ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 15.01.2007 й. 1653-сон билан рўйхатга олинган 12.01.2007 й. Адлия вазирлигининг 2-сон, Ички ишлар вазирлигининг 1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 15 январда 1653-сон

билан рўйхатга олинган

Адлия вазирлиги ва

Ички ишлар вазирлигининг

2007 йил 12 январдаги

2, 1-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойларда

жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимлари билан ички ишлар органларининг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш (кейинги ўринларда матнда - ижро ҳаракатлари) жараёнида жамоат тартибини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.


2. Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда жамоат тартиби сақланишини таъминлаш талаб этилса, суд ижрочиси бу ҳақда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлими катта суд ижрочисига (кейинги ўринларда матнда - катта суд ижрочиси) маълум қилади.

Катта суд ижрочиси шу куннинг ўзида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи номига ёзма талабнома билан мурожаат қилади. Бунда ёзма талабнома қоида тариқасида ижро ҳаракатларини амалга оширишдан бир кун олдин юборилиши лозим.


3. Катта суд ижрочисининг ёзма талабномасида ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун асос, ижро ҳаракатлари амалга ошириладиган жой ва сана, ижро ҳаракатларини амалга ошириш муддатлари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.


4. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи катта суд ижрочиси томонидан юборилган ёзма талабномани олгач, ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этадиган ички ишлар органлари ходимларини белгилайди. Бунда ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этадиган ички ишлар органи ходимларининг сони икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.


5. Ижро ҳаракатлари жараёнида икки кишидан кўп бўлган миқдорда ички ишлар органлари ходимлари талаб этилса, ижро ҳаракатларида иштирок этадиган ички ишлар органлари ходимларининг миқдори катта суд ижрочиси томонидан туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи билан келишилган ҳолда белгиланади.


6. Ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этадиган ички ишлар органлари ходимлари туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғига юборилган ёзма талабномада кўрсатилган жойга ўз вақтида етиб келишлари лозим.


7. Ижро ҳаракатлари амалга ошириладиган жойга етиб келган ички ишлар органлари ходимлари жамоат тартиби сақланишини таъминлаш ҳамда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш чораларини кўрадилар.


8. Ички ишлар органлари ходими ижро иши юритуви тарафларининг, улар вакилларининг ёки ижро иши юритишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг қариндоши бўлса ёхуд ижро иши юритиш натижасидан манфаатдор бўлса ёки унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, суд ижрочиси томонидан ижро иши юритишда иштирок этишига йўл қўйилмайди ва у рад қилинади.


9. Ички ишлар органлари ходими ушбу Йўриқноманинг 8-бандида белгиланган ҳолатлар бўйича рад қилинган тақдирда, суд ижрочиси бу ҳақда ижро ҳаракатлари бўйича тузиладиган далолатномага тегишли қайд киритиб, мазкур ходимни ижро ҳаракатини амалга оширишда иштирок этишдан четлаштиради ва ижро ҳаракатини амалга оширишда иштирок этишдан четлатилмаган ички ишлар органи ходимлари билан ижро ҳаракатларини давом эттиради.

Ички ишлар органлари барча ходимларининг ижро ҳаракатларини амалга оширишдаги иштироки рад қилинган тақдирда, суд ижрочиси томонидан туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи номига ушбу ходимларни бошқа ходимлар билан алмаштириш тўғрисида ёзма талабнома юборилади. Ёзма талабномада ички ишлар органлари ходимларининг ижро ҳаракатларини амалга оширишдаги иштирокини рад қилиш сабаблари асослантирилган бўлиши керак.

Талабнома тақдим этилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан бажарилиши лозим.


10. Ички ишлар органлари ходимлари ижро ҳаракатлари амалга оширилишида қуйидагиларни бажаради:

ижро ҳаракатлари амалга оширилаётган жойга ижро иши юритувига алоқадор бўлмаган шахсларни киритмайди;

зарурият туғилганида, ижро иши юритувида иштирок этаётган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан танишиб чиқади;

ижро иши юритилаётган жойда ишга алоқадор ҳужжатлар, ашёлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, қарздорлардан ундирилган пул маблағлари ва қимматбаҳо буюмлар, шунингдек бошқа мол-мулкларнинг бутлигини таъминлайди;

суд ижросининг ижро ҳаракатларини амалга ошириш юзасидан берган талабларини бажаради.


11. Суд ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиши вақтида қарздор ёки бошқа шахслар ўзларининг ҳаракатлари билан ижро ҳужжатларини ижро этишга тўсқинлик қилганларида ички ишлар органлари ходимлари зудлик билан тўсқинликларни бартараф этиш чораларини кўради.

Қарздор ва бошқа шахслар суд ижрочиси ёки ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришдан бўйин товласалар, бу ҳақда далолатнома тузилади, тегишли материаллар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши учун ижро ҳаракатлари амалга оширилган жойдаги жиноят ишлари бўйича судга топширилади.


12. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қурол фақат "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда қўлланилади.

13. Суд ижрочиси ундирувчининг аризасига биноан ижро ҳаракатлари амалга оширилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, суд ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан кўпи билан ўн кун муддатга кейинга қолдириши мумкин.


14. Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган тақдирда қарор чиқаради ва бу ҳақда ижро иши юритиш тарафлари, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга маълум қилади.


15. Ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилганда суд ижрочиси томонидан бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади.

Мазкур далолатнома суд ижрочиси, иштирок этувчи тарафлар ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ижро иши юритувига тикилади, иккинчи нусхаси эса ички ишлар органлари ходимларига тақдим этилади ва бу ҳақда суд ижрочиларининг туман (шаҳар) катта ижрочисига маълум қилинади.


16. Кейинга қолдирилган ижро ҳаракатлари ушбу Йўриқномада кўрсатилган тартибда амалга оширилади.


17. Ички ишлар органлари ходимлари ижро ҳаракатларида улар тамом бўлгунга қадар иштирок этадилар. Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари тамом бўлгани тўғрисида ички ишлар органларининг лавозими бўйича юқори турувчи ходимини хабардор қилади.


18. Ижро (ҳаракатлари амалга оширилганда ёки уларни амалга оширишнинг имконияти бўлмаганда) иши юритуви тамомланганидан сўнг, бу ҳақда далолатнома тузилади. Далолатномада ички ишлар органлари ходимларининг иштироки тўғрисида қайд этилиб, шунингдек ички ишлар органи ходимлари томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ички ишлар органи ходимларига берилади.

19. Ижро ҳаракатларида иштирок этган ички ишлар органлари ходимлари бу ҳақда туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғини хабардор қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 29-модда.







































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск