ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Телерадиоузатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2003 й. 484-сон "Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2003 й.

N 484



ОММАВИЙ СПОРТ ТАРҒИБОТИНИ ЯНАДА

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида жисмоний тарбия ва спортни кенг миқёсда ривожлантириш устувор масалалардан бирига айланиб бормоқда. Юртимиз вакилларининг турли халқаро беллашувларда, Олимпиада ўйинлари ва Жаҳон биринчилиги мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани, республикамизнинг спорт салоҳияти янада ошаётгани, марказда ва жойларда жаҳон андозаларига мос муҳташам спорт мажмуалари, замонавий стадион ва кортлар барпо этилаётгани, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида уч босқичдан иборат "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Универсиада" ўйинлари тобора оммалашиб бораётгани айниқса эътиборлидир.

Шу билан бирга, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги ролини, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларга ўз қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқаришда спортнинг аҳамиятини очиб бериш, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини янада ошириш борасида оммавий ахборот воситалари ўзининг муносиб ўрнини ҳамон топа олмаётганини, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланмаётганини таъкидлаш лозим.

Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бундай ҳолат ва камчиликларнинг сабаблари аввало матбуот соҳасида журналистларнинг ихтисослашуви талаб даражасида эмаслиги, хусусан, спорт журналистларининг профессионал савияси пастлиги, юртимизнинг айрим жойларида ота-оналар, мутасадди раҳбарлар ўртасида спорт соҳасига лоқайдлик билан қараш ҳоллари мавжудлиги, бу масала бўйича жамоатчилик фикри суст шаклланаётгани билан боғлиқдир.

Мамлакатимизда оммавий спортни янада ривожлантириш, унинг моҳияти ва аҳамиятини, бу борада амалга оширилаётган катта ишлар ва бажарилиши лозим бўлган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзтелерадио" компанияси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ўзбекистон телевидениесининг 4-"Халқаро" телеканалини махсус "Спорт" телеканалига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Спорт" телеканалини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар бўйича "Ўзтелерадио" компанияси тақдим этадиган ҳисоб-китоблар асосида 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан тегишли маблағларни ажратсин;

2004 йилдан бошлаб ҳар йили "Спорт" телеканалини ва радио эшиттиришларни давлат бюджетидан молиялаштиришни "Ўзтелерадио" компаниясининг йиллик харажатлари доирасида ҳисобга олсин.

4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва "Ўзтелерадио" компанияси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда янги "Спорт" телеканали фаолиятини ташкил этиш, унинг дастурини мамлакат ҳудудига эфир орқали узатиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.

7. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, "Шарқ" нашриёт-матбаа компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги, "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларига мамлакатимизда оммавий спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш, мавзуга оид китоб, альбом, плакат ва буклетларни мунтазам ва режали асосда нашр этиб бориш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда ўз тасарруфидаги нашрларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ижодий жамоаларга малакали спорт журналистларини жалб этиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш вазифаси юклансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва "Ўзтелерадио" компанияси оммавий спорт тарғиботи бўйича алоҳида фаоллик кўрсатган журналистларни рағбатлантириш учун қуйидаги миқдорда йиллик мукофотлар таъсис этсин:

1-мукофот - базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари;

2-мукофот - базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари;

3-мукофот - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари.

Мукофотлар тўғрисидаги Низом бир ой муддат ичида ишлаб чиқилсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлансин.

Мукофотланганлар рўйхатини 2004 йилдан бошлаб ҳар йили 27 июнь - "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" байрами арафасида эълон қилиш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига оммавий ахборот воситалари учун спорт соҳасига ихтисослашган малакали журналистлар тайёрлаш мақсадида Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоғистон Давлат университети ва Жаҳон тиллари университетида истиқболли йўналишларни ҳисобга олган ҳолда спорт журналистикаси бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, спорт журналистикасига ихтисослашган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш вазифаси юклансин.

2003/2004 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасида “Спорт журналистикаси” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлашга киришилгани маълумот учун қабул қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбеккино" компанияси, "Маънавият ва маърифат" маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академияга инсоннинг маънавий ва жисмоний камолотида оммавий спортнинг муҳим аҳамиятини ҳаётий мисоллар орқали акс эттирувчи бадиий асарлар яратиш бўйича маърифий, ижодий ишлар режаларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Азизхўжаев ва Р. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов







































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск