Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги "UZNET" ахборот-компьютер хизмати тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.05.1998 й. 206-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 14 майдаги

206-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги "UZNET"

ахборот-компьютер хизмати тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги "UZNET" ахборот-компьютер хизмати (бундан кейин Хизмат деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 апрелдаги 150-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


2. Хизмат фаолияти республика вазирликлари ва идоралари ўртасида ахборотларни тезкорлик билан айирбошлашни таъминлашга, маълумотлар базасини ташкил этишни мувофиқлаштириш, ҳужжатлар айланишини электрон асосга босқичма-босқич ўтказиш ва республиканинг жаҳон ахборот айирбошлаш тизимига қўшилишига қаратилган.


3. Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий Мажлис қарорларига, Президент фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.



II. ХИЗМАТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

идоралараро ахборот-компьютер тармоғининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини таъминлаш;

идоралараро тармоқ иштирокчилари ўртасида ахборот айирбошлашини таъминлаш;

тармоқ қатнашчилари билан биргаликда миллий ахборот ресурсларини шакллантириш;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда, унинг бошқа компьютер тармоқлари билан уйғунлигини ҳисобга олган ҳолда, идоралараро тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли дастурини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

идоралараро тармоқ иштирокчиларини халқаро ахборот ресурслари  Интернетга рухсат этилган марказлаштирилган тартибда улаш;

Интернет халқаро компьютер тармоғига киришнинг барқарор каналларини кенгайтириш ва ташкил этиш;

ахборот-компьютер тизимларини ривожлантириш тармоқ ва миллий лойиҳаларида иштирок этиш;

хорижий ахборот-компьютер агентликларнинг ахборот тўплаш, уни таҳлил қилиш, тарқатиш ва муҳофаза қилиш соҳасида юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш бўйича тажрибасини ўрганиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида Интернетни ривожлантириш бўйича семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда иштирок этиш;

тармоқ абонентларига дастур-техникавий масалалар ва "UZNET" тармоғига уланиш хусусиятлари бўйича маслаҳат хизмати кўрсатиш;

буюртманомалар ва шартномаларга мувофиқ техник имкониятлар мавжуд бўлганда тармоққа абонентларни улаш;

тузилган шартномаларга мувофиқ абонентларга кўрсатиладиган хизматлар сақлаб турилишини таъминлаш.



III. ХИЗМАТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Хизмат қўйилган вазифаларни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар, жамоат бирлашмалари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлардан қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун Хизматга зарур бўлган ахборотларни олдиндан келишган ҳолда сўраб олиш;

бошқа тармоқлар ва ахборот агентликлари, шу жумладан хорижий тармоқлар ва ахборот агенликлари билан шартнома шартларида уланиш, ахборотларни тақдим этиш ва харид қилиш тўғрисида битимлар тузиш;

мазкур Низомнинг хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича бандлари белгиланган Хизмат мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

Хизмат олдида турган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги ҳудудий бўлинмалар тузиш;

шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ҳукумат муассасаларига ва ҳукуматга қарашли бўлмаган муассасаларга, жамоат ташкилотлари Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти билан кўрсатиш, ахборот ва компьютер тармоғини ташкил этиш лойиҳаси рўйхатига киритилган вазирликлар ва идоралар бундан мустасно;

ўзбекистонлик ва хорижий ахборот агентликлари ўртасида ахборот айирбошлашни ташкил этишда воситачилик функцияларини амалга ошириш;

идоралараро компьютер тармоқларини ташкил этиш мақсадида маълумотларни узатишнинг талаб қилинадиган тизимлари ва каналларидан фойдаланиш;

қўйилган вазифаларни бир қисмини ҳал этиш учун маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;

республикада ва чет элларда "ноу-хау", бошқа илмий ва техникавий ютуқларни белгиланган тартибда сотиб олиш ва амалга ошириш;

кредитлар олиш, ўз номидан шартномалар ва контрактлар тузиш, мулкий ҳуқуқларни сотиб олиш, судда, хўжалик ва холислик судида даъвогар ва жавобгар бўлиш.


6. Хизмат:

идоралараро ахборот-компьютер тармоғининг барқарор ишлаб туришини таъминлашга;

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти унинг сўровларига мувофиқ Хизматнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилишга;

идоралараро ахборот-компьютер тармоғидан фойдаланиш, Интернет бутун жаҳон ахборот тармоғига кириш тартибга риоя қилиниши устидан доимий ва қатъий назорат ўрнатишга;

манфаатдор идоралар билан биргаликда идоралараро тармоқни муҳофаза қилиш ва унга ижозатсиз киришнинг олдини олиш ишларини олиб боришга, шунингдек, тармоқнинг хавфсизлиги учун доимий технологик назоратни амалга оширишга мажбурдир.



IV. ХИЗМАТНИ БОШҚАРИШ ВА УНИНГ ТУЗИЛМАСИ


7. Хизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги мустақил ташкилот ҳисобланади.


8. Хизмат юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган гербли муҳрга ҳамда штампга эга бўлади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Хизмат ўз мол-мулкига эгалик қилади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқларни сотиб олади, тегишли мажбуриятларни бажаради.


9. Хизмат хусусийлаштирилмайди ва акциялаштирилиши мумкин эмас.


10. Хизмат бюджетдаги ташкило ҳисобланмайди, жорий харажатларни ва иш ҳақини тўлаш хўжалик ҳисобидаги фаолият ҳисобидан амалга оширилади.


11. Хизмат таркибига қуйидагилар киради:

техника бўлими;

ахборот технологиялари бўлими;

бухгалтерия;

абонент бўлими;

Хизматнинг хўжалик ҳисобидаги ҳудудий бўлинмалари.


12. Хизматнинг жорий фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.


13. Хизмат ходимлари амалдаги ыонунчиликда назарда тутилган тартибда директор томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


14. Директор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва мазкур Низомга мувофиқ:

Хизматга ва унинг хўжалик ҳисобидаги ҳудудий бўлинмаларига умумий раҳбарлик қилади;

ходимларнинг умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида Хизматнинг штат жадвалини, хўжалик ҳисобидаги ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти билан келишган ҳолда кадрларни танлайди ва уларни жой-жойига қўяди, ўринбосарлари, бўлинмалар раҳбарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва уларнинг бажарилишини ташкил этади. Хизматнинг барча ходимлари ва унинг бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

Хизматга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, жамоатчилик бирлашмалари билан ўзаро муносабатларда, шунингдек, халқаро ташкилотларда Хизмат номидан вакиллик қилади;

Хизмат кредитлари ва маблағларига эгалик қилади.


15. Хизмат директори икки нафар ўринбосарга эга бўлади:

техник масалалар бўйича директор ўринбосари;

ахборот ресурслари бўйича директор ўринбосари.



V. ХИЗМАТНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА

МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


16. Асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва шу кабилар), айланма маблағлар, шунингдек, молиявий ресурслар ва маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган бошқа моддий бойликлар Хизмат мол-мулкини ташкил этади.

Хизмат мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.

Хизмат мол-мулкнинг, БМТ Ривожланиш дастурининг "Вазирликлараро тармоқларни ташкил этиш йўли билан Ўзбекистонда ахборот хизмати кўрсатишни бошқаришни ва коммуникация имкониятларини такомиллаштириш" лойиҳаси доирасида имзоланган барча шартномалар ва контрактларнинг, лойиҳани амалга ошириш муддатлари тугагач ва мазкур лойиҳа билан белгиланган тартиботларга мувофиқ, ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


17. Хизмат маблағлари:

Хизматнинг тўлиқ хўжалик ихтиёрида бўлган асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек, ўзига қарашли таркибий бўлинмаларга берилган асосий фондлар ва айланма маблағлар;

Хизматнинг ахборот-компьютер тизимлардан фойдаланган ҳолда тармоқ, мақсадли ва миллий лойиҳаларни ишлаб чиқишда қатнашишдан олинган даромадлари;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ахборот ва компьютер-коммуникация хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар ҳисобига шаклланади.


18. Хизматнинг даромадлари идоралараро тармоқнинг ахборот ресурсларини, хизматнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, штатдаги ходимларга ва ёрдамчи ходимларга иш ҳақи тўлашга йўналтирилади.


19. Хизмат мажбуриятлар бўйича ўзига тегишли бўлган барча мол-мулк билан жавоб беради.


20. Давлат Хизмат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, Хизмат эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



VI. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


21. Хизматни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.

































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск