маблағлари ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаларига жойлаштириладиган махсус фарқловчи белгиларни тасдиқлайди";

еттинчи - қирқ тўртинчи хатбоши тегишли равишда ўн биринчи - қирқ саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 35-сон, 381-модда.





























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск