Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Муқобил хизмат /

Муқобил хизматни ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг уни ўташи тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.03.2003 й. 128-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 11 мартдаги

128-сон қарорига

1-ИЛОВА



Муқобил хизматни ташкил этиш ва

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

уни ўташи тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан муқобил хизматни ўташ тартибини, шунингдек, уни ташкил этиш юзасидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг вазифаларини белгилайди.


2. Муқобил хизмат фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир.


3. Муқобил хизматга раҳбарликни, уни ўташ устидан назоратни, шунингдек, муқобил хизмат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ва ижтимоий кафолатларини таъминлашни тегишли мудофаа ишлари органлари амалга оширдилар.


4. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муқобил хизматни ўташи Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



II. МУҚОБИЛ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИШ


5. Фуқароларни муқобил хизматга чақириш "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.


6. Фуқароларни муқобил хизматга чақириш жойлардаги давлат ҳокимияти органларига, туман (шаҳар) чақириқ комиссияларига, ҳокимликларига, шунингдек, тегишли туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига юклатилади.


7. Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга.

Муқобил хизматга чақириладиган фуқаролар ўзларининг кўрсатиб ўтилган рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотларга мансублилиги тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларини олдиндан хабардор қиладилар.


8. Муқобил хизматнинг муддати йигирма тўрт ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса ўн саккиз ойни ташкил этади.


9. Муқобил хизматга чақирилувчиларнинг тиббий кўриги Тинч даврда ва уруш даврида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари органи томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


10. Туман (шаҳар) чақирув комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида ва тиббий кўрик натижаларига мувофиқ фуқароларни муқобил хизматга чақириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади.

Муқобил хизматни ўтаётган шахслар муқобил хизмат хизматчилари деб юритилади.

Чақириқ санаси ва хизмат ўталаётган жой ҳақидаги белги қўйилган муқобил хизмат хизматчилари гувоҳномаси фуқароларнинг муқобил хизматга муносабатини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


11. Муқобил хизматга чақирилган фуқаро унга хизматни ўташ жойи тайинланганлиги тўғрисидаги ва етиб бориш муддати белгиланган ёзма кўрсатмани олиш учун туман мудофаа ишлари бўлимига белгиланган муддатда етиб келади.

Муқобил хизматга чақирилган фуқароларни ўзларининг яшаш жойларидаги, шунингдек мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга юбориш етиб бориш муддати белгиланган ҳолда якка тартибда амалга оширилади.

Ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ чиқарилган кун муқобил хизмат бошланган кун ҳисобланади.



III. МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИ ЎТАШ


12. Муқобил хизматни ўташ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган вазирликлар, идоралар ва концернларнинг корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида амалга оширилади.

Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари татбиқ этилади. Муқобил хизмат муддати меҳнат стажига қўшилади.

Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро раҳбарлик ва сайлаб қўйиладиган лавозимларни эгаллаши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, таълим муассасаларига ўқишга кириши мумкин эмас.


13. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаро уни белгиланган жойда ўташи, қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларга, иш жойида амал қиладиган ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек меҳнат шартномаси (контракти) шартларига риоя этиши шарт.

Муқобил хизмат хизматчиларининг корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнат шартномаси (контракт) тузмасдан меҳнат фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.


14. Муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар фалокатлар, ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш ишларига жалб этилган тақдирда юзага келган вазиятдан келиб чиқадиган ҳамда ана шу оқибатларни бартараф этиш комиссиялари ёки штабларининг жойлардаги раҳбарлари томонидан белгиланадиган махсус вазифаларни бажарадилар.


15. Муқобил хизмат хизматчиларини муқобил хизмат ўталадиган бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга ўтказиш:

ходимлар сони (штати) ўзгаришига ёки иш хусусияти ўзгаришига, ёхуд корхонанинг тугатилишига олиб келган технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, иш ҳажмларининг қисқариши;

фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва фавқулодда ҳодисаларни тугатиш бўйича ишларни бажарувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни бутлаш зарурияти бўлган ҳолларда амалга оширилади.

Бундай ҳолларда бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш ҳуқуқи:

туман (шаҳар) доирасида - туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг бошлиғига;

вилоят доирасида - Вилоят мудофаа ишлари бошқармасининг бошлиғига;

республика доирасида - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг Ташкилий-сафарбарлик бош бошқармасининг бошлиғига берилади.

16. Хизмат даврида муқобил хизмат хизматчилари Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган дастурлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва муассасаларида ўтказиладиган ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув йиғинлари (машғулотлар)га жалб қилинадилар. Ўқув йиғинлари тамом бўлгач муқобил хизмат хизматчилари, ўқитиш дастурига мувофиқ қурол-яроғдан фойдаланиш ва қўллаш билан боғлиқ бўлмаган ҳарбий ҳисобга олиш мутахассислигини оладилар ва Ватанга қасамёд қиладилар.

Мудофаа ишлари органлари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини олдиндан ва 1 ойдан кечиктирмай муқобил хизмат хизматчиларини ўқув йиғинларига жалб қилиш ҳақида хабардор қиладилар ва кейинчалик муқобил хизмат хизматчиларини йиғинлар ўтказиладиган жойга юборишни амалга оширадилар.


17. Муқобил хизматни ўтаётганда меҳнат қобилиятини йўқотган фуқаролар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оилалари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган нафақалар ва пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга.



IV. МУҚОБИЛ ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ


18. Белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган муқобил хизмат хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатиладилар.

Муқобил хизмат хизматчиларини бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.

Фуқаро оилавий аҳволи ўзгарганлиги муносабати билан, агар бу ҳол унга қонун ҳужжатларига мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқини берадиган бўлса, муқобил хизматдан муддатидан олдин бўшатилиши мумкин.


19. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига бўшатиладиган муқобил хизмат хизматчилари ҳарбий хизматга чақирилган жойдаги туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига юбориладилар ва улар уч кун муддатда ҳарбий ҳисобга туришлари шарт.



V. МУҚОБИЛ ХИЗМАТНИ ЎТАШ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

КОРХОНАЛАР, ТАШКИЛОТЛАР, МУАССАСАЛАРНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга тегишли квоталар белгилайди ва муқобил хизмат хизматчиларини иш билан таъминлайди.


21. Иш берувчилар:

"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ва мудофаа ишлари тегишли органи билан тузилган шартнома шартларига қатъий риоя қилишга;

муқобил хизмат қилиш учун келган хизматчилар билан меҳнат шартномаси тузишга;

муқобил хизмат хизматчиларини уставлар, низомлар, ички тартиб-интизом қоидалари, меҳнат ва ўқиш шароитлари билан таништиришга, уларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва жавобгарликларини тушунтиришга;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатишга;

муқобил хизмат хизматчиларини Қуролли Кучларда қўлланиладиган ишчи касбларга ўқитишга;

меҳнат ва турмуш шароитлари яратиб беришга, махсус кийим-бош ва асбоблар билан таъминлашга;

текин тиббий хизмат билан таъминлашга;

муқобил хизмат хизматчилари ўртасида тарбиявий ишларни олиб боришга;

мудофаа ишлари фуқароларнинг муқобил хизматга келганликлари тўғрисида хабардор қилишга, хизматчилар томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг бузилиши ва уларнинг узрсиз сабаблар билан хизматга чиқмаслиги ҳоллари тўғрисида хабардор қилишга;

ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига муқобил хизмат фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган хизматчилар иш ҳақининг 20 фоизини ўтказишга.


















































Время: 0.1834
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск