ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.1992 й. 442-сон "Алоқа хизматлари учун тарифларни ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.09.1992 й.
N 442
АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ТАРИФЛАРНИ
ЎЗГАРТИРИШ ТЎFРИСИДА
Электр энергияси, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар қиймати ва почталарни ташиш учун тарифлар ошган шароитларда алоқа тармоқларининг мўътадил ишлашини таъминлаш ва уларни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1992 йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳолига кўрсатиладиган алоқа хизматларининг айрим турлари бўйича эркин тарифларга ўтиш амалга оширилсин, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган: хатлар ва почта карточкалари, телеграммаларни жўнатиш ва телефон аппарати учун абонемент тўлови бўйича тарифлар бундан мустаснодир.
2. 1992 йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳолига чекланган тарифлар сақланадиган алоқа хизматлари кўрсатиш учун амалдаги тарифлар, шу жумладан:
хатлар ва почта карточкаларини жўнатиш учун 4 баравар;
телеграмма бериш учун 2 баравар;
телефон аппарати учун абонемент тўлови 3 баравар оширилсин.
3. 1993 йилнинг 1 октябригача амалда бўлган, илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ республика аҳолисининг алоҳида тоифаларига алоқа хизматлари учун тўловлар бўйича берилган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарори билан тасдиқланган алоқа хизматлари учун тарифларнинг чекланган миқдорлари бекор қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов