ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 й. 200-сон "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.07.2009 й.

N 200



ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

МОЛ-МУЛКНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ, СОТИШ

ЁКИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни назорат қилиш, ҳисобга олиш ва сотиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 4-модда) чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 15 июлдаги

200-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 35-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 27 декабрдаги 609-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 111-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)" 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда) илованинг 11-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 18 июлдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 52-модда)


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2008 йил 16 майдаги 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 18-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 29-сон, 335-модда.














































Время: 0.0367
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск