язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг Давлат алоқа инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.01.1991 й. 13-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 16 январдаги

13-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг

Давлат алоқа инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг Давлат алоқа инспекцияси* ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг мустақил ташкилоти ҳисобланади, бевосита ЎзССЖ Алоқа вазирига бўйсунади, унга бошлиқ раҳбарлик қилади.


2. Давлат алоқа инспекцияси ўз фаолиятида ССЖИ қонунларига, ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига, ушбу актларда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек ССЖИ Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон ССЖ Ҳукуматининг қарорларига, ССЖИ Алоқа вазирлиги ва ЎзССЖ Алоқа вазирлигининг буйруқлари, қоидалари ва йўриқномаларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив актларга амал қилади.


3. Давлат алоқа инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, ССЖИ банки муассасаларида мустақил балансга, ҳисоб-китоб счётига, шунингдек Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.


4. Давлат алоқа инспекцияси ўз таркибига Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат алоқа инспекцияларини киритади.


5. Давлат алоқа инспекциясининг тузилиши ва штатлари ЎзССЖ Алоқа вазирлиги томонидан тасдиқланади. Давлат алоқа инспекциясининг бошлиғи ЎзССЖ Алоқа вазири томонидан тайинланади ва лавозимидан бўшатилади. Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат алоқа инспекцияларининг бошлиқлари Давлат алоқа инспекцияси бошлиғи томонидан ва кейинчалик ЎзССЖ Алоқа вазирлиги коллегияси тасдиғи билан тайинланадилар ва лавозимидан бўшатиладилар.


6. Жумҳурият ҳудудида хизмат кўрсатадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг иш сифатини бузганлик учун фойдага солинадиган санкциялар тарзида ўтказиладиган маблағлари, шунингдек амалдаги қонунга мувофиқ ундириладиган рўйхатга олиш йиғимлари ва жарималар Давлат алоқа инспекциясини пул билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.



II. ВАЗИФАЛАРИ


7. Давлат алоқа инспекциясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

амалдаги қонунга, норматив ҳужжатларга мувофиқ жумҳурият ҳудудидаги барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, кўрсатилаётган алоқа хизматларининг сифатли бўлишини, шунингдек ўзига бўйсунувчи корхоналарда бу хизматлар истеъмолчилари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат тармоқ стандартлари талабларини таъминлаш учун давлат назоратини амалга ошириш;

сифат бўйича ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини ва алоқа эксплуатация корхоналари томонидан иш сифатининг бузилганлиги учун санкцияларни ҳисоблаш тартибига ва уларнинг миқдорларига риоя этишни назорат қилиш;

умумдавлат алоқа тармоқларига кириш ҳуқуқига эга бўлган почта алоқалари, симли электр алоқа воситалари параметрлари, радиоэлектрон воситаларнинг радионурланишлари ва жумҳурият ҳудудида ишлатиладиган юқори частотали қурилмаларнинг амалдаги нормаларга мувофиқлиги юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

жумҳурият ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

электр қурилмалари, механизмлар, аппаратлар ва радио тўлқинларини қабул қилишга ҳалақит берувчи саноат шовқинларини йўқотишни таъминловчи зарур приборларни мосламалар билан жиҳозлашни назорат қилиш.



III. ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Давлат алоқа инспекцияси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

ишлатувчи алоқа корхоналарининг иш сифатини бузганлиги учун алоқа корхоналари томонидан санкциялар ёзиш тартибига ва уларнинг миқдорларига риоя этилишини назорат қилади, белгиланган алоқа корхоналарига нисбатан улар томонидан ёзилган санкцияларнинг миқдори атайлаб бузилган ҳолларда белгиланган тартибда иқтисодий санкцияларни қўлланиш тўғрисида буйруқлар беради;

жумҳурият ҳудудида жойлашган алоқа корхоналарида белгиланган аҳамиятига кўра алоқа маҳсулотлари сифат кўрсаткичларининг мувофиқлигини танлов йўли билан текширувлар ўтказади;

алоқа корхоналари томонидан уларнинг фаолиятини тартибга солиб турувчи амалдаги қонунга, қоидаларга, йўриқномаларга ва бошқа норматив актларга риоя этилишини назорат қилади, алоқа корхоналаридаги, унинг структуравий бўлинмаларидаги ички назоратни текширади, маҳсулот сифати бўйича аниқланган бузилишларни бартараф этиш муддатини белгилайди;

умумдавлат алоқа тармоқларига кириш ҳуқуқига эга бўлган симли электр алоқа воситалари параметрлари, радиоэлектрон воситаларнинг радионурланишлари ва жумҳурият ҳудудида ишлатиладиган юқори частотали қурилмаларнинг амалдаги нормаларга ва давлат тармоқ стандартларига мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширади;

жумҳурият ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва ишлатишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

электр қурилмалари, механизмлар, аппаратлар ва радио тўлқинларини қабул қилишга ҳалақит берувчи саноат шовқинларини йўқотишни таъминловчи приборларнинг зарур мосламалар билан жиҳозланишини назорат қилади;

маъмурий ҳуқуқбузишлар тўғрисидаги Ўзбекистон ССЖ кодексига мувофиқ радиоэлектрон воситаларни олиш, ўрнатиш, қуриш ва улардан фойдаланиш, радио частоталардан фойдаланиш қоидаларини, радионурланиш ва тўлқинларни қабул қилишга ҳалақит берадиган саноат шовқинларининг йўл қўйиладиган нормаларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларга 50 сўмгача миқдорда жарима солади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг кўриб чиқиши учун ўзига қарашли бирлашмалар, корхоналарнинг кўрсатилган алоқа хизматлари сифатининг нормалари ва давлат тармоқлар стандартлари, умумдавлат алоқа тармоғига кириш ҳуқуқига эга бўлган симли электр алоқа воситалари, радиоэлектрон тармоқлар радионурланишлари ва жумҳурият ҳудудида ишлатиладиган юқори частотали қурилмалар параметрлари талабларини бузган раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларини интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;

кўрсатилган алоқа хизматлари сифатининг нормалари ва давлат тармоқлар стандартлари, умумдавлат алоқа тармоғига кириш ҳуқуқига эга бўлган симли электр алоқа воситалари, радиоэлектрон тармоқлар радионурланишлари ва жумҳурият ҳудудида фойдаланиладиган юқори частотали қурилмалар параметрлари талабларининг мунтазам равишда бузилишига йўл қўяётган алоқа корхоналарининг айрим қурилмалари ва технология участкалари ишларини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарорлар чиқаради;

алоқа маҳсулотлари сифати, симли электр алоқа воситалари параметрлари, радиоэлектрон воситалар радионурланишлари ва юқори частотали қурилмаларига тегишли давлат стандартлари, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, бошқа норматив актлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва бу лойиҳалар юзасидан хулосалар беради;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларидан, корхоналар (бирлашмалар)дан, илмий-тадқиқот институтларидан ва лабораториялардан алоқа маҳсулотлари сифатини, алоқа воситалари ва қурилмалари ишини характерловчи техник ҳужжатлар, қоидалар, нормалар олади;

фуқароларнинг, корхоналарнинг кўрсатилаётган алоқа хизмати сифати масалалари бўйича ариза ва шикоятларини, матбуот органларидаги чиқишларни, радио қабулга ҳалақит берувчи шикоят ва аризаларни кўриб чиқади. Шикоятларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш юзасидан ташкилий-техник чора-тадбирлар кўриш тўғрисида қарорлар қабул қилишда қатнашади;

алоқа корхоналарида фойдаланувчилар учун почта алоқаси, шаҳарлараро телефон ва телеграф алоқалари хизматлари кўрсатиш ҳамда алоқа хизмати учун тарифлар белгилаш қоидалари тўғрисидаги ахборотларнинг бор-йўқлигини ва уларнинг аҳволини текшириб туради;

ўтказилган назоратнинг натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузишларини бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли бошқарув органларига кўриб чиқиш учун тақдим этади.



IV. ҲУҚУҚЛАРИ


9. Давлат алоқа инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жумҳурият ҳудудида жойлашган алоқа хизмати кўрсатувчи корхоналарда, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, ўз иш ҳуқуқи доирасида, ҳеч қандай тўсиқсиз, текширишларни амалга ошириш;

корхоналар ва бирлашмаларга улар томонидан ўзлари белгилаган устамалар миқдорининг тўғрилиги атайлаб бузилган ҳоллар аниқланганда иқтисодий санкциялар қўлланиш тўғрисида белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар бериш;

кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифатининг нормалари ва давлат тармоқ стандартлари, умумдавлат алоқа тармоғига кириш ҳуқуқига эга бўлган симли электр алоқа воситалари, радиоэлектрон воситалар радионурланишлари ва жумҳурият ҳудудида фойдаланиладиган юқори частотали қурилмалар параметрлари талабларини мунтазам равишда бузаётган алоқа корхоналари бўлинмаларининг ишларини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг алоқа корхоналарида кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифатининг нормалари ва давлат тармоқ стандартлари, фойдаланиладиган воситалар ва қурилмаларнинг параметрлари талабларини мунтазам равишда бузаётганлиги учун вақтинча тўхтатиб қўйилган бўлинмаларнинг ишини қайта текшириш;

алоқа корхоналарининг ишлари сифатини текширишдан ўтказишга тегишли корхоналарнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда алоқа мутахассисларини жалб этиш;

алоқа корхоналарида сифатни назорат қилиш хизмати ишини мунтазам равишда текшириш;

ЎзССЖ Алоқа вазирлиги номидан давлат стандартлари, техник шартлар, фойдаланиш қоидалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар тайёрланадиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда вакиллик қилиш, шунингдек Давлат алоқа инспекцияси иш доирасига тааллуқли бўлган масалаларни ҳал этишда қатнашиш.



*) Бундан буён "Давлат алоқа инспекцияси" деб номланади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 1, 3-модда.