Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 19.02.2011 й. 6/1-сон "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.03.2011 й. 2014-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.03.2011 й.

N 2014-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

19.02.2011 й.

N 6/1


ҚАРОРИ



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2011 йил 24 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган "Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                         Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Банк муассислари бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эга бўлишлари лозим. Қуйидаги шахслар бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътибор мезонларига номувофиқ деб ҳисобланадилар:

банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи танг бўлган юридик шахс бошқаруви ва кузатув кенгаши аъзолари ёки йирик иштирокчиси (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорда овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар), шунингдек собиқ раҳбарлари, башарти юридик шахснинг банкротлиги ёки молиявий аҳволининг танглиги уларнинг ҳаракатлари оқибатида юзага келганлиги фактлари маълум бўлса;

иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар;

жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларига, шунингдек иш одоби қоидаларига ҳурматсизлик билан муносабатда бўлган шахслар".


2. 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк муассислари бўлган юридик шахслар молиявий жиҳатдан барқарор бўлишлари лозим. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, юридик шахс молиявий жиҳатдан барқарор эмас деб ҳисобланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 10-11-сон, 112-модда.

























































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск