Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2003 й. 375-сон "Истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2003 й.

N 375



ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ЯРМАРКА

САВДОСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Республика минтақалари истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан янада тўлароқ тўлдириш, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда чакана савдо ташкилотлари ўртасида узвий савдо-иқтисодий алоқаларини ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплексининг, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Вазирлар Маҳкамасининг "Улгуржи савдо корхоналарини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 4 февралдаги 62-сон қарорига мувофиқ улгуржи савдо корхоналари негизида иловага мувофиқ доимий ишловчи истеъмол товарлари минтақавий кўргазма-ярмаркаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар доимий ишловчи товарлари минтақавий кўргазма-ярмаркаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- республика товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни сотиш бўйича турли кўргазма-ярмаркалар, шу жумладан мавсумий, тематик ярмаркалар, кўргазмали сотиш, товарларнинг янги моделларини намойиш қилиш ҳамда сотиш ва бошқаларни ташкил этиш;

- истеъмол товарлари ички бозори конъюнктурасининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, бу ахборотларни ярмарка савдолари қатнашчиларига бериш;

- товар ишлаб чиқарувчиларга аҳоли ўртасида харидоргир бўлган товарлар ишлаб чиқариш юзасидан асосланган буюртманомалар тайёрлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш, товарлар дизайнини, сифатини ва ўраб-жойланишини яхшилашга қаратилган тавсияномалар ишлаб чиқиш;

- ярмаркаларда қатнашиш учун ватанимиз истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг, шу жумладан кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг кенг доирасини жалб қилиш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган товарларни ярмарка савдоларига қўйиш ва сотиш;

- товарлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда савдо ташкилотлари ўртасида яқин савдо-иқтисодий алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш;

- республика саноат корхоналари билан истеъмол товарлари етказиб бериш ҳамда товарларни ўз вақтида ярмарка омборларига олиб келши юзасидан узоқ муддатли шартномалар тузиш;

- ватанимизда ишлаб чиқарилган товарларнинг ички истеъмол бозорларига кириб бориш мақсадида реклама-ахборот фаолияти юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. Белгилансинки, доимий ишловчи минтақавий кўргазма-ярмаркалари ҳудудий яқинлик принципи бўйича юридик шахс сифатида ташкил этилади ва устав фонди миқдоридан қатъи назар ўзининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга оширади.


4. Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзкўргазмасавдо" акциядорлик жамияти билан биргаликда:

Вазирлар Маҳкамасининг "Улгуржи савдо корхоналарини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 4 февралдаги 62-сон қарорига мувофиқ илгари ташкил этилган улгуржи базаларнинг омборлари ва савдо асбоб-ускуналаридан фойдаланган ҳолда уларни тегишли савдо-технология асбоб-ускуналари билан таъминлаб доимий ишловчи кўргазма-ярмаркаларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар;

ярмарка қатнашчиларига тегишли хизматлар кўрсатган ва замонавий алоқа воситалари билан таъминлаган ҳолда кўргазма-ярмаркалар ҳузурида мини-банклар, суғурта, транспорт компаниялари ва бошқа бозор инфратузилмаси ваколатхоналарини ташкил этишда кўмаклашсинлар.


5. Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни доимий ишловчи кўргазма-ярмаркаларга консигнация шартларида беришига рухсат этилсин. Бунда консигнация шартларида берилган товарлар учун корхоналар томонидан солиқлар уларнинг сотилишига қараб, товар юклаб жўнатилган (берилган) санадан бошлаб 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатда тўланади.


6. Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини кенг тарғиб қилиш, ватанимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган ишлаб-чиқариш-техника йўналишидаги ва истеъмол товарларини реклама қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги "Ўзэкспомарказ" МКК АЖ экспозиция майдонларида доимий ишловчи кўргазма-ярмарка ташкил этсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ярмарка савдосини ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг махсус тўплами икки ҳафта муддатда нашр этилишини ва унинг ярмарка савдолари қатнашчилари ўртасида тарқатилишини таъминласинлар.


8. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари орқали ташкил этилаётган доимий ишловчи минтақавий кўргазма-ярмаркаларнинг мақсадлари ва вазифалари, республика товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган янги товарлар тўғрисида аҳолининг кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Улгуржи савдо корхоналарини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 4 февралдаги 62-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 августдаги

375-сон қарорига

ИЛОВА



Ташкил этилаётган минтақавий доимий

ишловчи кўргазма-ярмаркалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Доимий ишловчи

кўргазма-ярмаркалар

ташкил этилаётган

вилоятлар


Доимий ишловчи

кўргазма-ярмаркаларнинг

жойлашган жойи


Хизмат кўрсатиладиган

ҳудудлар


1.

Қашқадарё

Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 184 "Болалар дунёси" савдо комплекси


Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари


2.

Самарқанд

Самарқанд шаҳри, Тошкент кўчаси 18, "Самарқанд универмаги" савдо комплекси


Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари


3.

Наманган

Наманган шаҳри, Бобур кўчаси "Лола" савдо комплекси


Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари


4.

Хоразм

Урганч шаҳри, Саноат кўчаси 9, Марказий универмаг


Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси


5.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, "Ўзкўргазмасавдо" акциядорлик жамияти Кичик павильони


Тошкент шаҳри, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 140-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 80-модда.







Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск