Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2006 й. 203-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида'ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2006 й.

N 203



ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН

АЛОҚАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, кенг жамоатчилик ва аҳолининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида мунтазам хабардор қилиш мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашнинг, ошкора фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Шу билан бирга, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ушбу босқичдаги ишлари ахборотлар алмашишнинг замонавий талаблари ва стандартларига ҳали тўлиқ жавоб бермайди, зарур даражадаги фаоллик мавжуд эмас, етарли ташаббускорлик кўрсатилмаяпти.

Аҳолини, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти, мамлакатда изчил амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар тўғрисида хабардор қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бошқаруви органлари (кейинги ўринларда идоралар деб аталади) таркибида ходимларнинг умумий сони доирасида ахборот хизматлари ташкил этилсин, қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

идора раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш;

идора фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;

миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида идора фаолиятининг долзарб жиҳатларини, тегишли соҳадаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларини ёритиш;

интернет тармоғида идора веб-ресурсларини ташкил этиш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш;

идора фаолиятига нисбатан ижтимоий фикрнинг аҳволини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида идора раҳбариятини хабардор қилиш.


2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизмати тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Юқорида кўрсатиб ўтилган идоралар:

экспертизадан ўтказиш ва кейинчалик тегишли идора раҳбари томонидан тасдиқлаш учун икки ой муддатда Намунавий низом асосида идоралар ахборот хизматларининг низоми ва ташкилий-штат тузилмаси лойиҳаларини ишлаб чиқсинлар ҳамда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексига киритсинлар;

икки ой муддатда ахборот хизматларини журналистика, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш соҳасидаги юқори малакали мутахассислар билан таъминласинлар;

ахборот хизматини унинг ишларини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган замонавий моддий-техник база билан таъминласинлар;

ахборот хизматининг идоранинг бошқа бўлинмалари, идорага қарашли тузилмалар билан зарур даражадаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этсинлар;

ахборот хизматлари томонидан мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мунтазам равишда (ҳар ойда камида бир марта) матбуот конференциялари, брифинглар ўтказилишини амалда жорий этсинлар;

бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга ушбу қарор талабларидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.С.Қосимов) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастурини амалга ошириш доирасида идораларнинг ахборот хизматлари ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 39-сон, 389-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 9, 71-модда.


















































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск