язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ АВ 11.02.1999 й. 630-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 11.02.1999 й. 630-сон билан

рўйхатга олинган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 21.07.2005 й. 630-9-сон билан рўйхатга олинган

МББ Қароридан олдинги таҳрири



5.9. банднинг олдинги таҳрири


5.9. Хусусий банк устав капиталининг энг кам миқдори 1,25 млн. АҚШ доллари миқдорида белгиланади ва фаолиятининг дастлабки уч йили давомида ўзгартирилмайди Таъсис ҳужжатларини рўйхатга олишда хусусий банклар учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг миллий валютадаги эквиваленти муассислар томонидан банк ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича аниқланади.




АВ 27.04.2004 й. 630-8-сон билан рўйхатга олинган

МББ Қароридан олдинги таҳрири



13.1.2. банд а) кичик бандининг олдинги таҳрири


а) муассислар рўйхати. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

жисмоний шахслар учун:

Фамилияси, исми, отасининг исми;

паспорт маълумотлари, яшаш жойининг почта манзили ва телефонлари;

фаолият тури, иш жойи, лавозими (ишлайдиган бўлса);

устав капиталига киритган бадаллари суммаси, шу жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида;

юридик шахслар учун:

тўлиқ номи;

почта манзиллари ва телефонлари;

тўлов реквизитлари;

устав капиталига киритган бадаллари суммаси, шу жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида;



13.1.2. банд б) кичик банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


номи, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома, идоравий бўйсуниши, почта манзили, телефон рақами ва унинг устав капиталида иштирок этаётган ҳар бир йирик иштирокчининг тўлов реквизитлари, бундай шахс эгалик қилаётган акцияларнинг фоиз ҳисобидаги сони;




АВ 16.09.2004 й. 630-7-сон билан рўйхатга олинган

МББ Қароридан олдинги таҳрири



2.1. банднинг олдинги таҳрири


2.1. Юридик ва жисмоний шахслар, жумладан, чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин.

Банкларнинг янгитдан рўйхатдан ўтказилаётган банклар устав капиталида иштирок этишига йўл қўйилмайди, хорижий капитал иштирокидаги банклар ва шўъба банкларни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно. Тижорат банкларининг фаолият кўрсатаётган банклар устав капиталидаги акциялар пакети 2001 йил 1 январгача сотилсин.

Бир юридик ёки жисмоний шахс ёхуд битим орқали ўзаро боғланган ёки бир-бирининг мол-мулкини назорат қилувчи бир гуруҳ юридик ва жисмоний шахслар томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида банк акцияларининг беш фоизидан ортиғи сотиб олинса, бу ҳақда Марказий банкка хабар берилиши, йигирма фоизидан ортиғи сотиб олинса, Марказий банкдан олдиндан розилик олиниши лозим.

Ушбу банд учинчи хатбошининг бир юридик ёки жисмоний шахснинг бир ёки бир неча битим тузиш натижасида банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғини олиш учун Марказий банкнинг олдиндан розилигини олиш талаби тўғрисидаги қисми (ушбу талаб чет эл капитали иштирокидаги банклар ва хусусий банклар акцияларини сотиб олиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда қўлланиши бундан мустасно) 2000 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.



2.2. банднинг олдинги таҳрири


2.2. Бир акциядорнинг тижорат банки устав капиталидаги улуши 2000 йил 1 январдан бошлаб устав капитали умумий миқдорининг 20 фоизидан, 2001 йил 1 январдан - 13 фоизидан ҳамда 2002 йил 1 январдан - 7 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (давлат улуши, шунингдек хорижий капитал иштирокидаги банклар ва хусусий банклар бундан мустасно).




АВ 15.04.2003 й. 630-6-сон билан рўйхатга олинган

МББ Қароридан олдинги таҳрири



6 бўлимнинг олдинги таҳрири


6. МАРКАЗИЙ БАНК ТОМОНИДАН БАНКНИНГ

РАҲБАР ХОДИМЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


6.1. Банк Кенгашининг раиси ва аъзолари, бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари, бошқарув аъзолари, банк бош бухгалтери, банк филиали раҳбари ва бош бухгалтери банкнинг раҳбар ходимлари ҳисобланади. Ушбу ходимлар мазкур Низомда белгиланган талабларга мос келишлари лозим.


6.2 Банкнинг раҳбар ходимлари бенуқсон ишбилармонлик ва шахсий обрў-эътиборга эга бўлишлари лозим.

Қуйидаги шахслар эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилади ҳамда банк бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари, банк бош бухгалтери, филиал раҳбари ва бош бухгалтери лавозимига тайинланиши мумкин эмас:


олий маълумотга эга бўлмаган шахслар (ушбу Низомнинг 6.6-бандида белгиланган шахслар бундан мустасно);

мазкур Низомнинг 2.11-бандида санаб ўтилган шахслар;

банклар ва хўжаликларга оид қонунчиликка доир етарли билимларга эга бўлмаган шахслар;

- банкротликка учраган юридик шахснинг собиқ раҳбарлари ёки унинг устав капиталида 10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорида овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар (агарда юридик шахснинг банкротлиги уларнинг ҳаракатлари оқибатида юзага келган бўлса);


6.3. Банкнинг лавозимларга тайинланадиган ёки сайланадиган бошқа раҳбар ходимлари бажараётган ишларига мос олий маълумотга (ушбу Низомнинг 6.6-бандида белгиланган шахслар бундан мустасно) эга бўлишлари шарт.


6.4. 6.1-бандда кўрсатилган раҳбар ходимлар (банк Кенгаши раиси ва аъзоларидан ташқари) Марказий банк розилиги билан "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида Низом"га асосан тайинланадилар ва одатда банк тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлишлари керак.


6.5. Банк Кенгашининг раиси ва аъзолари Марказий банкда Банкларни рўйхатга олиш комиссияси аъзолари билан суҳбатга таклиф этилишлари мумкин. Кенгаш раиси ва Кенгаш аъзолигига номзодлар мазкур Низомнинг 6.2-бандида белгиланган талабларга мос келмасалар, Марказий банк томонидан рад этилишлари мумкин.


6.6. Айрим ҳолларда ўрта махсус ўқув юртларини тегишли мутахассислик бўйича тамомлаб, банкда 3 йиллик бухгалтерлик иш стажига эга бўлган шахслар банк ёки унинг филиали бош бухгалтери лавозимига мувофиқ деб топилишлари ва тайинланишлари мумкин.