ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Матбаа-нашриёт фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2000 й. ПФ-2737-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси ҳузуридаги "Шарқ" нашриёт-матбаа концернини "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси этиб ўзгартириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.10.2000 й.

N ПФ-2737



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ДЕВОНИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ "ШАРҚ" НАШРИЁТ-МАТБАА

КОНЦЕРНИНИ "ШАРҚ" НАШРИЁТ-МАТБАА

АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ЭТИБ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, республиканинг матбаа тармоғини ривожлантиришга, техника билан қайта қуроллантириш ва янгилашга хорижий сармояларни кенг кўламда жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш асосида ахборот-ноширлик фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2000 йил 3 апрелдаги 159-ф қарори билан тузилган Ишчи комиссиясининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси ҳузуридаги "Шарқ" нашриёт-матбаа концернини "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси этиб ўзгартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

республикада нашриёт-матбаа ишини янада ривожлантириш ва сифатини ошириш;

аҳолининг юқори сифатли матбуот маҳсулотига бўлган талаб-эҳтиёжларини тўлиқроқ қондириш, нашриёт-матбаа маҳсулоти бозорини шакллантиришда фаол иштирок этиш;

хўжалик юритишнинг бозор усулларини кенг жорий этиш, компаниянинг молиявий-иқтисодий аҳволи;

матбаа ишлаб чиқаришни техника билан қайта қуроллантириш ва янгилашга хорижий сармояларни жалб этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, илғор хорижий технологияларни матбаа соҳасига тадбиқ қилиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси:

очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади ва у юридик шахс саналади;

"Шарқ" нашриёт-матбаа концерни томонидан тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


4. "Шарқ" нашриёт-матбаа концернини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 5 ноябрдаги ПФ-286-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов












































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск