язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Матбуотни тарқатиш/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 10-8/1493-сон, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 04-01-сон "Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 19.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 18.06.2008 й. 1826-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2008 й.

N 1826

ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА

ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

19.05.2008 й.

N 10-8/1493


ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА

АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ

19.05.2008 й.

N 04-01


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида даврий босма

нашрларни тарқатиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида


(2008 йил 28 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида", "Ноширлик фаолияти тўғрисида", "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 13 сентябрдаги "Вақтли матбуотни тарқатиш корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги 418-сон, 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон, 2004 йил 24 ноябрдаги "Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 555-сон ҳамда 2006 йил 11 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 214-сон қарорларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикасида даврий босма нашрларни тарқатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.


3. Мазкур қарор амалга киритилган кундан бошлаб Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги томонидан 1998 йил 17 июлда ва Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитаси томонидан 1998 йил 28 июлда тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида даврий нашрларни тарқатиш қоидалари" (1998 йил 28 август, рўйхат рақами 488) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори

А. Арипов

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот

агентлиги Бош директори

Б. Алимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 240-модда.