язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 17.01.2006 й. 1/9-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда Электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.02.2006 й. 1047-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2006 й.

N 1047-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

17.01.2006 й.

N 1/9


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда

Электрон ахборотларни муҳофазалашни

ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2006 йил 18 февралдан кучга киради)



"Электрон тўловлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида"ги йўриқномага 2-сон ўзгартиришни кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Марказий банк Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида"ги 14/13-сонли қарори билан тасдиқланган 492-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома"га (2001 йил 9 июль, рўйхат рақами 1047) 2-сон ўзгартириш иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда

электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил

этиш тўғрисида"ги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Йўриқноманинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда "Электрон тўловлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ банклараро электрон тўлов тизими орқали ўтадиган ахборотларни муҳофазалашни таъминлаш тартибини белгилайди".


2. Йўриқноманинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Тўлов тизимининг субъектлари банклараро электрон тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича, шу жумладан, электрон тўлов хужжатларидан рухсатсиз фойдаланиш, уларга ўзгартиришлар киритиш, уларни йўқотиш, йўқ қилиш ва тўсиб қўйишдан муҳофаза этишни таъминлаш бўйича ушбу йўриқномада белгиланган талабларга риоя этишлари керак".


3. Йўриқноманинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Банклараро электрон тўлов тизимида техника воситалари (кейинги ўринларда - ТВ) билан электрон ҳужжатларни тайёрлашда мазкур йўриқнома талабларига риоя этилиши шарт".


4. Йўриқноманинг бутун матни бўйича "ҲТВ" қисқартмаси "ТВ" қисқартмасига алмаштирилсин.


5. Йўриқноманинг 3-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Банклараро тўлов тизими субъектлари тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлашнинг қўшимча воситалари ва усулларини белгилашлари мумкин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 6-7-сон, 45-модда.