Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ахборот агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.11.1995 й. 425-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 8 ноябрдаги

425-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

ҳузуридаги Ахборот агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ахборот агентлиги, бундан кейин "Агентлик" деб аталади, чет мамлакатларни Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида хабардор қилишни яхшилаш, миллий ахборот агентликлари ва халқаро ахборот марказлари билан алоқаларни ўрнатиш ҳамда кенгайтириш, республиканинг ахборот алмашлаш тизимига қўшилишини жадаллаштириш мақсадида ташкил этилган.


2. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига қарашли ташкилот ҳисобланади.


3. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади. Агентлик амалдаги қонунчиликка мувофиқ ижодий ва хўжалик мустақиллигига, ўз мол-мулкига, мустақил балансга, банкларда, шу жумладан, чет мамлакатлар банкларида счётларга эга бўлади, ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлади, тегишли мажбуриятлар бўйича жавоб беради.


4. Агентлик ўз фаолиятини ахборотларнинг ҳаққонийлиги ва очиқлиги принципларига мувофиқ амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Президент фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг буйруқларига, Ўзбекистон Республикаси қатнашчиси бўлган оммавий ахборот воситалари соҳасидаги халқаро шартномаларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


5. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.


6. Агентликнинг ахборот, бошқа маҳсулот ва хизматлардан фойдаланувчилар билан, молия-хўжалик фаолияти бўйича бошқа шериклар билан ўзаро муносабатлари шартномавий асосларда амалга оширилади.


7. Агентликнинг миллий ва чет эл валютасидаги даромадларини шакллантириш амалдаги қонунчиликка мувофиқ турли манбалар, шу жумладан, хорижий юридик шахсларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига амалга оширилади.


8. Агентликнинг тижорат фаолият натижаларида ва бадаллар ҳисобига ташкил топадиган валюта маблағлари уставдаги мақсад вазифаларни амалга оширишга, моддий-техника ва ижтимоий ривожланишга, шу жумладан, ишга жалб этиладиган хорижий фуқаролар кўрсатадиган хизматларга ҳақ тўлашга сарфланади.



II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

чет мамлакатларни Ўзбекистоннинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тўғрисида ўз вақтида ҳамда малакали хабардор қилиш учун миллий ахборот агентликлари ва халқаро ахборот марказлари билан доимий алоқани таъминлаш;

кенг халқаро ҳамкорлик учун республиканинг мавжуд имкониятларини акс эттирувчи ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, буклетлар, газеталар ва журналларни, бошқа босма, компьютер, фото ҳамда аудиовизиуал маҳсулотларни нашр этиш ва чет мамлакатларда тарқатиш;

чет мамлакатлардаги иқтисодий фаолиятнинг сиёсий-ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлари, жаҳон бозори конъюнктураси, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган етакчи хорижий компаниялар ва фирмаларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва республикада оммалаштириш.



III. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Агентлик кўрсатилган вазифаларни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ:

Ўзбекистон ва чет мамлакатларда ахборот маҳсулотларининг барча турлари ва тоифаларини тўплаш, ишлаш, таҳлил қилиш, чиқариш ва тарқатишни амалга оширади;

бошқа ахборот агентликлари, шу жумладан, чет Эл халқаро ахборот марказлари билан, алмашиш ёки тижорат шартларида ахборотнинг барча турларини бериш (сотиб олиш) тўғрисида битимлар тузади;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, Агентликнинг ушбу Низом билан белгиланган мақсад ва вазифаларига зид бўлмаган турли шакллардаги ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади;

Агентлик олдида турган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва чет мамлакатларда, шу жумладан, хорижий шериклар билан таркибий тузилмалар ташкил қилади;

ахборотларни тарқатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тасвир, овоз ва маълумотларни узатишнинг частоталари ва бошқа каналларидан фойдаланади;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ҳокимликлари, юридик шахслари ва хорижий муассасалардан ўз вазифалари ва фаолиятини амалга ошириш учун Агентликка зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда сўраб олади;

республикада ва чет мамлакатларда ўзининг ахборотномаларини, бошқа матбуот, компьютер, фото ва аудиовизуал ва бошқа маҳсулотларни нашр этади ва тарқатади, ушбу фаолиятни юритиш учун хорижий фуқароларни ёллайди ёки бу вазифаларни битимлар асосида хорижий фуқароларни ёллайди ёки бу вазифаларни битимлар асосида хорижий агентликларга, фирмаларга ва бошқа ташкилотларга топширади;

ахборотларни шартнома асосида хорижий ва Ўзбекистон газеталарига, журналларига, радио, телевидениесига, ахборот агентликларига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига, ҳукумат ҳамда ноҳукумат муассасаларига, жамоат ташкилотларига ва хусусий шахсларга беради;

ўзлари томонидан тайёрланадиган ва тарқатиладиган ахборотларни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа маҳсулотлар ва хизматларни шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича сотади;

Ўзбекистон билан чет мамлакатлар оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ахборот алмашинувида воситачилик ва вакиллик вазифасини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ва чет мамлакатларда ахборот, маданият, хайрия, инсонпарварлик ва бошқа хил жамғармаларни, шунингдек, уюшмалар, жамиятлар, ташкилотлар, корхоналар ва бошқа хил хўжалик юритувчи субъектларни таъсис этишда ва уларнинг ишида қатнашади;

Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашади;

кредитлар олади, ўз номидан шартномалар ва контрактлар тузади, мулкий ҳуқуқларга эга бўлади, судда, хўжалик ва холислик судида даъвогар ва жавоб берувчи бўлади;

чет мамлакатлардаги ахборот агентликлари иш тажрибасини, ахборот тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш соҳасида юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатишнинг бошқа турларини ўрганади;

бир хил шаклга келтирилган дастурлар ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда маҳаллий, минтақавий ва хорижий ахборот-аналитик марказлар, муаммоли ахборотлар базаларини ва маълумотлар банки тармоғини, шунингдек, ахборот беришнинг ривожланган тармоқларини ташкил этади.


11. Агентлик мазкур Низом билан белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.



IV. АГЕНТЛИК ДИРЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Агентлик директори амалдаги қонунчиликка, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ:

Агентликка раҳбарлик қилади ва унинг жорий фаолиятига жавоб беради, юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;

Агентликнинг барча хизматлари ва бўлинмалари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирига:

амалдаги қонунчиликка мувофиқ Агентликнинг таркибий бирликлари, бўлимлари, мухбирлик пунктлари ва ўзига қарашли бошқа корхоналарни ва ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;

тузилмани ва штатларни такомиллаштириш, Агентлик, унинг бўлимлари, мухбирлик пунктлари ва ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар ходимлари сонини ҳамда иш ҳақини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан назарда тутилган тартибда ва ишга кирувчилар билан контрактлар имзолаш асосида ходимларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш юзасидан таклифлар киритади.



V. АГЕНТЛИКНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


13. Агентликнинг мол-мулки ва маблағлари:

Агентликнинг тўлиқ хўжалик ихтиёрида бўлган асосий фондлар ва оборот маблағлардан, шунингдек, ўзига қарашли таркибий бўлинмаларга фойдаланиш учун берилган асосий фондлар ва оборот маблағлардан;

ахборот ва бошқа хизматлар кўрсатишдан, Агентлик маҳсулотларини Ўзбекистон ва хорижий оммавий ахборот воситаларига, корхоналар, ташкилотлар ва хусусий шахсларга сотишдан олинган даромадлардан;

акциялар ва қимматли қоғозларга дивидендлардан, ўзига қарашли ва қўшма корхоналарнинг устав сармоясидаги улушлардан;

депозит ва бошқа хил молиявий омонатлар ва операциялар бўйича фоизлардан;

юридик шахсларнинг, шу жумладан, хорижий юридик шахсларнинг текин бадалларидан;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа даромадлардан ташкил топади.


14. Агентлик мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради.

Давлат Агентликнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, Агентлик эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 11-сон, 43-модда






























Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск