Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.02.2007 й. 1656-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 05.02.2007 й. 21-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 5 февралда 1656-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирининг

2007 йил 5 февралдаги

21-мҳ-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар,

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи

органлар, молия-кредит ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-458-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 360-модда) мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Суд ижрочиларининг судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар, молия-кредит ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини;

ундирувчининг ҳуқуқларини амалга оширилишини;

маълумотларни тезкор алмашинувини;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг бажарилиши устидан самарали назоратни ташкил этишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.



II. СУДЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


2. Суд ижрочиларининг судлар билан ўзаро ҳамкорлиги суд ижрочиларининг ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган мол-мулкига қаратиш тўғрисида ижро ҳужжатини чиқаришга асос бўлган суд ҳужжатини тушунтириш ҳақидаги аризаларини ва суд ижрочиларининг қонунчиликда белгиланган бошқа асослар бўйича мурожаатларини судлар томонидан ўз вақтида кўрилишини ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича чиқарилган суд ҳужжатларини судлар томонидан суд ижрочиларини ўз вақтида хабардор қилишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.


3. Ижро ҳужжатини чиқарган суд, суд ижрочисининг суд ҳужжатини тушунтириш тўғрисидаги аризасини қонунчиликда белгиланган муддатда кўриб чиқади ва ўзи чиқарган суд ҳужжатининг тушунтирувини суд ижрочисига юборади.


4. Ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжатини мажбурий ижро қилиш жараёнида суд ижрочисида қарздорнинг бошқа шахсларда турган хатланган мол-мулкини тегишлилигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ушбу мол-мулкка ундирувни қаратиш суд ажримига асосан амалга оширилади.

Қонуний кучга кирган суд ажрими нусхаси суд томонидан кейинги кундан кечиктирилмасдан суд ижрочисига юборилади.


5. Манфаатдор шахс суд ижрочиси ёки тергов органлари томонидан хатланган мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган ҳолларда, суд шу куннинг ўзида даъвони таъминлаш ва ижро ҳужжати бўйича ундирувни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради ва дарҳол суд ижрочисига юборади.

Суд ижрочиси, ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги тегишли суд ажримини олгандан сўнг, уч кун ичида бу тўғрисида тарафларни ёки ижро ҳужжатини берган органни хабардор қилади.

Мол-мулкни хатловдан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан тегишли суд ҳужжати чиқарилганда, қонуний кучга кирган суд ҳужжатининг нусхаси кейинги кундан кечиктирилмасдан суд ижрочисига юборилади.



III. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


6. Суд ижрочиларининг ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда жамоат тартиби сақланишини таъминлашга кўмаклашиш ва ижро ҳужжатини мажбурий ижро қилишда вужудга келадиган тўсқинликларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.


7. Суд ижрочилари ўзларига юклатилган мажбуриятларни амалга оширишда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини бажариш жараёнида кўрсатилган қаршиликлар ва тўсқинликларни бартараф этиш ва тартиб сақлаш мақсадида зарур ёрдам олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат қилишга ҳақли.


8. Ички ишлар органлари ходимлари ёрдамига эҳтиёж келиб чиққанда, суд ижрочиси, қоида тариқасида, ижро ҳаракатларини амалга оширишдан бир кун олдин ички ишлар органлари ходимларининг келиш вақти ва аниқ жойи, шунингдек ижро ҳаракати ёки ҳаракатларининг тахминий давомийлиги кўрсатилган ёзма талабнома билан туман (шаҳар) ички ишлар органларига мурожаат этади.


9. Жойга етиб келиниши билан, ички ишлар органларининг лавозими бўйича юқори турувчи ходими ички ишлар органлари ходимлари етиб келганликлари тўғрисида суд ижрочисини хабардор қилади ва кейинги ҳаракатлар бўйича аниқ кўрсатмалар олади.


10. Мазкур аниқ ҳолатда, ўқотар қурол ва бошқа турдаги қуролларни қўллаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бундай қўллаш оқибати учун тўлиқ жавобгарлик юклатилган ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


11. Ички ишлар органлари ходимлари ижро ҳаракатлари тамом бўлгунга қадар иштирок этадилар. Суд ижрочиси ижро ҳаракатлари тамом бўлганлиги тўғрисида ички ишлар органларининг лавозими бўйича юқори турувчи ходимини хабардор қилади.


12. Суд ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиши вақтида, қарздор ёки бошқа шахслар ўзларининг ҳаракатлари билан ижро ҳужжатларини ижро этишга тўсқинлик қилганларида, ички ишлар органлари ходимлари зудлик билан тўсқинликларни бартараф этиш чораларини кўради.

Қарздор ёки бошқа шахслар суд ижрочиси ёки ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришдан бўйин товласалар, бу ҳақда далолатнома тузилади, тегишли материаллар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши учун ижро ҳаракатлари амалга оширилган жойдаги жиноят ишлари бўйича судга топширилади.


13. Ички ишлар органларининг лавозими бўйича юқори турувчи ходими ижро ҳаракатларида ички ишлар органлари ходимларининг иштироки тўғрисидаги тегишли далолатномани имзолайди ва бу ҳақда бўйсунуви бўйича ички ишлар органлари бошлиғини хабардор қилади.


14. Суд ижрочисининг муҳр билан тасдиқланган асослантирилган қарори бўйича ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда қарздор - жисмоний шахс, ёш бола ва автомототранспорт воситаси қидирувини амалга оширадилар.

Қарздор - жисмоний шахс, ёш бола ва автомототранспорт воситаси топилган тақдирда, ички ишлар органлари суд ижрочисини топилган пайтдан бошлаб бир сутка ичида ёзма равишда хабардор қилади.

Қидирувни амалга ошираётган ички ишлар органи, қидирув натижалари ҳақида ҳар ойда суд ижрочиларини ёзма равишда хабардор қилиб туради.


15. Суд ижрочиси, қонунчиликда белгиланган ҳолларда мажбурий келтириш тўғрисида қарор чиқаради. Қарор мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахснинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига юборилади.


16. Ички ишлар органи суд ижрочисининг қарорида кўрсатилган шахсни қарорда белгиланган муддатда ва ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойига мажбурий келтиришни амалга оширади.

Мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ижроси таъминланганда, суд ижрочиси қарорга тегишли ёзув киритади ва у ички ишлар органига қайтарилади.


17. Суд ижрочиси қонунчиликда белгиланган ҳолларда, автомототранспорт воситасининг техник ҳолатини кўздан кечиришда иштирок этиш учун Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда матнда - ДЙҲХХ) органлари мутахассисларини хабардор қилади. Хабарнома кўздан кечириш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда ёзма равишда расмийлаштирилиши ва кўздан кечириш ўтказилишидан камида бир кун олдин топширилиши лозим.

Хабарнома олинган вақтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирилмасдан ДЙҲХХ мутахассис белгилайди ва суд ижрочисини бу ҳақда хабардор қилади.


18. Суд ижрочилари ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари ижро ҳаракатлари жараёнида тегишли ҳамкорликни ўрнатиш бўйича ўзларининг ишларини доимий мувофиқлаштириб боришлари лозим.



IV. МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


19. Суд ижрочиларининг ҳудудий молия органлари билан ўзаро ҳамкорлиги мол-мулкни давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш пайтида амалга оширилади.


20. Суд ижрочиси, қонунчиликда белгиланган ҳолларда, давлат даромадига ундириладиган мол-мулкни баҳолаш ёки баҳосини камайтириш, ҳолатини кўздан кечириш учун ҳудудий молия органига кўздан кечириш амалга оширилишидан камида бир кун олдин кўздан кечириш ўтказиладиган сана, вақт ва жойи кўрсатилган хабарномани юборади.


21. Ҳудудий молия органи хабарномани олган пайтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан мутахассис белгилайди, бу ҳақда суд ижрочисига маълум қилади, шунингдек мол-мулкни баҳолаш ёки баҳосини камайтириш ҳолатларини кўздан кечиришни амалга оширишда иштирок этишини таъминлайди.



V. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


22. Суд ижрочиларининг давлат солиқ хизмати органлари (кейинги ўринларда матнда - солиқ органлари) билан ўзаро ҳамкорлиги мол-мулкни давлат даромадига, шунингдек солиқ қарзини ҳамда юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда амалга оширилади.

23. Суд ижрочиларининг солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлиги қарздор - жисмоний шахснинг яшаш жойи, иш жойи ёки унинг мол-мулки жойлашган ёхуд қарздор - юридик шахснинг жойлашган жойи ёки унинг мол-мулки жойлашган жойи бўйича белгиланади.


24. Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатини солиқ органлари томонидан суд ижрочиларига тақдим этиш Юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган дебитор қарзларни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 1466, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 108-модда) назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Суд ижрочилари зарур ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ органларидан ўз ваколатлари доирасида суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.

24-1. Солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижро этиш юзасидан, суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари ва солиқ органлари қуйидаги шаклларда ўзаро ҳамкорлик қиладилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органлари ва солиқ органлари томонидан биргаликда тасдиқланган режа асосида ижро ҳужжатлари бўйича ундирилмаган солиқ қарзини қисқартириш бўйича қўшма тадбирлар ўтказадилар;

туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимлари ва солиқ органлари ўртасида ушбу тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар тезкор маълумот алмашиб борилади;

ҳар чоракда мазкур Низомнинг 1 ва 2-сон иловаларига мувофиқ шаклларда таққослаш далолатномалари тузилиб, улар кейинги чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига тақдим этиб борилади.

24-2. Солиқ органлари томонидан солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) 27-моддаси биринчи қисми 1-бандида назарда тутилган муддат ичида тегишли туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимига кузатув хати билан топширилади.

Кузатув хатида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

қарздор томонидан тўлаб берилган сумма;

ижро ҳужжати бўйича ундирилмай қолган қарз миқдори;

қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳужжати юзасидан бажарилмаган ва банкда мавжуд инкассо топшириқномаларининг рақами, санаси ва суммаси;

ундирилган солиқ қарзи ўтказилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари реквизитлари;

қарздорнинг яшаш жойи ёки жойлашган ери (почта манзили);

қарздорнинг - солиқ тўловчининг идентификацион рақами;

қарздорнинг банк реквизитлари.

Тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун солиқ органлари жавоб беради.

25. Суд ижрочиси, қонунчиликда белгиланган ҳолларда, давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларининг баҳосини камайтириш учун солиқ органини хабардор қилади. Хабарнома кўздан кечириш ўтказиладиган сана, вақт ва жойи кўрсатилиб ёзма равишда расмийлаштирилиши ва баҳони камайтириш кунидан камида бир кун олдин юборилиши лозим.


26. Солиқ органи хабарномани олган пайтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан мутахассис белгилайди, бу ҳақда суд ижрочисига маълум қилади ва кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини баҳосини камайтириш учун мутахассис иштирокини таъминлайди.



VI. РЎЙХАТГА ОЛУВЧИ ОРГАНЛАР

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


27. Суд ижрочиларининг юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар (кейинги ўринларда матнда - рўйхатга олувчи органлар) билан ўзаро ҳамкорлиги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан ижро ҳужжати бўйича белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган қарздорлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилинишида кўмаклашиш мақсадида амалга оширилади.

Фаолиятини тугатиш, банкротлик жараёнида турган тижорат ташкилотлари устав фондида қарздорнинг улуши бўйича ва тугатилган қарздорлар бўйича маълумотларни тақдим қилиш тўғрисидаги суд ижрочисининг талабномасида мурожаат сабаби, юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), СТИР, КТУТ кодлари, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорт маълумотлари (СТИР) кўрсатилиб ёзма равишда расмийлаштирилади.


28. Қарздор - юридик шахс қайта ташкил этилган ҳолларда, рўйхатдан ўтказувчи орган суд ижрочисининг талабига кўра, талабни олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида қарздор - юридик шахс мажбуриятлари бўйича қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик юклатилган юридик шахс тўғрисида маълумотларни тақдим этади.


29. Рўйхатдан ўтказувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари) суд ижрочисининг асослантирилган талабномасига кўра, талабномани олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида таъсис ҳужжатларининг нусхалари ёки улардан қарздорлар тўғрисидаги кўчирмаларни тақдим этади.


30. Ўзбекистон Республики Марказий банки қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ёки ундирувга қаратиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд ҳужжати мавжуд бўлганда ва суд ижрочисининг асослантирилган талабномасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда таъсис ҳужжатларининг нусхаларини ёки улардан қарздор тўғрисидаги кўчирмаларни тақдим этадилар.



VII. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МАРКАЗИЙ

ДЕПОЗИТАРИЙСИ ВА ДЕПОЗИТАРИЙЛАР

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


31. Суд ижрочиларининг қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ва депозитарийлар билан ўзаро ҳамкорлиги қарздорнинг депо ҳисобварақларида қимматли қоғозлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида амалга оширилади.


32. Суд ижрочилари ўзларига юклатилган мажбуриятларни амалга оширишда қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсига қарздорлар тўғрисида зарур маълумотларни олиш учун талабнома билан мурожаат қилишга ҳақли.

Талабнома ёзма равишда расмийлаштирилиб, унда мурожаат сабаби, қарздор - юридик шахснинг тўлиқ номи, (КТУТ кодлари), қарздор - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар серияси, рақами, берилган санаси, СТИР ва талабнома олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида қимматли қоғозлар бўйича барча операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Талабномада суд ижрочисининг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари ҳам бўлиши лозим.

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси талабномани олган кундан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан тегишли депозитарийга хабарнома ва талабноманинг нусхасини юборади.

Депозитарийлар, Марказий депозитарийнинг хабарномасини олган кундан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан тегишли суд ижрочисига қарздорни депо ҳисобварағида қимматли қоғозлар мавжудлиги тўғрисида, шунингдек қимматли қоғозларни учинчи шахслар олидидаги мажбуриятларини белгилаш тўғрисидаги маълумотларни юборади ва қарздорнинг депо ҳисобварағидаги учинчи шахслар олидидаги мажбуриятлари белгиланмаган қимматли қоғозлар бўйича барча операцияларни талабномада кўрсатилган муддатга тўхтатиб қўяди.


33. Қарздорнинг депо ҳисобварағида қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда, суд ижрочиси томонидан тегишли депозитарийларга ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг депо ҳисобварағида кўрсатилган қимматли қоғозларни хатлаш учун депозитарийларга асос бўлувчи эмитент, унинг турлари, тоифалари ва миқдори кўрсатилган ҳолда қарз суммаси доирасида, қимматли қоғозларни хатлаш тўғрисида қарор юборилади. Хатлаш тўғрисидаги қарор катта суд ижрочиси томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.

Депозитарийлар катта суд ижрочисининг қарорини олган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида депо ҳисобварағи бўлимидаги тасарруф этувчи карточкасига мувофиқ суд ижрочисини тасарруф этувчи қилиб тайинлайди, қарздорнинг депо ҳисобварағидаги мажбуриятлар билан белгиланмаган қимматли қоғозларини "ҚҚ хатланган" махсус бўлимга (субҳисобварақ) ўтказади ҳамда қарздорнинг қимматли қоғозларини хатлаш тўғрисидаги қарорнинг бажарилганлиги ёки бажариш имкони йўқлиги сабаблари кўрсатилган ҳолда суд ижрочисига хабарнома юборадилар. Қарздорнинг қимматли қоғозини хатлаш тўғрисидаги суд ижрочисининг қарори мавжуд бўлмаганда, қимматли қоғозлар бўйича операциялар тўхтатилганидан кейин икки кунлик муддат ўтгач депозитарийлар улар бўйича тўхтатиб туришни бекор қилади ва қарздорнинг депо ҳисобварағи бўйича қимматли қоғозлар билан операцияларни қайта тиклайди.


34. Суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлими хатланган қимматли қоғозларни ташкиллаштирилган савдо орқали сотиш учун қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсида белгиланган тартибда махсус ҳисобварақ очиши лозим.

Қарздорнинг хатланган қимматли қоғозларини ташкиллаштирилган савдо орқали сотилмаган қисмини ундирувчига топшириш рўйхатдан ўтказилган топшириш далолатномаси ва қарздор томонидан суд ижрочиси - "ҚҚ хатланган" бўлими тасарруф этувчиси, олувчи томонидан ундирувчи имзолайдиган қимматли қоғозларни қарздор депо ҳисобварағидан кредитор депо ҳисобрақамига кўчириш тўғрисидаги топшириғи асосида амалга оширилади.


35. Қарздорнинг хатланган қимматли қоғозларига нисбатан хатлов бекор қилинганда, суд ижрочиси дарҳол қарздорнинг хатланган қимматли қоғозларини ҳисобини юритувчи депозитарийларга катта суд ижрочиси имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланган қарорни юборади.



VIII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ,

ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


36. Суд ижрочиларининг Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари (кейинги ўринларда матнда - ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари, туман ва шаҳарлар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлиги суд ижрочиларига суд қарорларини ва бошқа органларнинг қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулкни белгилаш бўйича қарорларининг мажбурий ижроси бўйича ёрдам кўрсатиш, ижро ҳужжатлари бўйича хатланган кўчмас мулк тўғрисидаги тегишли маълумотларни тақдим этиш, кўчмас мулкни кўздан кечиришда қатнашиш ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ер участкаларини олиб қўйиш мақсадида амалга оширилади.

Суд ижрочиларининг ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари, туман ва шаҳарлар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлиги қарздор - жисмоний шахснинг турар жойи ёки унинг кўчмас мулки жойлашган жой ёхуд қарздор - юридик шахснинг жойлашган жойи ёки унинг кўчмас мулки жойлашган жой бўйича аниқланади.


37. Ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари қарздорга тегишли кўчмас мулкни хатланганлиги тўғрисидаги суд ижрочисининг тегишли талабномасини олгандан сўнг, ушбу талабнома бўйича икки кун ичида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим қилади.


38. Хатлов кўчмас мулкка қаратилганда, суд ижрочилари қарздорга қарашли бўлган кўчмас мулкни тассаруф этишни тақиқлаш тўғрисида тегишли ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идораларига дарҳол талабнома жўнатадилар. Ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари ушбу талабномани олгандан сўнг дарҳол бино ва иншоотларнинг давлат реестрига бино ва иншоотни сотишни тақиқлаш тўғрисида тегишли ёзув киритадилар ва бу ҳақда талабномани олган кундан бошлаб уч кун ичида суд ижрочиларига хабар қиладилар.


39. Агар хатланган мол-мулк давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари 20 кун давомида суд ижрочисининг ёки мулкдорнинг аризасига мувофиқ, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказадилар ва тегишли маълумотларни, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ёки рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларнинг нусхаларини суд ижрочиларига тақдим этадилар. Давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар мулкдор ёки суд ижрочилари томонидан белгиланган тартибда қопланади.

Агар хатланган кўчмас мулк қурилиши тугалланмаган объект ҳисобланса, ушбу объект бўйича тегишли маълумотлар (ерга бўлган мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, қурилаётган бино, иншоот тўғрисидаги кадастр маълумотлари) ҳудудий рўйхатдан ўтказиш идоралари, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан суд ижрочиларига қонунда белгиланган тартибда тақдим этилади.


40. Қонунда белгиланган ҳолатларда, суд ижрочиси кўчмас мулк ҳолатини кўздан кечириш мақсадида кўздан кечириш ўтказилгунга қадар камида бир кун олдин ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларини кўздан кечириш ўтказиладиган сана, вақт ва жойини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари хабарни олган вақтдан бошлаб кейинги кундан кечиктирмасдан мутахассисни аниқлайди ва бу тўғрида суд ижрочисини хабардор қилади, шунингдек кўздан кечиришни ўтказиш учун мутахассиснинг иштирок этишини таъминлайди.


41. Қонунда белгиланган ҳолатларда қарздордан ер участкасини олиб қўйиш, ўзбошимчалик билан қурилган объектларни бузиб ташлаш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижро қилинаётганда, суд ижрочиси олиб қўйиш амалга оширилишидан камида уч кун олдин ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига сана, вақт ва жойини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади. Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари хабарномани олгандан кейин бир кундан кечиктирмасдан мутахассисни аниқлайди ва бу тўғрисида суд ижрочисига маълум қилади, шунингдек кўздан кечириш ўтказишда мутахассиснинг иштирокини таъминлайди.



IX. НОТАРИАЛ ИДОРАЛАР

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


42. Суд ижрочиларининг автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланиши ва тақиқ олиб ташланиши, шунингдек бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар банкини юритувчи нотариал идоралар (кейинги ўринларда матнда - нотариал идоралар) билан ўзаро ҳамкорлиги кўчмас мулкка ёки автомототранспорт воситаларини хатлов қилиш ва бегоналаштиришни тақиқлашни бекор қилиш бўйича маълумотларни олишда суд ижрочиларига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади.


43. Давлат нотариал идоралари томонидан тегишли маълумотларни тақдим этиш суд ижрочиларининг мақсадли талаби асосида талабнома олган куннинг эртасидан кечикмасдан амалга оширилади.


44. Кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситалари хатланганда, хатлаш тўғрисида қарор чиқарган ва кўчмас мулкни ва автомототранспорт воситаларини рўйхатини тузган суд ижрочиси қарор чиқарилган ва далолатнома тузилган куннинг ўзида катта суд ижрочиси имзоси қўйилиб, гербли муҳр билан тасдиқланган хабарни маълумотлар банкини юритувчи тегишли нотариал идорага қарор ва далолатнома нусхаси иловаси билан бирга юборади.


45. Кўчмас мулкка ёки автомототранспорт воситаларига нисбатан хатлов бекор қилинганда, суд ижрочиси дарҳол нотариал идорага хатловни бекор қилиш тўғрисида катта суд ижрочиси имзоси қўйилиб, гербли муҳр билан тасдиқланган хабарни юборади.


46. Кўчмас мулкка ёки автомототранспорт воситаларини хатлаш ёки хатловни бекор қилиш тўғрисида хатни олган нотариал идораси дарҳол олинган хабарни автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланиши ва тақиқ олиб ташланиши, шунингдек бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар банкига киритади.



Х. МОЛИЯ-КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ

БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


47. Молия-кредит ташкилотлари билан суд ижрочиларининг ўзаро ҳамкорлиги ундирувни ижро ҳужжатлари бўйича хатлаш, қарз суммаси доирасида ундирувни қаратиш учун қарздорнинг ҳисобварақларида, омонатларида ёки молия-кредит ташкилотларда сақланаётган пул воситалари ва бошқа қимматликларини ҳисобларини белгилашда суд ижрочиларига ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.


48. Молия-кредит ташкилотлари банк сирини ташкил этувчи ахборотларни суд ижрочиларига уларнинг ёзма сўровномасига асосан, мазкур молия-кредит ташкилотининг мижози (вакили) мулкига ундирувни қаратиш ёки хатлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган суд ҳужжати мавжуд бўлганда тақдим этадилар.


49. Суд ижрочисида қарздор - юридик шахснинг ижро ҳужжатига мувофиқ қарз суммаси доирасида хатлаш мумкин бўлган ҳисобварағи мавжудлиги тўғрисида маълумот бўлмаганда, суд ижрочиси молия-кредит ташкилотига шундай хисобварақ мавжудлигини аниқлаш тўғрисида талабнома юборади. Тегишли талаб келиб тушганда молия-кредит ташкилотлари банк депозитлари Миллий ахборот базаси орқали тегишли ҳисобварақларни аниқлайди ва бу тўғрисида суд ижрочисини кейинги кундан кечиктирмасдан хабардор қилади.



XI. БОШҚА ОРГАНЛАР БИЛАН

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК


50. Суд ижрочиларининг бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлиги қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳужжатларини ижро этиш жараёнида амалга оширилади.


51. Суд ижрочилари ижро ҳужжатларини мажбурий ижроси жараёнида ўзларининг ваколатлари доирасида тегишли органлардан маълумотларни талаб қилишга ҳақли. Ушбу органлар суд ижрочисининг асослантирилган талабига мувофиқ тегишли маълумотларни суд ижрочиси томонидан ўрнатилган муддатларда тақдим этишга мажбурдирлар.



XII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ергеодезкадастр, Давлат мулк қўмитаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг

мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ижро

ҳужжатларининг ижроси юзасидан ______________

вилояти бўйича ______ йилнинг ___-чорак ҳолатига

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

  









млн. сўмда

N

Туман

(шаҳар)

номи


Олдинги

ҳисобот

давридан

қолдиқ

бўлиб

ўтган ижро

ҳужжатлари


Ҳисобот

даврида

солиқ органи

томонидан

фуқаролик

ишлари

бўйича

суддан

қабул қилиб

олинган ижро

ҳужжатлари


Суд

ижрочилари

бўлимига

тақдим

қилингунга

қадар

бажарилган

ижро

ҳужжати


Ҳисобот

даврида

солиқ органи

томонидан

суд ижро-

чилари

бўлимига

тақдим

қилинган

ижро

ҳужжат-

лари


Шундан


Суд ижро-

чилари

бўлими иш

юритувида

жами

мавжуд

ижро

ҳужжат-

лари


Ижро

ҳаракат-

лари

тўхта-

тилган ёки

кечик-

тирилган

ижро

ҳужжат-

лари


Қонуннинг*

24-мод-

дасига

асосан

қайта-

рилган

ижро

ҳужжат-

лари


иш

юритуви

қўзғатил-

ган ижро

ҳужжат-

лари


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

1


        




Жадвалнинг давоми

Шундан


Жами

ижроси

тамомлан-

ган ижро

ҳужжат-

лари


Шундан


Кейинги

ҳисобот

даврига

қолдиқ

бўлиб

ўтган

жами

ижро

ҳужжат-

лари


Кейинги

ҳисобот

даврига

қолдиқ

бўлиб

ўтган

ҳаракат-

даги ижро

ҳужжат-

лари

(кечик-

тирилган ва тўхтатилган

ижро

ҳужжат-

ларидан

ташқари)


суд томо-

нидан


суд ижро-

чиси томо-

нидан


амалда

ундирилиб,

ижроси

тўлиқ

таъмин-

ланган

ижро

ҳужжат-

лари


ҳисобот

даври-

нинг

охирига

тамом-

ланма-

ган

ижро

ҳужжат-

лари

бўйича

қисман

унди-

рилган

миқдор


Қонун-

нинг* 

37-мод-

дасига

асосан

ижро иши

юритиш

тугатилган

ижро ҳуж-

жатлари

Қонун-

нинг*

40-мод-

дасига

асосан

қайтарил-

ган ижро

ҳужжат-

лари


Қонун-

нинг*

64-мод-

дасига

асосан

қарздор-

нинг иш

ҳақи ва

унга тенг-

лашти-

рилган

тўлов-

ларга

қаратил-

ган ижро

ҳужжат-

лари


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


18


19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36


    

    

   

*) Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни

      

_________ Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

__________________________________

(Ф.И.О., имзо)

     

_______ йил "____" _______________



Суд департаменти _______________ ҳудудий бошқармаси

бошлиғи __________________________________

(Ф.И.О., имзо)

           

_______ йил "____" _______________".

















          





Низомга

2-ИЛОВА


Солиқ қарзини юридик шахсларнинг

ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мол-мулки

ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ________________

вилояти бўйича ________ йилнинг ___-чорак ҳолатига

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ









млн сўмда

N


Туман

(шаҳар)

номи


Олдинги

ҳисобот

давридан

қолдиқ

бўлиб

ўтган

ижро ҳужжат-

лари


Ҳисобот

даврида

солиқ органи

томонидан

хўжалик

судидан

қабул

қилиб

олинган

ижро ҳужжат-

лари


Суд

ижрочилари

бўлимига

тақдим

қилингунга

қадар

бажарил-

ган ижро

ҳужжати


Ҳисобот

даврида

солиқ органи

томонидан

суд ижро-

чилари

бўлимига

тақдим

қилинган

ижро

ҳужжат-

лари


шундан


Суд

ижрочилари

бўлими иш

юритувида

жами

мавжуд

ижро

ҳужжат-

лари


Ижро

ҳаракат-

лари тўхта-

тилган ёки

кечикти-

рилган ижро

ҳужжатлари


Қонун-

нинг* 24-

моддасига

асосан

қайтарил-

ган ижро

ҳужжат-

лари


иш юритуви

қўзғатилган

ижро ҳуж-

жатлари


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

1


        




Жадвалнинг давоми

Шундан


Жами

ижроси

тамомлан-

ган ижро

ҳужжат-

лари

Шундан

Кейинги

ҳисобот

даврига

қолдиқ

бўлиб

ўтган

жами

ижро

ҳужжат-

лари


Кейинги

ҳисобот

даврига

қолдиқ

бўлиб ўтган

ҳаракат-

даги ижро

ҳужжатлари

(кечикти-

рилган ва

тўхтатил-

ган ижро

ҳужжат-

ларидан

ташқари)


суд

томонидан


суд

ижрочиси

томонидан


амалда

ундирилиб,

ижроси

тўлиқ

таъмин-

ланган

ижро

ҳужжат-

лари


ҳисобот

даври-

нинг

охирига

тамом-

ланма-

ган

ижро

ҳужжат-

лари

бўйича

қисман

унди-

рилган

миқдор


Қонун-

нинг*

37-мод-

дасига

асосан

ижро иши

юритиш

тугатилган

ижро

ҳужжат-

лари


Қонун-

нинг*

40-мод-

дасига

асосан

қайта-

рилган

ижро

ҳужжат-

лари


Қонун-

нинг*

62-мод-

дасига

асосан

тугатиш

комис-

сиясига

топши-

рилган

ижро

ҳужжат-

лари


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


сони


суммаси


18


19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

  

   

      

*) Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуни

      

_________ Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

__________________________________

(Ф.И.О., имзо)

  

_______ йил "____" _______________



Суд департаменти _______________ ҳудудий бошқармаси

бошлиғи __________________________________

(Ф.И.О., имзо)

  

_______ йил "____" _______________".

















    

    

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 56-модда.







































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск