Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.1992 й. ПФ-385-сон "Аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси уюшмаси (Ўзмаишийхизмат уюшмаси)ни ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.04.1992 й.

N ПФ-385



АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ

КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УЮШМАСИ

(ЎЗМАИШИЙХИЗМАТ УЮШМАСИ)НИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисига маиший хизматни яхшилаш, хизмат кўрсатиш соҳасида бозор муносабатларини шакллантириш, тармоқни бошқаришнинг эпчил ташкилий тузилмасини вужудга келтириш, маиший хизмат корхона ва ташкилотларининг хўжалик соҳасидаги мустақиллигини кенгайтириш, шунингдек маиший хизмат кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги маиший хизмат кўрсатиш Республика давлат-кооператив марказини тугатиб, маиший хизмат корхоналари ва ташкилотлари Ўзбекистон республика Уюшмаси (Ўзмаишийхизматуюшма)ни ташкил этиш тўғрисида маиший хизмат хоналари ва ташкилотларининг таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзмаишийхизматуюшма юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган, аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи ҳамда ўз фаолиятини Низомга, тўла хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи бошқариш қоидаларига мувофиқ амалга оширувчи барча мулкчилик шаклларидаги хўжалик ишларини юритувчи субъектларни ва якка тадбиркорларни пайчилик асосларида ихтиёрий бириктирадиган хўжалик уюшмасидир.


2. "Ўзрембиттехника" концерни билан "Ўзстройреммебельбит" уюшмаси таркибига кирган фирмалар ва трестларни меҳнат жамоаларининг манфаатларини эътиборга олиб, белгиланган тартибда акционерлик жамиятлари ва жамоа корхоналарига айлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


3. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари амалдаги қонунларга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикасининг Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш вазирлигини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маиший хизмат кўрсатиш бошқармаларини, бирлашмалар, уюшмалар ва концернларни ҳудудий уюшмаларга айлантирсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитети билан биргаликда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш район (шаҳар) ишлаб чиқариш бирлашмаларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсинлар.

4. Аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон республика Уюшмасининг асосий вазифалари қуйидагилар қилиб белгилансин:

маиший хизмат бозоридаги аҳволни ва аҳолининг эҳтиёжини ўрганиш асосида республикада маиший хизматни ривожлантириш концепциялар келгусидаги ва қисқа муддатли тараққиёт истиқболи режаларини ишлаб чиқиш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, маиший хизмат бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг, шунингдек Уюшмага кирувчи якка тадбиркорларнинг фаолиятини аҳолининг маиший хизматларга бўлган талаб-эҳтиёжларини тўла-тўкис таъминлаш манфаатлари йўлида мувофиқлаштириш;

маиший хизмат соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказиш, Янги техника ҳамда илғор технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, технология ва ностандарт ускуналарни тайёрлаш, тармоқ корхоналарини моддий-техника захиралари билан таъминлашда кўмаклашиш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишларини амалга ошириш;

маиший хизмат соҳасида бозор муносабатларини татбиқ этиш, меҳнат жамоаларининг манфаатларини эътиборга олиб, тармоқда давлат корхоналари ва ташкилотларини ижара, акционерлик, жамоа ҳамда бошқа мулкчилик шаклларига айлантириш борасидаги ишларни ўтказишга кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантиришга ҳар томонлама мадад бериш, қўшма корхоналар барпо этиш;

маиший хизмат корхоналари ва ташкилотлари ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда давлат бошқарувининг республика ва маҳаллий органлари билан муносабатларда уларнинг манфаатларини ифода этиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида Ўзмаишийхизматуюшма фаолиятига оид масалалар юзасидан қарор қабул қилсин.

6. Ўзбекистон ССР Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш вазирлигини Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш республика Давлат кооператив марказига айлантириш тўғрисида" 1990 йил 25 сентябрда чиқарилган Фармон ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1992 й., 6-сон, 251-модда






























Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск