язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Матбуотни тарқатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2002 й. 284-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Даврий матбуотни тарқатувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 13 апрелдаги 143-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2002 й.

N 284



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ДАВРИЙ

МАТБУОТНИ ТАРҚАТУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ       ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ 13 АПРЕЛДАГИ 143-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Даврий матбуотни махсус автотранспорт билан ташиш ташкил этилиши муносабати билан, уни аҳолига ўз вақтида етказиш ва ташишни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Даврий матбуотни тарқатувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 13 апрелдаги 143-сон қарорининг 2-бандидаги "авиация ва темир йўлда" сўзлари "авиация, темир йўлда ва махсус автотранспортда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Белгилансинки, 2002 йилда даврий матбуотни махсус автотранспортда ташиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш харажатлари Давлат бюджетидан "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компаниясига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар лимитини кўпайтирмасдан Давлат бюджетининг 2002 йилга тасдиқланган кўрсаткичлари доирасида амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ў. Султонов