ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Адлия вазирлигининг 22-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 13-ҚҚ-сон "Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 04.03.2011 й. Қарори (АВ томонидан 10.03.2011 й. 2207-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.03.2011 й.

N 2207

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2011 й.

N 22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2011 й.

N 13-ҚҚ


      

ҚАРОРИ


Суд ижрочиларининг иш ҳажми

меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 20 мартдан кучга киради)



"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, суд ижрочиларининг иш ҳажми меъёрлари:

суд ижрочиларининг штат бирликлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва суд ижрочилари бўлимларининг самарали фаолиятини ташкиллаштиришда;

иш ҳажмини режалаштириш ва меъёрлаштирилган топшириқларни беришда;

ҳар бир суд ижрочисининг ва суд ижрочилари бўлимларининг фаолиятини, шунингдек уларнинг юклатилган мажбурият ва берилган ваколатларини бажариш учун объектив имкониятларини баҳолашда фойдаланилади.


3. Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (З.С. Холмухаммедов) суд ижрочиларининг тасдиқланган иш ҳажми меъёрлари Суд департаментининг барча бўлинмалари, шунингдек барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминласин.


4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Адлия вазири

Р. Муҳитдинов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

        

А. Хаитов

       

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 109-модда.























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск