ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.11.2007 й. ПҚ-722-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2007 й.

N ПҚ-722


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ    СУД    ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ    СУД

ҚАРОРЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ, МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ЖИҲАТИДАН ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида қабул қилинган суд қарорларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган суд ижрочилари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Департамент (кейинги ўринларда - Суд департаменти)нинг фаолиятини такомиллаштириш ва жавобгарлигини ошириш бўйича таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарорини ижро этиш юзасидан суд ижроси тизимини ташкилий ва тузилмавий жиҳатдан ўзгартиш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар кўрилди.

Суд департаментининг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди, унинг таркибида ундирувларнинг турлари бўйича: хўжалик судлари; умумий юрисдикция судлари; солиқ, божхона ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш бўйича ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилди. Ички хавфсизлик инспекцияси, статистика ва таҳлил бўлими ташкил этилди, ҳудудий бўлинмалар тузилмасига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Кадрлар захирасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар кўрилди, суд ижрочиси лавозимига номзодларни танлов асосида саралаб олиш тартиби жорий этилди.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида суд ижрочиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди.

Ушбу соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш мақсадида олий юридик таълим муассасалари ўқув дастурларига "Ижро иши юритуви" мустақил фани киритилди.

Ошкораликни таъминлаш, суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида хатланган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни биржаларда очиқ кимошди савдолари орқали сотишнинг янги тартиби, ушбу мол-мулк сотувини амалга оширувчи баҳоловчиларни ва савдо ташкилотларини танлов асосида саралаб олиш механизми жорий қилинди.

Бироқ, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан Адлия вазирлиги ва Суд департаментининг фаолияти суд қарорларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш бўйича белгиланган талабларга лозим даражада жавоб бермайди, ишни ташкил этишда жиддий камчиликлар мавжуд, ижро интизоми, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш устидан етарли назорат ўрнатилмаган, коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига лозим даражада баҳо берилмаяпти.

Натижада жорий йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича қолдиқ сифатида ижро ҳужжатларининг умумий суммаси 228,1 млрд. сўмлик 246 минг (19,4%) донани, муддати бузилиб ижро қилинганлари эса - 238,4 дона ёки 24,6%ни ташкил этди.

Ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш учун мўлжалланган ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш жараёни кечиктирилмоқда, бу эса ушбу соҳадаги ҳисобга олиш ва назорат қилиш самарадорлигида намоён бўлмоқда.

Суд қарорларини ихтиёрий равишда ижро этишдан бўйин товлаган қарздорларни моддий жавобгарликка тортишнинг таъсирчан ҳуқуқий механизмлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ихтиёрий равишда ижро қилиш кўрсаткичлари энг паст даражада бўлиб қолмоқда.

Суд ижрочилари бўлимларини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш қониқарсиз даражада бўлиб қолмоқда. Суд департаменти бўлинмаларининг 143 таси ёки 67 фоизи маъмурий бинолари капитал ва жорий таъмирлашга муҳтож, ҳудудий бўлинмаларнинг 16 таси ёки 7,5 фоиз маъмурий бинолари эса ижарага олинган биноларда жойлашган. Буларнинг барчаси суд қарорларини мажбурий ижро этиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Суд қарорларини сўзсиз ижро этишни таъминловчи таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш, суд ижрочилари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек Суд департаментининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарорида белгилаб қўйилган вазифаларни ижро этиш бўйича ишлари қониқарсиз деб топилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мажбурий ижро этиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий таҳлил қилсин ва икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мажбурий ижро этиш механизмини янада такомиллаштириш, шунингдек суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаш ва тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун ҳужжати лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин;

ижро интизомини мустаҳкамлаш ва таркибий тузилмалар фаолиятини самарали ташкил этиш устидан тизимли таҳлил ва назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган ҳолда Суд департаменти таркибида Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасини тузсин;

Суд департаменти ходимлари ўртасида ташкилий-кадрлар ишларини тубдан яхшилаш, қонунийлик ва интизомни мустаҳкамлаш, профилактика ишларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


3. 2007 йил 1 декабрдан давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси бўйича ҳаракатларнинг бажарилиши учун ижро йиғими жорий этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, ижро йиғими қарздордан ихтиёрий ижро этиш муддати тугаганидан кейин қуйидаги миқдорларда ундирилади:

мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича - ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмаган тақдирда - ундирилаётган сумманинг 5 фоизи миқдорда, ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошган тақдирда - ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорда;

номулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича - жисмоний шахсдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, юридик шахсдан 10 баравари миқдорида.

4. Белгилансинки:

бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;

даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича, шунингдек алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича ижро йиғими ундирилмайди.

6. Қуйидагилар:

ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Суд департаментининг моддий-техника жиҳатидан базасини мустаҳкамлаш бўйича 2007-2010 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини (ЯАКТ) яратиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар дастури; Суд департаментида ахборотни йиғиш ва қайта ишлашнинг ташкилий-функционал схемаси; Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини яратишга кетадиган прогноз харажатлари 3-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, кўрсатилган дастурларни амалга ошириш Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


7. Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш учун олиб кириладиган жиҳозлар ва дастурий таъминот божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 6-иловага мувофиқ озод этилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-722-сон қарорига

2-ИЛОВА



Суд департаментининг моддий техника

базасини мустаҳкамлаш бўйича 2007-2010

йилларда амалга ошириладиган

ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирнинг номи


Харажатларнинг

ҳисоб суммаси

(млн. сўм)


Ажратиладиган

маблағни ўзлаштириш

ҳажми ва муддати


Масъул ижрочилар


1.

Суд департаментининг ҳудудий бўлинмалари учун хоналар ёки алоҳида бинолар ажратиш ва сотиб олиш, капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш


5256,0

2008 й. - 516,2 млн. сўм

2009 й. - 2369,9 млн. сўм

2010 й. - 2369,9 млн. сўм

Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Суд департаменти


2.

Суд департаментининг марказий аппарати учун бино сотиб олиш


800,0


2007 йил якунига қадар


Суд департаменти


3.

Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини яратиш


2660

2008 йил якунига қадар

Адлия вазирлиги, Суд департаменти, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


4.

Суд департаментининг ҳудудий бўлинмаларини мебель жиҳозлари (столлар, стуллар, шкафлар, сейфлар) билан таъминлаш


562,0

2007 йил IV чорак

Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари


5.

Суд департаментининг ҳудудий бўлинмаларини оргтехника (шахсий компьютерлар, факслар, нусха кўчирувчи машиналар, телефон аппаратлар) билан таъминлаш


1549,2

2008 й. - 774, 6 млн. сўм

2009 й. - 774,6 млн. сўм

Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари


6.

Суд департаментининг ҳудудий бўлинмалари учун автотранспорт сотиб олиш


1773,6

2008 й. - 1000,0 млн. сўм

2009 й. - 773,6 млн. сўм

Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари


Жами маблағлар


12600,8

Изоҳ: харажат миқдори ҳисоб-китоб бўйичадир ва бозор конъюнктураси ҳамда ҳақиқий харажатларга қараб ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-722-сон қарорига

3-ИЛОВА



Суд департаментида ягона ахборот-компьютер

тизимини яратиш бўйича ташкилий чоралар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирнинг номи


Амалга оширишнинг

шакли ва механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


1.

ЯАКТ Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Концепция

2007 йил ноябрь

Адлия вазирлиги


2.

ЯАКТ лойиҳалаштириш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Лойиҳалаштириш учун топшириқ

2007 йил ноябрь

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


3.

ЯАКТ яратишнинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисобини (ТИҲ) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


Дастлабки ТИҲ

2008 йил январь-февраль

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


4.

Асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни ва ишларни бажарувчиларни аниқлаш


Тендерга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, тендер комиссияси баённомасини расмийлаштириш


2008 йил январь-февраль

Адлия вазирлиги, тендер комиссияси


Шартномалар тузиш ва уларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш


2008 йил март

Адлия вазирлиги, тендер ғолиби

5.

ЯАКТ яратишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш


ТИҲ

2008 йил март-май

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, тендер ғолиби


6.

Асбоб-ускуналарни етказиш ва ишларни бажариш


Режа-жадвал

2008 йил март-сентябрь

Тендер ғолиби


7.

Суд департаментининг ижро иш юритуви бўйича маълумотларни тайёрлаш ва юбориш учун ишлатиладиган шифрлаш калитлари ва электрон-рақамли имзолар сертификатларини тайёрлаш ва таъминлаш


Режа-жадвал

2008 йил май-июнь

Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


8.

Фойдаланувчиларни ўқитиш

Режа-жадвал

2008 йил сентябрь-ноябрь


Адлия вазирлиги, тендер ғолиби


9.

Тажрибали фойдаланиш (тестдан ўтказиш)



2008 йил октябрь-ноябрь


Адлия вазирлиги, тендер ғолиби

10.

ЯАКТни фойдаланишга киритиш



2009 йил

январь-февраль


Адлия вазирлиги, тендер ғолиби


11.

Дастур ва аппарат таъминотини кузатиш



2010 йил якунига қадар

Адлия вазирлиги, тендер ғолиби






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-722-сон қарорига

4-ИЛОВА



Суд департаментида ахборотни йиғиш

ва ишлаш бўйича ташкилий- функционал

СХЕМАСИ

о

Умумий юрисдикция судлари

о

Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари



Туман (шаҳар) бўйича амалга оширилган ижро ҳаракатлари ҳақида маълумот


Ҳудудий бошқармалар



Республикада бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда амалга оширилган ижро ҳаракатлари ҳақида

маълумот

о

о

о

Суд департаменти

о

о

о



о

Суд ва бошқа органлар қарорлари ижроси ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида олиш.

Доимий мониторинг йўли билан ижро ҳужжатлари бўйича ҳисобот ва назоратни такомиллаштириш

о

- маълумотларни йиғишни, улар устида ишлашни, сақлашни амалга оширади;

- тезкор ҳисобот маълумотларни беради;

- ижро ҳақида юборилган маълумотларни жўнатувчининг айнанлигини аниқлайди,  ахборот маълумотнинг мазмуни айнанлигини (ўзгармаслигини) назорат қилади;

- Суд департаментининг функционал тузилмаларига кейинги таҳлил учун сўровларга асосан ахборотларни тақдим қилади;

- суд қарорлари ижроси базасини юритади;

- Судлар ва бошқа органлар билан келиб тушган ва ижро қилинган ижро ишлари бўйича таққослаш далолатномаларини тузади;

- Суд департаментининг тузилмалари, бошқа давлат органлари ва бошқа органлар ўртасида самарали маълумот алмашиш усулларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.


қ

а

р

о

р

л

а

р

Хўжалик судлари

Бошқа органлар



Норматив-ҳуқуқий ахборот


Давлат солиқ хизмати органлари

- бюджет олдидаги мавжуд боқиманда қарздорлик ҳақида ахборот

о

Нотариал идоралари - мол-мулкларга бегоналаштиришга банд қўйилганлиги ҳақида ахборот

о

Банклар - ҳисоб рақамининг мавжудлиги, пул маблағларининг айланмаси тўғрисида ахборот

о

Қимматбаҳо қоғозлар марказий депозитарийси ва депозитарийлар - қимматбаҳо қоғозлар ҳақида ахборот

о

Давлат Ер гедезия кадастр қўмитаси - кўчмас мулк мавжудлиги ҳақида ахборот

о

ДЙҲХХ органлари автомототранспорт воситаларини мавжудлиги ҳақида ахборот

о

Қарздорнинг иш жойи - иш ҳақи ҳақида ахборот

о

Ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари - мол-мулкнинг сотилганлиги ҳақида ахборот

о

Бошқа органлар - мол-мулк мавжудлиги тўғрисидаги ахборот ва бошқа ахборот




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-722-сон қарорига

5-ИЛОВА



Суд департаментининг ягона ахборот-компьютер

тармоғини яратиш бўйича харажатлар

ПРОГНОЗИ*


Бир маротабалик харажатлар

минг сўм

Т/р

Номи


Баҳоси


1.

Сервер ускуналари:

- Асосий сервер ва захира сервер (жами 2 комплект)

- Операция тизимининг дастур таъминоти ва СУБД


493 040,00

2.

Тизимнинг ишлаши учун дастур маҳсулоти:

- IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License, 4 та лицензия

- BM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License SW Maintenance Renewal, 8 та лицензия


184 890,00

3.

Ишчилар ўрни учун ускуналар:

- Шахсий компьютерлар (минимал конфигурация билан: Celeron 2.93, I915, RAM 512, HDD 80Gb, CRT 17", CD ROM), 700 дона

- Принтер - кўп функцияли қурилма, 700 дона

- Узлуксиз таъминот манбаи, 700 дона


736 624,0

4.

Энергия таъминоти:

- ИБП (60 KVA)

- Дизель-генератор


359 919,2

5.

ЯАКТ амалий дастур таъминотини ишлаб чиқиш (ПО IBM WebSphere асосида)


295 824,0

6.

Телекоммуникация ва алоқа воситаларига бир маротабалик тўлов ҳисобида 984,8 минг сўм (бир бино учун 1та уланиш, жами 214 бино)


209 809,5

7.

ЛВСни монтаж қилиш (бир бинога ўртача 7 та ЛВС жой ҳисобида, жами 214 бино)


279 900,0

8.

Электрон идентификатор ruToken (USB-калит) сони 1270 дона

49,3 минг сўмдан


62 616,0

Жами

2 622 622,7

Даврий харажатлар

Т/р

Номи


Бир йиллик баҳоси


1.

Сервер ускуналарини техник қўллаш

3 йил давомида

талаб қилмайди


2.

Дастур маҳсулотларини лицензиялаш

1 йил давомида

талаб қилмайди


3.

Ҳисоблаш техникасига техник хизмат кўрсатиш

1 йил давомида

талаб қилмайди


4.

Дизель-генераторларига техник хизмат кўрсатиш

1 йил давомида

талаб қилмайди


5.

Амалий дастур таъминотини ахборот кузатуви

1 йил давомида

талаб қилмайди


6.

Алоқа каналларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови


37 323,1


ЖАМИ тизимнинг биринчи йилда ишлатилгани учун


37 323,1

*) Ҳисоблар лойиҳаолди ўрганишлар асосида тузилган. Харажатларга ЯАКТни яратиш ишларини амалга ошириш бўйича ўтказиладиган тендер якунлари бўйича аниқлик киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 1 ноябрдаги

ПҚ-722-сон қарорига

6-ИЛОВА



Суд департаментининг ягона ахборот-компьютер

тармоғини ташкил этиш учун олиб кириладиган

жиҳозлар ва дастурий таъминот

РЎЙХАТИ*

Т/р

Жиҳоз номи


1.

Сервер жиҳози:

- Асосий сервер ва захира сервер (жами 2 комплект)

- Операция тизимининг дастурий таъминоти ва СУБД


2.

Тизимнинг фаолият олиб бориши учун зарур дастурлар:

- IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License, 4 дона лицензия

- IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License SW Maintenance Renewal, 8 дона лицензия


3.

Иш ўринлари учун жиҳозлар:

- Шахсий компьютерлар (энг оддий конфигурацияси бўйича: Celeron 2.93, I915, RAM 512, HDD 80 Gb, CRT 17", CD ROM), 700 дона миқдорида

- Принтер - кўп функцияли қурилма, 700 дона миқдорида

- Узлуксиз ишловчи манба, 700 дона миқдорида


4.

Энергия таминоти:

- ИБП (60 КVA)

- Дизель-генератор


5.

Телекоммуникация ва алоқа воситалари (214 комплект миқдорида)


6.

ЛВСни монтаж қилиш учун асбоб-ускуналар ва материаллар (бир бинода ўртача 7 жойда ЛВС жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, жами бўлиб 214 бино учун)


7.

Электрон идентификаторлар (USB-калитлар) - 1270 комплект моқдорида


*) Жиҳозлар ва дастурий таъминот рўйхати, шунингдек уларнинг алоҳида хусусиятлари Суд департаментининг ЯАКТни яратиш бўйича тендер натижалари бўйича аниқланиши мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 45-сон, 451-модда.













































Время: 0.0233
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск