Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.1997 й. 186-сон "Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.1997 й.

N 186



ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ХАЛҚАРО ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Оммавий ахборот воситаларида демократиялаш жараёнларини чуқурлаштиришга кўмаклашиш, чет мамлакатлар тажрибасидан ва журналистикага қўйилаётган замонавий талаблардан келиб чиқиб, вақтли матбуот, телевидение ва радио тизимининг журналист кадрлар ижодий фаоллигини ва касб-кор малакасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Конрад Аденауэр номидаги жамғарма, Оммавий ахборот воситаларини демократиялаш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси ва "Камолот" жамғармаси томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази ташкил этилиши маъқуллансин.


2. Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази Устави Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро жамоат ташкилоти сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Уставда назарда тутилганидек, оммавий ахборот воситаларида демократиялаш жараёнларини чуқурлаштиришга, юқори малакали журналистларни қайта тайёрлашга кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади. Бунда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади:

ахборотнинг цензурадан, мафкуралашувдан тўлиқ халос бўлишини назрда тутган ҳолда аҳоли ва жамиятнинг холис, ишончли ва хилма-хил ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш;

оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик фикри хилма-хиллигини, инсон эътиқодлари ва қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлишини, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро хартияда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларини акс эттириш;

ёндашувларнинг тенглигини, материалларни баён қилишда мустақилликни ва ҳиссиётларга берилмасликни таъминлаш;

аҳолини оммавий ахборот воситалари ёрдамида демократиялашни чуқурлаштириш, умуминсоний қадриятларга, кенг ёйилган маънавият ва маърифат ғояларига нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш жараёнларига фаол жалб қилиш;

журналистика этикасининг умумий тан олинган қонунларига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-ҳуқуқий нашрлар, телерадиоканаллар, газета ва журналлар тармоғи ташкил этилишига кўмаклашиш.

Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази Ватанимизнинг ва чет элларнинг Ҳукуматига қарашли бўлмаган ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари учун очиқдир.

Марказ ўз фаолиятини Давлат ва жамият қурилиши академиясининг ўқув-ишлаб чиқариш базасида амалга оширади, у Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчасидаги 45-уйга жойлашган.


3. Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 10 млн сўм ажратилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун тегишли счётлар очсинлар.


6. Марказ ўз Уставида назарда тутилган ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлигига розилик берилсин.


7. Қуйидагиларга:

вазирликлар ва идораларнинг Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказида контракт асосида ишлаш учун келаётган хорижий мутахассислардан меҳмонхоналарда яшаганлик, транспортдан фойдаланганлик, виза хизматлари учун миллий валютада ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорларда ҳақ олишларига;

"Ўзавтосаноат" уюшмасининг Марказга иккита "Нексия", битта "Дамас" автомашинасини бюджет ташкилотлари учун назарда тутилган нархларда сотишига рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Марказнинг буюртманомаси бўйича контракт асосида жалб этилаётган чет эл мутахассислари ва олимлари ишига ҳақ тўлаш учун зарур суммани белгиланган тартибда эркин алмаштириладиган валютага конвертация қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказини шаҳар ва Ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов














































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск