Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2012 й. 346-сон "Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.12.2012 й.

N 346


СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек суд ишларини юритиш тезкорлигини ошириш учун судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

судлар фаолиятида компьютерлаштириш даражасини ва компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

судларда ишларни юритиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш;

судьялар ва судлар ходимларининг компьютер саводхонлиги даражасини ошириш ҳамда ишда замонавий компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларини такомиллаштириш;

судлар тизимида ахборот хавфсизлигини, ҳужжатларнинг хавфсиз айланишини таъминлаш судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.


2. Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Дастур тадбирлари амалга оширилишини молиялаштириш тасдиқланган смета доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари ва қарзлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий суд ва Олий хўжалик суди билан биргаликда Дастур учун халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари ва имтиёзли кредитларини жалб этиш масаласини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 50-сон, 560-модда




























Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск