Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /

Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2003 й. 147-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 18 мартдаги

147-сон қарорига

1-ИЛОВА


Судлар ва адлия органларини ривожлантириш

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Судлар, адлия органлари ва муассасалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб юритилади) ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) судлар ва адлия органларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш, шунингдек улар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган.

2. Жамғарма маблағлари:

умумий юрисдикция судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари тўлашдан давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 16 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

хўжалик судлари томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарима санкцияларини тўлашдан давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг 12 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан 16 фоиз, нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан эса 12 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик, юридик кадрларни малака аттестациясидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағларнинг, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи;

ижро иши бўйича бюджетга ундирилган суммадан 24 фоиз миқдоридаги ажратмалар, солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзлар ундирилишидан ташқари;

ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларнинг 8 фоизи, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бўйича;

суд ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғимларининг 80 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларининг депозит ҳисобига ўтказиладиган очиқ аукционда иштирок этиш учун киритилган закалатларнинг 80 фоизи;

мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича ўзининг шартномавий мажбуриятларини бажармаган (лозим даражада бажармаган) биржалар, баҳолаш, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари бошқа шахслардан ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги ажратмалар ва пенялар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.


3. Умумий юрисдикция судлари биноларини қуриш ва таъмирлаш, уларни зарур анжомлар, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш Жамғарманинг биринчи навбатдаги вазифаси ҳисобланади.


4. Жамғарма маблағлари:

а) судлар ва адлия органлари бинолари ва хоналарини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга, уларни зарур анжомлар, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлашга;

б) судлар ва адлия органлари техника воситаларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашга;

в) судьяларга (Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларидан ташқари) малака класслари ҳамда муайян йил ишлаганлиги учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашга;

г) адлия органлари ходимларига даража класслари ҳамда муайян йил ишлаганлиги учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлашга;

д) судлар ва адлия органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий муҳофаза қилишга (уй-жой қуриш, санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, маошларга устамалар ва қўшимча ҳақ белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш);

д-1) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьялари томонидан белгиланган тартибда уй-жойни ижарага олишга (ижарада туришга), уй-жой сотиб олишга дастлабки бадални тўлашга;

е) кадрлар малакасини оширишга, уларни ўқитишга, тегишли адабиётлар ва матбаа нашрлари билан таъминлашга;

е-1) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини юритиш, техник жиҳатдан сақлаб туриш ва модернизация қилиш тадбирларини молиялаштириш;

ж) судларнинг (судьялардан ташқари) ва адлия органларининг қўшимча ходимлари таъминотига;

з) судьяларни ва адлия органлари ходимларини формали кийим-бошлар билан таъминлаш харажатларини молиялаштиришга;

з-1) коммунал-фойдаланиш ҳамда судлар ва адлия органларининг бошқа жорий харажатларига;

и) Жамғарма захирасини яратишга;

и-1) Тошкент давлат юридик университетининг моддий-техника, ўқув-методик мустаҳкамлашга, ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасида тадқиқотлар ўтказишга, Ўзбекистоннинг ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибининг стажировкадан ўтишини ташкил этишга;

к) судлар ва адлия органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларга йўналтирилади.

Жамғарма маблағлари:

маблағларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали ажратиш йўли билан Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази фаолиятини молиялаштиришга;

нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни ва у билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади. Нотариус томонидан ўз касб мажбуриятлари бузилиши оқибатида етказилган зарарни ва у билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Истисно ҳолларда Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.

Мазкур Низомнинг 2-банди олтинчи ва еттинчи хатбошида кўрсатилган манбалар бўйича Суд департаменти органлари томонидан ундирилган маблағларнинг бир қисми билан бир қаторда, Жамғармага келиб тушган ижро йиғимлари, суд ижрочилари томонидан ундирилган жарима суммалари, шунингдек биржалар, баҳолаш, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари ва ўзга шахслар томонидан мол-мулкни баҳолаш ёки сотишда зиммасига олинган шартнома мажбуриятларни бажармаганлик (лозим даражада бажармаганлик) учун жарима ва пенялар Суд департаментининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, суд ижрочиларини моддий рағбатлантириш, шунингдек суд ижрочилари фаолиятини ва мажбурий ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун ишлатилади.

5. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.


6. Судлар ва адлия органлари ходимларини қўшимча кўпайтириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


7. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш судларни ва адлия органларини ривожлантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш орқали амалга оширилади, ушбу дастурлар ҳар йили маблағлар ва буюртманомалар тушиши прогнози асосида шакллантирилади.

Дастурда судлар ва адлия органлари бинолари ва хоналарини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш муддатлари ва ҳажмлари; уларни жиҳозлар, транспорт воситалари, компьютерлар ва бошқа замонавий ташкилий-техника воситалари билан таъминлаш, шунингдек судлар ва адлия органларини ривожлантириш бўйича бошқа тадбирлар назарда тутилади.

Судлар ва адлия органларини ривожлантириш дастури, уларни маблағ билан таъминлаш ҳажмлари ҳамда Жамғарманинг заҳирага қўйиладиган ҳар йилги қисми миқдори Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланади.


8. Жамғарма фаолиятини бошқариш Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади, унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири раҳбарлик қилади, у Жамғарма Кузатувчи кенгашининг раиси ҳисобланади. Кузатувчи кенгаш таркибига лавозимига кўра Олий суд ва Олий хўжалик суди раислари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти директори ҳамда Жамғарманинг ижро этувчи директори киради.

Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши ҳар чоракда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда Жамғарма Кузатувчи кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.

Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши мажлиси унда Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарор Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Жамғарма Кузатувчи кенгаши раиси томонидан имзоланади.

Жамғарма маблағлари тўпланиши ва сарфланишини тезкор бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига Ижро этувчи директор раҳбарлик қилади, у Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Жамғарманинг Ижро этувчи директори Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.


10. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси қуйидагиларга мажбур:

буюртманомаларни йиғиш ва Кузатувчи кенгаш томонидан кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлаш;

Кузатувчи кенгаш қарорларини судлар ва адлия органларига етказиш;

Кузатувчи кенгаш қарорларини ўз вақтида ижро этиш;

Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш ва унинг мониторингини амалга ошириш;

Кузатувчи кенгашга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисобот тақдим этиш.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур ҳолларда маблағлар ажратишга тушган буюртманомалар бўйича қўшимча маълумотлар олиш;

ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда тушган суммаси бўйича тегишли ташкилотлардан ахборотлар ва статистика маълумотларини сўраб олиш;

Жамғарманинг ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш;

Маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Кузатувчи кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш.


11. Ижро этувчи дирекция ўз Низомига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси тўғрисидаги Низом Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланади.


12. Жамғармадан маблағлар ажратиш юзасидан буюртманомалар Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) томонидан Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тушади.

Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси тушган буюртманомаларни умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Жамғарманинг Кузатувчи кенгашига киритади.

Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши қарорлари бўйича маблағларни юқорида кўрсатиб ўтилган идораларга қабул қилинган қарорга мувофиқ фойдаланиш учун ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Олий хўжалик суди ва Департамент Жамғарманинг Кузатувчи кенгашига Жамғарманинг ажратилган маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.


13. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар чоракда Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.


15. Жамғарма маблағларини тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланади.











































Время: 0.0170
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск