ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2012 й. 321-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2012 й.

N 321


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

Х. СУЛАЙМОНОВА  НОМИДАГИ

РЕСПУБЛИКА СУД ЭКСПЕРТИЗАСИ

МАРКАЗИ  ФАОЛИЯТИНИ  ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг малакали эксперт тадқиқотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, суд экспертизаси соҳасидаги тадқиқотларнинг илмий асосланганлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2012-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказини ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ходимларининг чекланган умумий сони 177 нафар (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда), улардан бошқарув ходимлари 49 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ў збекистон Республикаси адлия вазирига Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасида суд экспертизаси институтини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, суд экспертизаси муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, мамлакатда суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини шакллантириш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш, жамоат тартибини, хавфсизликни таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларга махсус билимларни қўллаш йўли билан кўмаклашиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг махсус билимларга бўлган эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, замонавий илмий-техника ютуқлари, илмий тавсиялар ва илғор хорижий тажриба асосида янги методикаларни суд-экспертлик амалиётига жорий этиш;

фуқаролик, хўжалик ишлари, маъмурий ва жиноий ишлар, терговгача текширувлар материаллари бўйича суд экспертизаларини, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича эксперт ихтисосликларга мувофиқ тадқиқотларни ўтказиш;

махсус билимлар ва техника воситаларини қўллашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари ходимларига методик ёрдам кўрсатиш, уларни суд экспертизаси соҳасидаги замонавий ютуқлар ва имкониятлар билан таништириш;

махсус билимлар асосида ҳуқуқбузарликларни содир этишга олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича фаолиятни ташкил қилиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

айрим оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун ҳукм қилинган шахслар, жиноятчилар қолдирган биологик излар, шахси аниқланмаган мурдалар, шунингдек бедарак йўқолган шахслар бўйича ДНК маълумотлари миллий базасини (геном маълумотларни) яратишга доир ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар комплексини икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқласин;

2013-2014 йилларда Марказда тадқиқотларнинг рақамли технологиялар, шунингдек электроакустик монтаж белгилари асосида аудио ва видеоманбаларни комплекс тадқиқ қилиш; ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари қийматини эксперт баҳолаш; ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси; суд-экологик, суд-сиёсатшунослик-лингвистик, суд-филологик экспертизалар каби янги турларини ташкил этиш тадбирлари режасини икки ой муддатда тасдиқласин;

фан ва техниканинг сўнгги ютуқларига, илмий тавсияларга асосланган янги тадқиқотлар турлари Марказнинг суд-экспертлик амалиётига жорий этилишининг ҳолати юзасидан доимий мониторингни таъминласин.


4. Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2022 йил 1 январдан бошлаб Марказнинг раҳбар ходимларига ва экспертларига алоҳида меҳнат шароитлари учун тариф ставкасига рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб ёзишда лавозим маоши таркибига киритиладиган ҳар ойлик устама 50 фоиз деб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Марказ тушумларини фойдаланиш тўғрисидаги тартибни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

5. Қуйидагилар:

Марказ ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари;

Марказнинг раҳбар ходимларига ва экспертларига лавозим маошларига мартаба даражаси ва муайян йил ишлаганлиги учун бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тўланадиган устамалар ва қўшимча ҳақ сақлаб қолинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида, ушбу қарорнинг амалга оширилиши, шу жумладан, Марказ ходимлари сонининг кўпайтирилиши, Марказни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда суд экспертизаларининг янги турларини ўтказиш ва жорий этиш учун уни сарфлаш материаллари билан таъминлаш ва ДНК маълумотлари миллий базасини (геном маълумотларни) яратиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар учун маблағлар ажратсин, 2013 йилдан бошлаб эса ушбу маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2013-2015 йилларда Марказни замонавий тадқиқот ва криминалистика ускуналари билан жиҳозлаш учун халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар грантларини жалб этиш тўғрисидаги масалани ишлаб чиқсин.


8. Марказ ўз фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган криминалистика ускуналари, реактивлар ва сарфлаш материаллари учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан 2016 йил 1 январгача озод қилинсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Марказнинг янги ихтисослаштирилган биносини қуриш учун ер участкаси ажратилишини таъминласин.


10. Марказнинг ихтисослаштирилган биносини қуриш бўйича буюртмачи функцияси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига юклансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Инвестиция дастурини шакллантиришда 2013 йилда - лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, 2014 йилдан бошлаб эса - Марказнинг ихтисослаштирилган биносини қуришга зарур бюджет маблағларини назарда тутсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Марказнинг тузилмаси ўзгарганлигини ва унга ушбу қарорда назарда тутилган қўшимча вазифалар юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда унинг Уставини янги таҳрирда тасдиқласин.


13. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг экспертиза хизматини ривожлантириш тўғрисида" 1995 йил 22 июндаги 234-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда) илованинг 7-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2010 йил 15 декабрдаги 299-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 67-модда) 3-илова.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 14 ноябрдаги

321-қарорига

1-ИЛОВА



2012 - 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги

Республика суд экспертизаси марказини ривожлантириш

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Бажариш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. СУД-ЭКСПЕРТИЗА ХИЗМАТИ ФАОЛИЯТИНИНГ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

ДНК (геном маълумотлар) миллий маълумотлар баъзасини яратиш учун биологик намуналарни олиш, ҳисобга олиш ва сақлашнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи, шунингдек улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш масалаларини тартибга солувчи "Геном бўйича рўйхатга олиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси


2013 йил

I чорак


Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


2.

Марказнинг таркибий ўзгартирилганлигини, шунингдек унга юкланган қўшимча вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Марказ Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.


Адлия вазирининг

буйруғи


2012 йил

IV чорак


Адлия вазирлиги

3.

Марказ ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган низомлари ва тузилмаларини унга юклатилган вазифаларни инобатга олган ҳолда тасдиқлаш.


Адлия вазирининг

буйруғи

2012 йил

IV чорак


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суд, Олий хўжалик суди, Молия вазирлиги


II. СУД-ЭКСПЕРТЛИК АМАЛИЁТИНИ КЕНГАЙТИРИШ, СУД

ЭКСПЕРТИЗАЛАРИНИНГ СИФАТИ ВА ИШОНЧЛИЛИГИНИ ОШИРИШ

4.

Марказда тадқиқотларнинг янги турларини жорий этиш:

рақамли технологиялар, шунингдек электроакустик монтаж белгилари асосида аудио ва видеоманбаларни комплекс тадқиқ қилиш;

ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари қийматини эксперт баҳолаш;

ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси;

суд-экологик экспертиза;

суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертиза;

суд-филологик экспертиза.


Чора-тадбирлар

режаси

Режани

тасдиқлаш -

2012 йил

IV чорак,

амалга

ошириш -

2013-2014

йиллар


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


5.

Экспертлар хулосаларининг илмий асослангани ва ишончлилиги ошишини таъминлайдиган эксперт тадқиқотлари сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш.


Қўшма қарор


2014 йил


Адлия вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги


6.

Марказнинг эксперт лабораторияларини жиҳозлаш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш, уларни стандартлаштириш ва сертификатлаш бўйича эксперт тадқиқотларининг юқори сифати ва ишончлилигини таъминлайдиган тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

дастури


2015 йил


Адлия вазирлиги,

"Ўзстандарт" агентлиги


7.

Экспертлик амалиётига экспертизаларни ўтказиш муддатларини қисқартиришга, суд-тергов иши тезкорлигини оширишга қаратилган тадқиқотнинг илғор методикаларини жорий этиш.


Чора-тадбирлар

дастури


2013-2015

йиллар


Адлия вазирлиги


III. СУД-ЭКСПЕРТЛИК ХИЗМАТИНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

8.

Ўзбекистонда суд экспертизаси назарияси ва амалиётини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш.


Суд экспертизаси

муаммолари бўйича

Кенгаш қарори


2013 йил

I чорак


Адлия вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, вазирликлар ва идоралар


9.

Қуйидаги мавзулар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш:

лотин графикаси асосида ўзбек тилида ёзилган қўлёзма матнларни бажарган шахснинг жинсини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш;

лотин графикаси асосида ўзбек тилида дастхати атайлаб ўзгартириб ёзилган қўлёзма матнларни текшириш;

Ўзбекистон туб аҳолисининг одам ДНКсини Y-хромосомаси бўйича текшириш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг микро миқдорларини текшириш усулларини такомиллаштириш;

босма воситалар ва принтер маркасини идентификация қилиш мақсадида турли принтерларда бажарилган босма матнлар чизиқларининг микро тузилишини текшириш;

янги русумдаги шиналар протекторлари кўринишининг альбомини яратиш;

суд-баллистика экспертизаси бўйича ўқ узган шахсни аниқлаш учун электрон микроскопиядан фойдаланиш;

изшунослик (трасология) экспертизаси бўйича маълумотнома-ахборот фондини яратиш;

ўсимлик мойи ва ҳайвонлар ёғини текшириш бўйича суд-экспертлик тадқиқоти методикаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

турли маркадаги кислотали бўёқлар билан турли даражада бўялган жун толаларни таққослаб текшириш учун спектрал усулнинг криминалистика экспертизаларини амалга оширишга жорий этиш;

"UzGM" русумидаги автомобилларнинг тормоз хусусиятларини аниқлаш;

банк соҳасида иқтисодий жиноятларни содир этиш учун қўлланадиган ҳужжатларни текшириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

баҳолашнинг бозор усулларидан фойдаланган ҳолда объектлар қурилишини нархлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш;

рақамли манбалар ёрдамида ёзиб олинган ўзбек тилидаги фонограммаларда нутқ сигнали кўрсаткичларига тозалаш воситаларининг (фильтрларнинг) таъсирини ўрганиш.


Илмий тадқиқотлар

2013-2015

йиллар

Адлия вазирлиги

IV. СУД-ЭКСПЕРТЛИК ХИЗМАТИНИНГ КАДРЛАР

САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

10.

Эксперт мутахассисликлари бўйича суд экспертларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув дастурларини тасдиқлаш.


Ўқув дастурлари


2013 йил


Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий хавфсизлик хизмати


11.

Марказда суд экспертларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.


Ўқув курслари


2013 йил


Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий хавфсизлик хизмати


12.

Суд экспертларининг илғор хорижий мамлакатлардаги суд-экспертлик муассасаларида стажировкадан ўтишини, шунингдек халқаро илмий-амалий анжуманларда, жумладан Жаҳон суд экспертлари ассоциацияси (IAFS) шафелигида ўтказиладиган анжуманларда мунтазам иштирок этишини ташкил қилиш.


Стажировкалар

режаси (келишув

бўйича)


Мунтазам

равишда


Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги


V. СУД-ЭКСПЕРТЛИК ХИЗМАТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

13.

Марказ ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базаси ҳолатини ўрганиш, ҳудудий бўлинмаларда экспертизанинг қўшимча турларини ташкил этиш мақсадида уларни мустаҳкамлаш ва қўшимча равишда жиҳозлашга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.


Чора-тадбирлар

режаси

2012 йил

IV чорак


Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари


14.

Марказнинг янги ихтисослаштирилган биносини қуриш учун Марказга ер участкаси ажратиш.


Тошкент шаҳар

ҳокимининг қарори


2012 йил

IV чорак


Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Адлия вазирлиги


15.

Марказнинг суд-экспертлик лабораторияларини жойлаштиришнинг замонавий стандартларига жавоб берадиган янги ихтисослаштирилган биносини қуриш.


Чора-тадбирлар

режаси

2013-2015

йиллар


Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Архитектура ва қурилиш

қўмитаси, Тошкент

шаҳар ҳокимлиги


16.

Марказ фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурини амалга ошириш.


Адлия вазирининг

буйруғи


2013-2015

йиллар


Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

17.

Марказнинг экспертизаларни замонавий илмий даражада узлуксиз ўтказишни таъминлайдиган ускуналар базасини (криминалистика техникаси, эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари) модернизация қилиш.


Чора-тадбирлар

дастури


2013-2015

йиллар


Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги


VI. ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР

18.

"Ўзбекистонда суд-экспертлик фаолиятининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этиш.


Конференция


2013 йил

II чорак


Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Олий суд,

Олий хўжалик суди


19.

Марказнинг Интернет тармоғидаги Марказнинг тузилмаси, таркиби, вазифалари ва функциялари ҳақида ахборот тақдим этишни, шунингдек аҳолига интерфаол давлат хизматлари кўрсатишни таъминлайдиган расмий веб-сайтини модернизация қилиш ҳамда мунтазам янгилаб бориш.


Адлия вазирининг

буйруғи

2013 йил

I чорак


Адлия вазирлиги,

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация

технологиялари

давлат қўмитаси


20.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд ходимлари ўртасида суд экспертизаларининг замонавий имкониятларини тушунтириш бўйича мавзуга оид семинарлар, давра суҳбатлари ва маърузаларни ташкил этиш.


Жадвал


Мунтазам

равишда


Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий хавфсизлик хизмати,

Олий суд,

Олий хўжалик суди


           





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 14 ноябрдаги

321-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги

Республика суд экспертизаси марказининг

ТУЗИЛМАСИ

















Директор



Илмий кенгаш




























































































































































Директорнинг экспертлик фаолияти ва илмий ишлар бўйича ўринбосари










Директорнинг инновациялар, молия-хўжалик ва тижорат масалалари бўйича ўринбосари


Сифат менеджменти бўлими

2

























































































Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

12


Қорақалпоғистон Республикаси бўлими

4





Бухгалтерия ҳисоби ва назорат бўлими

4


Ташкилий назорат ва таҳлил бўлими

5
















































Суд-қурилиш-техник экспертизаси бўлими

12


Андижон вилояти бўлими

5





Ишлар бошқармаси

4


Девонхона




















































Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораторияси

12


Бухоро вилояти бўлими

3





Ахборот технологиялари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими

4


Архив












































Суд-иқтисодий экспертизаси бўлими

10


Жиззах вилояти бўлими

3






Суд экспертларининг малакасини ошириш ўқув маркази

3






































Ахборот-ресурс маркази

1











Суд-автотехника экспертизаси лабораторияси

9


Қашқадарё вилояти бўлими

8






Кадрлар бўлими

2






































Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2











Суд-фонография экспертизаси лабораторияси

4


Навоий вилояти бўлими

3






Бош юрисконсульт

1







































Суд-баллистика ва изшунослик экспертизаси лабораторияси

7


Наманган вилояти бўлими

3




















































































Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси

14


Самарқанд вилояти бўлими

13














































































Сирдарё вилояти бўлими

4





















































Ёнғин-техник экспертизаси лабораторияси

4

































Сурхандарё вилояти бўлими

3















Товаршунослик экспетизаси бўлими

4













Фарғона вилояти бўлими

5










































Хоразм вилояти бўлими

4














          

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 177 штат бирлиги, улардан бошқарув ходимлари - 49 штат бирлиги.


Изоҳ: Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони нормативлар бўйича белгиланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассис ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиш мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 14 ноябрдаги

321-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси

маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Тариф разряди


Директор


16

Директор ўринбосари


14

Илмий котиб, лаборатория мудири (бўлим, бўлинма)


12

Бош эксперт


11

Етакчи эксперт


10

Катта эксперт


9

Эксперт


8

Иш ўрганувчи-эксперт*


7

Бош бухгалтер


13

Кадрлар бўлими бошлиғи


13

Марказлаштирилган таъминот хизмати бошлиғи


8

Бухгалтер


8

Иқтисодчи


8

Девонхона мудири


8

Кутубхона мудири


6

Катта нозир (кадрлар бўлими)


6

Катта лаборант (олий маълумотли)


5

Лаборант (олий маълумотсиз)


4

Нозир (девонхона)


4

Омборхона мудири


4

*) Мустақил ишлашга тайёрлаш даврида суд эксперти сифатида эксперт лавозимларига 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга қабул қилинган шахслар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 46-47-сон, 522-модда





























































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск