ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.03.2011 й. 80-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 19 мартдаги

80-сон қарорига

ИЛОВА


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

субъектларидан уларнинг қонуний ҳуқуқлари,

эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш

масалалари бўйича аризалар, таклифлар

ва шикоятларни қабул қилиш учун адлия

органлари телефон алоқасининг

махсус линияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) адлия органлари телефон алоқасининг махсус линияси (кейинги ўринларда "ишонч телефони" деб аталади) орқали тушадиган уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар:

давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан, назорат органлари ва лицензияловчи органлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан;

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур рухсат берувчи ҳужжатлар беришнинг белгиланган муддатлари ва тартибига риоя қилинмаслиги масалалари бўйича;

уларга кредит ва молия ресурслари беришнинг ноқонуний рад этилиши ёки бериш тартиб-қоидаларининг асоссиз чўзиб юборилиши юзасидан;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсири, шунингдек бошқа масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини олиш, умумлаштириш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш "ишонч телефони"ни ташкил этишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.


3. "Ишонч телефони" орқали:

аризалар - тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари амалга оширилишида ёрдам кўрсатиш сўралган мурожаатлари;

таклифлар - тадбиркорлик субъектларининг давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялари юзасидан мурожаатлари;

шикоятлар - тадбиркорлик субъектларининг бузилган қонуний ҳуқуқлар, эркинликлар ва манфаатлар тикланиши талаб қилинган мурожаатлари қабул қилинади.


4. Кўп каналли "ишонч телефони" Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) ўрнатилади.


5. "Ишонч телефони" орқали тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача адлия органларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.


6. Мурожаатларни кўриб чиқишда адлия органларининг масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъекти тўғрисида олинган маълумотларнинг унинг тегишли розилигисиз, шунингдек давлат сири бўлган маълумотларни, тижорат сирини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ҳамда агар бу тадбиркорлик субъектининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини камситишга олиб келса, бошқа маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Қўнғироқ қилувчи шахс тўғрисида мурожаат қилиш мавзусига тегишли бўлмаган маълумотларни аниқлашга йўл қўйилмайди.


7. Таклифлар адлия органлари томонидан улар тушган кундан бошлаб бир ойгача муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддатда маълум қилинади.


8. Аризалар ва шикоятлар адлия органлари томонидан тушган кундан бошлаб бир ойгача муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қилмайдиган аризалар ва шикоятлар эса - ўн беш кундан кечикмай кўриб чиқилади.

Аризалар ёки шикоятларни кўриб чиқиш учун қўшимча текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни талаб қилиш ёхуд бошқа чораларни кўриш зарур бўлган ҳолларда аризалар ёки шикоятларни кўриб чиқиш муддатлари адлия органи раҳбари томонидан истисно тариқасида, бироқ бу ҳақда ариза берган ёки шикоят қилган шахсга хабар қилинган ҳолда бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.



II. "ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ" ОРҚАЛИ

ТУШАДИГАН МУРОЖААТЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


9. "Ишонч телефони" орқали мурожаатлар бутун Ўзбекистон ҳудудида 008 телефон рақамига қўнғироқ қилиш йўли билан амалга оширилади. Қўнғироқ бепулдир. Адлия органлари томонидан қўшимча телефон рақамлари жорий этилиши мумкин.


10. "Ишонч телефони" орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш учун адлия органларида махсус хоналар ташкил этилади ва мурожаатларни қабул қилиш учун масъул бўлган ходимлар белгиланади.


11. "Ишонч телефони" орқали телефон қўнғироқларига жавоб беришда адлия органининг қўнғироқни қабул қилувчи масъул ходими:

фамилиясини, исмини, отасининг исмини, эгаллаб турган лавозимини айтишга;

қўнғироқ қилган шахсга "ишонч телефони" фақат тадбиркорлик субъектидан аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун ишлашини тушунтириши, шунингдек қасддан ёлғон маълумот тақдим этилиши қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилиши;

қўнғироқ қилган шахсга ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотларни маълум қилишни таклиф этиши шарт.


12. "Ишонч телефони" орқали тушаётган мурожаатларни тўплаш ва умумлаштириш учун телефондаги сўзлашувларни ёзиш функцияси билан жиҳозланган телефон аппаратларидан фойдаланилади.


13. Тадбиркорлик субъектларининг барча мурожаатлари электрон манбага ёзилади ва икки йил мобайнида сақланади.


14. "Ишонч телефони" орқали мурожаат қилишда тадбиркорлик субъектлари фамилияси, исми, отасининг исмини, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотларни, ўзлари ифодалайдиган тадбиркорлик субъектининг номини, СТИРни, жавоб юборилиши керак бўлган почта манзилини, қайта боғланиш учун телефон рақамини маълум қилиши, шунингдек мурожаатнинг моҳияти ва мазмунини баён қилиши шарт.


15. "Ишонч телефони" орқали тушган мурожаатлар адлия органларининг масъул ходимлари томонидан умумлаштирилади ва ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштириладиган адлия органларининг "ишонч телефони" орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли адлия органи раҳбариятига киритилади.


16. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ахборот ва маълумотлар тақдим этилмаган мурожаатлар рўйхатдан ўтказилмайди ва кўриб чиқилмайди.


17. Қабул қилинган мурожаат бўйича ўша куннинг ўзида адлия органининг масъул ходими томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича "назорат карточкаси" тўлдирилади. Назорат карточкаси мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинганда вазирликнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасига, мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинганда эса - ташкилий назорат ва таҳлил бўлимларига юборилади.

Назорат карточкаси ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳолларда тўлдирилмайди.



III. "ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ" ОРҚАЛИ ТУШАЁТГАН

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


18. "Ишонч телефони" орқали тушган мурожаатлар масъул ходими мурожаатни қабул қилган адлия органи томонидан кўриб чиқилади, мурожаатларнинг ҳудудий тегишлилиги бундан мустасно (ҳудудий адлия органлари учун).

Зарур ҳолларда мурожаатда кўрсатилган ҳолат тадбиркорлик субъектини жалб этган ҳолда жойнинг ўзига чиқиб ўрганилиши мумкин.


19. Адлия органлари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда тегишли ташкилотларга аниқланган қонун бузилишларини, уларнинг сабабларини ва қонун бузилишига олиб келаётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида уларда кўрсатилган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар юборилади.


20. Агар мурожаатда тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган ҳуқуққа зид қилмиш тўғрисидаги, шунингдек уни тайёрлаётган, содир этаётган ёки содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлса, мурожаатлар дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига уларнинг ваколатларига мувофиқ юборилиши керак.


21. "Ишонч телефони" орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилган адлия органлари мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорнинг бажарилишини назорат қилишлари, шунингдек агар зарар тадбиркорлик субъектига унинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини бузиш натижасида етказилган бўлса, зарарни қонунда белгиланган тартибда ундириш юзасидан чоралар кўриши шарт.


22. Адлия органларининг мурожаатларни кўриб чиқиш вазифаси зиммасига юкланган масъул ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар тушган тақдирда ушбу мурожаатларни мазкур шахсларнинг бевосита кўриб чиқиши тақиқланади.


23. Кўриб чиқилиши адлия органларининг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича "ишонч телефони" орқали мурожаатлар тушган тақдирда, адлия органларининг масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда тушунтириш берилади ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш тавсия қилинади.


24. Мурожаатни кўриб чиққан адлия органи тадбиркорлик субъектига кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ёзма шаклда хабар бериши шарт.

Жавоб тадбиркорлик субъектига юборилгандан кейин мурожаат ушбу мурожаатни назоратга олган шахснинг имзоси билан назоратдан чиқарилади, бу ҳақда "ишонч телефони" орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзув қайд этилади.

Тадбиркорлик субъектига берилган ёзма жавобнинг нусхаси адлия органларида сақланади.


25. Адлия органларининг тақдимномалари бажарилмаган ва зарур даражада бажарилмаган тақдирда ташкилотларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


26. Адлия органлари тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари бузилишига олиб келаётган сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида умумлаштирилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобот тайёрлайди.


27. "Ишонч телефони" орқали тушган аризалар, таклифлар ва шикоятларни, шунингдек улар бўйича тегишли ташкилотларнинг қарорларини Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субъекти тўғрисида олинган маълумотларнинг маҳфийлигига риоя қилган ҳолда ҳар ҳафталик асосда адлия органлари томонидан таъминланади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Тадбиркорлик субъектлари ўзларининг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш асоссиз рад этилиши устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи адлия органига ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақлидирлар.


29. "Ишонч телефони" орқали олинган ахборот билан ишловчи шахслар олинган маълумотларнинг маҳфийлигига риоя қилиниши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.


30. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Адлия органларининг "ишонч телефони"

орқали тадбиркорлик субъектларининг

мурожаатларини рўйхатга олиш

ДАФТАРИ


20__ йил "___" ___________________________да бошланган

20__ йил "___" ___________________________да тугаган

Т/р


Мурожаат

қабул

қилинган

сана


Мурожаат

қилувчининг

Ф.И.О.

ва манзили


Мурожаат-

нинг қисқача

мазмуни


Мурожаатни

қабул қилган

масъул

шахснинг

Ф.И.О. ва

лавозими


Кўрилган

чоралар


Мурожаатни

кўриб чиқиш

натижалари


Изоҳ


1


2

3

4

5

6

7

8

Адлия органларининг "ишонч телефони" орқали

тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини

рўйхатга олиш дафтарини юритиш тартиби


1. Адлия органларининг "ишонч телефони" орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини рўйхатга олиш дафтари ип ўтказиб тикилган, рақамланган, муҳрланган ва имзоланган бўлиши керак.


2. Дафтарнинг тегишли бўлимларини тўлдиришда қисқартириб ёзишга йўл қўйилмайди.


3. Дафтарнинг иккинчи устунига мурожаат қабул қилинган сана тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


4. Дафтарнинг учинчи устунига мурожаат қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Мурожаат қилувчининг почта манзилини кўрсатишдан ташқари, мурожаат қилувчининг боғланиш телефони мавжуд бўлганда унинг телефон рақами ҳам учинчи устунда кўрсатилади.


5. Дафтарнинг тўртинчи устунида мурожаатнинг қисқача мазмуни, тегишли қонун бузилишлар санаси ва бошқа зарур маълумотлар акс эттирилади.


6. Дафтарнинг бешинчи устунида мурожаатни қабул қилган масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади.


7. Дафтарнинг олтинчи устунида қабул қилинган мурожаат бажариш учун кимга ва қачон юборилганлиги кўрсатилади.


8. Дафтарнинг еттинчи устунида мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар, яъни мурожаатни кўриб чиқиш доирасида кўрилган чоралар, аниқланган камчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек мурожаат қилувчига мурожаатнинг кўриб чиқилиши тўғрисида маълумотлар жўнатилганлиги ҳақидаги ахборотлар акс эттирилади.






Низомга

2-ИЛОВА


Вазирнинг биринчи ўринбосари

(ёки ўринбосари)


(ҳудудий адлия органи раҳбари)


НАЗОРАТ КАРТОЧКАСИ

"Ишонч телефони" орқали тушган мурожаатларнинг назорат карточкаси

Бажарувчи:



Сана 20__ й. _________ №_____


___________ муддати


Бошқарма (бўлим) бошлиғи

___________


Мурожаатни қабул қилган шахснинг Ф.И.О.


Мурожаат келиб тушган сана

Аризачининг Ф.И.О.


Иш жойи


Аризачининг тўлиқ манзили ва телефони


Қисқача мазмуни

Қаерга юборилди

Мурожаатни қабул қилган шахснинг имзоси


Бажарилиши тўғрисидаги ахборот

Назоратдан чиқариш санаси

20__ йил "___" ___________


Бошқарма (бўлим) бошлиғи


____________


        




      

Низомга

3-ИЛОВА



Адлия органларининг "ишонч телефони"

орқали тушган мурожаатлари бўйича

ҲИСОБОТ ШАКЛИ

Т/р


Ҳудудлар


"Ишонч

телефони"

орқали

келиб

тушган

мурожаат-

лар сони

Мурожаатлар мазмуни


Қа-

ноат-

лан-

тирил-

ган

муро-

жаат-

лар


Ҳуқу-

қий

тушун-

тириш

бериш-

га те-

гишли

муро-

жаат-

лар

сони


Ҳуқу-

қий ту-

шун-

тириш

берил-

ган

муро-

жаат-

лар

сони


Кўрилган

таъсир чоралари


Кўрилган таъсир

чоралари асосида


дав-

лат

рўй-

хати-

дан

ўтка-

зиш

соҳа-

сида


ер

участ-

калари

ажра-

тиш


лицен-

зиялаш

ва

бошқа

рухсат-

номалар

олиш


банк

иши

соҳа-

сида


солиқ

қонун-

чили-

ги со-

ҳасида


рух-

сатсиз

текши-

ришлар

ўтказиш


текши-

ришлар

ўтказиш

қоида-

ларини

бузиш


бошқа

маса-

лалар

бўйича

(кўрса-

тилсин)


тақ-

дим-

нома


судга

берил-

ган

даъво

ариза-

лари

сони ва

суммаси


инти-

зомий

жавоб-

гар-

ликка

тор-

тил-

ган

шахс-

лар

сони


шун-

дан:

лаво-

зими-

дан

озод

этил-

ган-

лар

сони


жавоб-

гар-

лик-

нинг

бошқа

тур-

лари-

га

тор-

тил-

ган

шахс-

лар

сони


1.




















2.




















3.







































Жами




















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 12-13-сон, 117-модда.
























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск