Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.1995 й. 425-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида Ахборот агентлиги ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.1995 й.

N 425



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА

АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Чет мамлакатларда Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида ҳаққоний ахборотлар тарқатиш, миллий ахборот агентликлари ва халқаро ахборот марказлари билан алоқаларни ривожлантириш, республиканинг жаҳон ахборот маконига қўшилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган Ахборот агентлиги ташкил этилсин.

Агентлик тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ахборот агентлиги ходимлари сони 67 кишидан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлардаги ваколатхоналаридаги - 10 кишидан иборат қилиб белгилансин.


3. Қуйидагилар Ахборот агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

чет мамлакатларни Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тўғрисида ўз вақтида ҳамда малакали хабардор қилиш учун миллий ахборот агентликлари ва халқаро ахборот марказлари билан доимий алоқани таъминлаш;

кенг халқаро ҳамкорлик учун республиканинг мавжуд имкониятларини акс эттирувчи ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, буклетлар, газеталар ва журналларни, бошқа босма, компьютер, фото ҳамда аудиовизуал маҳсулотларни нашр этиш ва чет мамлакатларда тарқатиш;

чет мамлакатлардаги иқтисодий фаолиятнинг сиёсий-ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлари, жаҳон бозори конъюнктураси, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган етакчи хорижий компаниялар ва фирмаларнинг фаолияти тўғрисида ахборотлар тўплаш ва республикада оммалаштириш.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ахборот агентлиги фаолиятини маблағ билан таъминлаш бюджет маблағлари, ўз хўжалик фаолияти, шунингдек, юридик шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига, кейинчалик агентликнинг молиявий-хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби принципларига ўтказган ҳолда, амалга оширилади.


5. Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги буюртманомасига биноан, Ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан сўмларда зарур маблағлар ажратсин.


6. Ахборот агентлиги, бўшаган маблағларни агентликнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтириш шарти билан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш йил муддатга даромад (фойда) солиғи, божхона пошлиналари ва йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.


7. Ахборот агентлиги Ташқи ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 9-уйдаги биносига жойлаштирилсин.


8. "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси Ахборот агентлиги дирекциясини шартнома асосида хизмат транспорти билан таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги:

Ахборот агентлигини, унинг бўлимларини ва мухбирлик пунктларини зарур алоқа каналлари ва воситалари билан таъминласин;

Ахборот агентлигининг ва унга қарашли ташкилотлар хат-хабарларининг узатилишини ҳукумат телеграммалари тоифаси бўйича, телефондаги сўзлашувларини иккинчи шошилинчлик тоифаси бўйича таъминласин.


10. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, "Ўздавтелерадио" компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ахборот агентлигига халқаро алоқаларни амалга оширишда, чет мамлакатлардаги худди шундай ахборот ва бошқа турдош ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишда, халқаро ахборот марказлари билан битимлар тузишда кўмаклашсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов, Б.С. Ҳамидов, С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 8 ноябрдаги

425-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

ҳузуридаги Ахборот агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор


1 киши

Котибият


2 киши

Ахборот дастурлари хизмати


10 киши

Таҳририят-нашрибт хизмати


10 киши

Миллий ахборот агентликлари, халқаро ахборот маркази билан алоқа хизмати


4 киши

Реклама ва маркетинг хизмати


5 киши

Телевидение ва радиоэшиттириш хизмати


4 киши

Таржима хизмати


10 киши

Молия-иқтисодиёт хизмати


2 киши

Кадрлар билан ишлаш ва протокол хизмати


4 киши

Хорижий бўлимлар ва мухбирлик пунктлари

(Ўзбекистон Республикаси элчихоналаридаги атташе)


  

10 киши

Техника хизмати кўрсатиш хизмати

5 киши

Штат бўйича жами


67 киши

          

          

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 11-сон, 43-модда


























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск