ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.1992 й. ПФ-327-сон "Ўзбекистон ахборот агентлиги (ЎзТАГ)ни - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.02.1992 й.

N ПФ-327



ЎЗБЕКИСТОН АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ

(ЎЗТАГ)НИ - ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИ (ЎЗА)ГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида" ва "Оммавий ахборот воситалари ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Ахборот агентлигини қайта ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Ахборот агентлиги (ЎзТАГ) - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантирилсин.


2. ЎзА агентлиги Ўзбекистон Ахборот агентлигининг тўла ҳуқуқли вориси деб ҳисоблансин ҳамда унинг фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари:

- мустақил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жумҳурият ички ва ташқи сиёсати, давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг фаолияти ҳақидаги ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлаш;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий баёнотлари ва ахборотларини тарқатиш;

- мустақил давлатларнинг, хорижий мамлакатларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикасининг ички ҳамда ташқи сиёсатига доир, минтақага хос ижтимоий-сиёсий ва бошқа воқеалар хусусида ахборот материаллари бериш;

- Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини оѓишмай амалга ошира бориб, жумҳурият иқтисодий, ижтимоий, маданий турмушидаги воқеаларни ҳаққоний ва ошкора ёритиш, республика аҳолисини бир-бирларига нисбатан тенг ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш, халқлар ўртасида тотувлик, дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлаш руҳида тарбиялаш;

- мустақил давлатлар ва хорижий мамлакатларда ўзининг ахборот марказларини, мухбирлар манзилгоҳларини ташкил этиш, хорижий агентликлар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан битимлар тузиш асосида барча турдаги ахборотларни тўплаш ва тарқатиш масалалари юзасидан халқаро алоқаларни йўлга қўйишдан иборат қилиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида ушбу Фармонни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 183-модда


















































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск