Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 02.01.1992 й. 1-сон "1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг истеъмол бозорини химоя қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.01.1992 й.

N 1



1992 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИСТЕЪМОЛ

БОЗОРИНИ ХИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ва товарларни фақат республика фуқароларига сотиш учун шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1992 йил 10 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида аҳолига сўмларда ҳақ тўлаш билан бирга купонлар бўйича товарлар сотиш жорий қилинсин.


2. "Товарларни купонли карточкалар билан сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида"ги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирликлар, идоралар, ассоциациялар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжаликлар 1992 йилнинг 4 январигача банкларнинг тегишли муассасаларига. 1991 йилнинг декабридаги иш ҳақи суммаси ҳисобидан, унинг 1992 йилда ошишини назарда тутган ҳолда 2-иловага ҳамда "Товарларни купонли карточкалар билан сотиш, уларни бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, инкассация қилиш ва муомалага чиқариш тартиби тўғрисида"ги Вақтинчалик Низомга мувофиқ, зарур миқдордаги купонларга талабномалар тақдим этсинлар.

Ўзбекистон давлат банки республиканинг бошқа банклари билан биргаликда тушган талабномаларга мувофиқ, зарур миқдордаги купонлар беришни таъминласин.

Республика ҳудудидаги барча корхоналар, ташкилотлар, хўжаликлар 1992 йил 9 январгача ишловчиларга, пенсионерларга, студентларга ва бошқа тоифадаги фуқароларга купонлар беришни таъминласинлар.


4. Болалар озиқ-овқатига муҳтож 2 ёшгача бўлган болаларни таъминлашни яхшилаш учун 1992 йилнинг 10 январидан бошлаб бу товарларни врач рецепти бўйича бериш жорий қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг болаларига текин болалар овқати бериш учун махсус бланкаларда бериладиган рецептлар, болалар овқатига муҳтож бўлган қолган болаларга эса оддий рецепт бланкаларида рецептлар беришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув аҳолига болалар овқати сотишни врач рецепти бўйича ташкил этсинлар.

Белгилансинки, бугунги кунда талон бўйича ва чекланган нархларда сотиладиган айрим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини сотиш, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг қар қандай турлари купонларсиз, 2-иловага мувофиқ амалга оширилади. Бунда қиймати 5 минг сўмдан ортиқ бўлган товарлар аҳолига купонлар билан бир вақтда ҳисоб-китоб чеклари ва чек дафтарчалари бўйича ёки омонатчиларнинг топшириқномаси бўйича пул ўтказиш йўли билан сотилиши Мумкин.


5. Белгилансинки, купонлар миқдори даромадлари қайд этилган шахсларга 2-иловага мувофиқ табақалаштирилган шкала бўйича берилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлган ва йил учун иш якунлари бўйича узил-кесил иш ҳақи олувчи ходимларга 2-иловада назарда тутилган шкалани ҳисобга олган холда, ўртача ойлик иш ҳақидаги тенг миқдорларда купонлар берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув; "Ўзкооптайёрловсавдо", Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки товарларни республика чек дафтарчалари ва ҳисоб-китоб чеклари бўйича сотиш қоидаларини тасдиқласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат банки, Ўзбекистон жамғармалар банки, Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки, Тошкент полиграфия комбинатининг ижарачи корхонаси 1992 йилнинг 1 чорагида республика чек дафтарчаларини ва ҳисоб-китоб чекларини 1992 йил учун зарур миқдорда тайёрлашни таъминласинлар, бунда 1992 йилнинг апрель ойидан бошлаб улар бўйича сотиладиган товарларнинг турларини кенгайтириш назарда тутилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси:

1992 йилнинг 10 январидан бошлаб бозор фондининг 40 фоизгача ҳажмидаги автобензинни тижорат нархлари бўйича сотишни жорий қилсин;

автобензиннинг тижорат савдосини амалга оширувчи автоёнилғи қуйиш станцияларининг сонини ва жойлашишини аниқласин.

Белгилансинки, автобензинни тижорат нархларида сотишдан олинадиган қўшимча тушумларнинг 90 фоизи республиканинг давлат бюджетига, 10 фоизи эса Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитасига ажратилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат нархлар қўмитаси, Давлат бош солиқ бошқармаси автобензинни тижорат нархлари бўйича сотиш, тижорат нархлари белгилаш ва тижорат бўйича сотишдан олинган даромадлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида вақтинчалик Низомни тасдиқласинлар.

Автобензинга тижорат нархлари белгилаш ва уни қайта кўриб чиқиш республика комиссияси тасдиқлансин, унга сотиш нархлари ўзгаришига қараб, автобензин учун тижорат нархларига, 4-иловага мувофиқ тезлик билан аниқликлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


10. Мазкур қарорни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида купон системасини жорий қилиш Республика комиссиясининг таркиби тасдиқлансин (5-илова).


11. Ушбу қарорни бажариш мақсадида корхоналар, муассасалар ва хўжаликларнинг раҳбарлари тегишли хизматларнинг 1992 йилнинг 4 ва 5 январидаги дам олиш кунларида ишлашини ташкил этсинлар, кейинчалик уларни қонунда белгиланган тартибда компенсация қилсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси жойларда ушбу қарорнинг оғишмай амалга оширилишини таъминласинлар, бунинг учун аҳоли ўртасида зарур ташкилотчилик ва тушунтириш ишларини олиб борсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадио қўмитаси, ЎзТАГ, республика газеталари муҳарририятлари ушбу қарордан келиб чиқадиган қоидаларни кенг тушунтириш бўйича кўрсатувлар, эшиттиришлар ва материаллар туркумини ташкил этишни назарда тутсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш комплексларнинг раҳбарларига - Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарларига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 январдаги

1-сон қарорига

2-ИЛОВА



Белгилаб қўйилган даромадлар бўйича

купонлар бериш суммасини аниқлаш

ШКАЛАСИ

Иш ҳақлари, пенсиялар ва бошқа белгилаб қўйилган даромадлар миқдори (солиқларсиз ва бошқа чегиришларсиз), сўм


Купонлар бериш миқдори, %

500 сўмгача


100


501-1500


500 сўм+500 сўмдан ошган сумманинг 70 фоизи


1501-2000


1200 сўм+1500 сўмдан ошган сумманинг 50 фоизи


2001-2500


1450 сўм+2000 сўмдан ошган сумманинг 20 фоизи


2500 ва ундан кўп


1550 сўм+2500 сўмдан ошган сўмманинг 10 фоизи


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 январдаги

1-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аҳолига купонларсиз сотиладиган озиқ-овқат

ва ноозиқ-овқат товарларининг

РЎЙХАТИ


1. Белгиланган нормалар бўйича ва чекланган нархларда сотиладиган товарлар:


ун

макарон маҳсулотлари

гуруч

ўсимлик мойи

чой

қанд-шакар

тухум

гўшт ёки гўшт консервалари

ароқ

кир совун

калишлар

ип-газлама матолар (чит ва хомсурп)

болалар ассортименти (янги турилган чақалоқлар учун комплект; ўғил болалар учун куйлак ва шимлар; қиз болалар учун кўйлак ва юбкалар; 12 ёшгача бўлган болалар оёқ кийимлари; болалар пайпоқ буюмлари ва колготкалар)


2*. Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (врач рецептлари бўйича)

Кўмир, ўтин

Омухта ем, тахта кунжара, шулха, барда, пиво қуйқаси

Гуллар, полиэтилен пакетлар, грампластинкалар

Илгари фойдаланилган, воситачи магазинларда сотиладиган товарлар

Келин-куёвлар учун дўконлар ва бўлимлардаги товарлар, шунингдек, маросимлар учун кўзда тутилган товарлар (маҳаллий Кенгашлар ижроия қўмиталарининг маълумотномалари бўйича)

Матбаачилик маҳсулотлари

Дорихоналарда, "Оптика" магазинларида сотиладиган дори-дармон воситалари ва бошқа товарлар, протез-ортопедия корхоналарининг маҳсулотлари

Топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига алмаштириб сотиладиган товарлар

Кооперативлар ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан ишлаб чиқарилган ва улар ўзлари мустақил равишда сотадиган товарлар, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган ва колхоз бозорида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

Тижорат нархларида сотиладиган нефть маҳсулотлари


-----------------------------------

* Талон ва купонлар кўрсатилмасдан сотиладиган товарлар.






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 январдаги

1-сон қарорига

4-ИЛОВА



Автобензин учун тижорат нархларини қайта кўриб

чиқиш бўйича республика комиссиясининг

ТАРКИБИ


Ҳаққулов Қ.Ж. - Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - комиссия раиси


Мўминов Ё.Т. - Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси раиси - комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:


Саидумархўжаев А.С. - Давлат нархлар қўмитаси раисининг ўринбосари


Гуськова Т.Н. - Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Тошхўжаев X.X. - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


Йўлдошев А.Т. - Молия вазирлиги Бош бюджет бошқармасининг бошлиғи


Сноведская А.И. - Давлат нархлар қўмитасининг бўлим бошлиғи


Цхай В. П. - Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси иқтисодий ривожланиш ва молия бўлимининг бошлиғи, комиссия котиби






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 январдаги

1-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йилда Ўзбекистон

Республикаси истеъмол бозорини ҳимоя қилиш

тўғрисидаги қарорини амалга ошириш

бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ


1. Ҳамидов Б.С. - Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - умумиқтисодиёт комплекси раҳбари


2. Муталов А.М. - Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - халқ истеъмоли моллари, савдо ва пулли хизматлар комплексининг раҳбари


3. Самандаров Э.С. - Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият комплексининг раҳбари


4. Отажонов А.Р. - Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари - Меҳнат вазири


5. Боқибоев Э.Ж. - Молия вазири


6. Усмонов М.3. - Савдо вазири


7. Волков Г.Г. - Ўзбекбирлашув раиси


8. Муллажонов Ф.М.- Ўзбекистон давлат банки бошқаруви раиси


9. Азимов Т.С. - Ўзбекистон саноат-қурилиш банки бошқаруви раиси


10. Аҳадов А.А. - Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки бошқаруви раиси


11. Раҳматуллаев Ў.Ҳ. - Ўзбекистон жамғармалар банки бошқаруви раиси


12. Хўжаева С.А. - Ижтимоий таъминот вазири


13. Раҳимов К.Р.  - Алоқа вазири


14. Алматов 3.А. - Ички ишлар вазири


15. Алламуродов Б.А. - Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси


16. Ҳаитбоев Э.Ҳ. - ЎзТАГ директори


17. Ҳайдаров Т.Ҳ. - Республика пенсия фонди раиси


18. Аҳмедов Қ.А. - Давлат нархлар қўмитаси раиси


19. Мўминов Ё.Т. - Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси раиси





























Время: 0.1892
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск