язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 05.06.2008 й. 802-I-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 05.06.2008 й. 485-I-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2008 й. 131-сон "Нурлы жол" газетаси таҳририяти" давлат корхонасининг устави тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

05.06.2008 й.

N 802-I


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

05.06.2008 й.

N 485-I


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

13.06.2008 й.

N 131

ҚАРОРИ



"НУРЛЫ ЖОЛ" ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ"

ДАВЛАТ КОРХОНАСИНИНГ

УСТАВИ ТЎҒРИСИДА



"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган 214-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Нурлы жол" газетаси таҳририяти" давлат корхонасининг устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Тўхтаев) "Нурлы жол" газетаси таҳририяти" давлат корхонасини, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) "Нурлы жол" газетасини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Х.Н. Дўстмуҳамедов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Ф.Ф. Муҳитдинова ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Н. Ариповга муассислар билан "Нурлы жол" газетаси таҳририяти" давлат корхонаси ўртасида шартнома тузиш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрда қабул қилинган "Нурлы жол" газетаси таҳририятининг Устави тўғрисида"ги 587-II/566-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери

Д. Тошмуҳамедова

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

      

И. Собиров

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

Ш. Мирзиёев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 219-модда.