ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.1997 й. 364-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Юристлар малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.1997 й.

N 364

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДА ЮРИСТЛАР

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида" 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармонига музофиқ ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, замоназий билимлар асосида ҳуқуқшунос ходимларнинг касбий тайёргарлигини ҳамда уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек ҳуқуқшунослик соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Адлия ва суд органлари ходимларининг малакасини ошириш институти негизида Юристлар малакасини ошириш маркази ташкил этилсин.

2. Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарияти директор ва унинг икки ўринбосаридан иборат таркибда тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Юристлар малакасини ошириш марказида:

давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда адлия, юридик хизмат, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос кадрлар қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар;

бошқа соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича шартнома асосида ўқишлар ташкил этилади;

ҳуқуқшунослик соҳасида илмий тадқиқотлар амалга оширилади;

ҳуқуқшунос кадрларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилади;

ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик амалга оширилади.

4. Марказ тингловчилари учун ўқиш давомида уларнинг асосий иш жойларидаги иш ҳақлари ва лавозимлари сақлаб қолинади. Жойлардан келган тингловчиларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ суткалик, ўқиш манзилига келиш ва қайтиб кетиш харажатлари тўланади, шунингдек улар ётоқхона билан таъминланадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Марказда ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, қолган ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига шу йўналишдаги хорижий ва халқаро институтлар, ташкилотлар билан алоқаларни амалга оширишда ёрдам кўрсатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

- 1998 йилдан бошлаб ҳар йили Марказнинг буюртмасига мувофиқ хорижий мутахассисларни ишга таклиф этиш, марказ ходимларининг халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиши, шунингдек даврий нашрларга обуна бўлишлари, хорижда чиқариладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларидан олишлари учун шу жумладан эркин алмаштириладиган валюталарда;

- Марказни асбоб-ускуналар, офис мебели, ташкилии-техника воситалари билан жиҳозлаш ва транспорт воситалари олиш учун;

- Марказнинг фаолият кўрсатиши, шу жумладан мазкур қарор шартларига мувофиқ иш ҳақи, бино ва иншоотларни жиҳозлаш ҳамда капитал таъмирлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ва илмий асарлар нашр эттириш учун тақдим қилмаган ҳисоб-китобларга кўра зарур маблағлар ажратиш топширилсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2 ой муддатда республика Юристлар малакасини ошириш марказига зарур бино ажратиб, уни ўқув жараёни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Марказни замонавий алоқа воситалари билан таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва судлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1994 йил 19 январдаги 18-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б. Ғуломов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



Время: 0.0184
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск