Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2001 й. 452-сон "Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишни тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2001 й.

N 452



ВИНО-АРОҚ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА СОТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Вино-ароқ маҳсулотларининг ноқонуний айланиши ва сотилиши ҳолларининг олдини олиш, алкоголли маҳсулотларни сотишни ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан вино-ароқ маҳсулотлари фақат "Ўзшаробсаноат" АЖнинг ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базалари орқали сотилади;

республикада ишлаб чиқариладиган вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва майда улгуржи сотиш ҳуқуқи "Ўзшаробсаноат" АЖнинг ҳудудий ихтисослаштирилган улгуржи савдо базаларига берилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 136-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва 6-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 22-24-сон.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., 11-12-cон, 63-модда.




























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск