ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Муқобил хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2003 й. 128-сон "Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2003 й.

N 128



МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ УНИ ЎТАШИ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисидаги Низом, шунингдек корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида фуқаролар томонидан муқобил хизмат ўтиладиган вазирликлар ва идоралар рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 21-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин;

2004 йил декабргача муқобил хизмат органларини босқичма-босқич тугатсин ва улар фаолиятига раҳбарлик қилишни мудофаа ишлари ҳудудий органларига юкласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 11 мартдаги

128-сон қарорига

2-ИЛОВА



Корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида

муқобил хизматни ўташ амалга ошириладиган

вазирликлар ва идоралар

РЎЙХАТИ


1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги


2. Сув хўжалиги вазирлиги

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги


4. Мудофаа вазирлиги


5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


6. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

8. Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари уюшмаси


9. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси


10. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 49-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 3, 22-модда.



























Время: 0.1318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск