язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.1994 й. 474-сон "Правда востока" газетасини Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий газетасига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.1994 й.

N 474



"ПРАВДА ВОСТОКА" ГАЗЕТАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ГАЗЕТАСИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мунтазам ва малакали ёритиш, хўжалик юритишнинг бозор принципларини жорий этиш, кучли ижтимоий сиёсатни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Правда Востока" газетаси таҳририятининг газетани Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий газетасига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва унинг муассиси этиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилансин.

Шу йилнинг октябрь ойидан бошлаб ҳар ҳафтада "Правда Востока" газетасининг беш сони чиқарилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилнинг IV чорагидан бошлаб "Правда Востока" газетасининг ўз даромадлари ҳисобига таъминланмаган харажатларини қоплашга маблағ ажратишни назарда тутсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов