Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2005 й. ПҚ-237-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш марказини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2005 й.

N ПҚ-237


НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Шакллантирилаётган ҳуқуқий, қонунчилик базасининг ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини таъминлаш устидан мониторинг қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ташкил қилинсин.


2. Белгилансинки, Марказ:

юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига ҳисобот берадиган мустақил ахборот-таҳлил муассасаси ҳисобланади;

адлия вазирининг ўринбосари - директор раҳбарлиги остида фаолият кўрсатади;

республика бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мамлакатнинг қонун ижодкорлиги, ҳуқуқий базасини ривожлантириш ва ислоҳ қилишни, унинг жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялашнинг устувор мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилиш;

социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, гуманитар ҳамда бошқа фаолият соҳаларида демократик ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш дастурларининг вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилишини мониторинг қилиш, уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича талабларга, халқаро нормалар ва стандартларга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини баҳолаш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил этиш, янгиланаётган ва янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шу жумладан, прокуратура ва судловни амалга ошириш органлари, Адлия вазирлиги бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида қай даражада амалга оширилаётганлиги устидан доимий назорат олиб бориш;

жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялашнинг мақсад ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ислоҳотларнинг ҳуқуқий, қонунчилик базасини янгилаш ва ривожлантириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлитлиги, тизимлилигини, қонунчилик нормаларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш марказининг тузилмаси, штат жадвали ва Низоми 1, 1а ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ ходимларининг чекланган умумий сони 34 бирликдан иборат, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони - Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимлари сонини 12 бирликка қисқартириш ва Марказга қўшимча 22 та штат бирлиги ажратиш ҳисобига 28 бирликдан иборат этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига белгиланган чекланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнат ҳақи шартлари тадбиқ этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) 2006 йилдан бошлаб ҳар йили давлат бюджетининг харажатларида Марказни таъминлаш, техник жиҳозлаш учун маблағларни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев):

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Тўхтаев) билан биргаликда бир ой муддатда Марказнинг жойлаштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминласин;

Марказни офис мебели, компьютер техникаси ҳамда унинг ишини ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа моддий-техникавий воситалар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга оширсин;

икки ой муддатда Ҳукуматнинг қонун ҳужжатлари лойиҳаларига оид иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда унинг ижросини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов) бир ой муддатда Марказни белгиланган тартибда зарур алоқа турлари ва воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан, шунингдек Интернет тармоғига уланишини таъминласин.


9. Марказ:

Олий Мажлис палаталарининг қонунлари, қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бир нусхадан юборилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, молия, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий суд ва Олий хўжалик суди, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахбороти юборилиши мажбурий бўлган реестрга киритилсин.


10. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 368-модда.







































Время: 0.0225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск