ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2004 й. ПФ-3471-сон "Умумий юрисдикция судларининг тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.08.2004 й.

N ПФ-3471




УМУМИЙ ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИНИНГ

ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 30 апрелдаги 629-II-сонли "Сирдарё вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишига баъзи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ва "Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туман маъмурий-ҳудудий тузилмасини тугатиш тўғрисида"ги қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 78-моддасига кўра:


1. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Бўзатов ва Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Меҳнатобод туман судлари тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли "Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига 7 иловадан Бўзатов, Меҳнатобод туманлари чиқарилиб, Сирдарё вилояти Шароф Рашидов туманининг номи Сардоба тумани деб ўзгартирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилояти судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


4. Мазкур Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайбергенов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов










Время: 0.0223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск