Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.1997 й. 446-сон "Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.1997 й.

N 446



АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎFРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимида ислоҳотларни давом эттириш тўғрисида" 1997 йил 17 сентябрдаги ПФ1843-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маиший хизмат кўрсатиш тизимининг ташкилий тузилмаси, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларининг ижроия аппарати намунавий тузилмаси ва маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмалари ижроия аппаратининг намунавий тузилмаси 1, 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмалари аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятининг асосий бўғини ҳисобланади;

маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари туман (шаҳар) уюшмаларини ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарни ихтиёрий асосда бирлаштиради, ўзларига берилган функциялар бажарилиши учун ўз муассислари олдида жавоб беради;

аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари ижроия аппаратига ва маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмаларига сарфланадиган ҳаражатлар улар томонидан маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек ўз хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тугатилаётган "Ўзмаишийхизматуюшма"нинг бир қанча объектлари 4-иловага* мувофиқ аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий органлари таркибига белгиланган тартибда кириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 1997 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига мувофиқ маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига кирувчи акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини белгиланган тартибда қайта тақсимласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўзларига қарашли ҳудудларда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришни таъминловчи шарт-шароитлар яратишга доир аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар, уларга қуйидагиларни киритсинлар:

маиший хизматнинг янгидан ташкил этилаётган объектларини жойлаштириш ва қуриш учун тегишли бинолар ва ер участкалари ажратиш;

маиший хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган бинолар ва иморатларни олиб қўйиш, бериш ёки бузиш пайтида тенг қийматли бинолар ва ишлаб чиқариш майдонлари бериш;

янгидан ташкил этилаётган маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига маҳаллий ҳокимият органлари балансида бўлган биноларни имтиёзли шартларда узоқ муддатли ижарага бериш;

маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятни амалга оширишидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш.


5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши, тегишли минтақавий кенгашлар, Давлат рақобат қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш ва техника билан қайта жиҳозлашга инвестиция лойиҳалари учун хорижий банклар ва халқаро молия ташкилотлари кредит линиялари бўйича кредитлар олишда, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда, хом ашё, асбоб-ускуналар, инвентарь ва бошқаларни етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома алоқалари ўрнатишда ҳудудий уюшмаларга, маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмаларига, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.

6. "Техмаишийлойиҳа" акциядорлик жамияти, "Дастгоҳсозлаш" акциядорлик жамияти, "Марҳабо" акциядорлик жамияти ва Республика ўқув-курс комбинатининг улар негизида "Маиший хизмат маркази" фирмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки:

"Маиший хизмат маркази" фирмаси очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади;

"Маиший хизмат маркази" фирмасининг устав жамғармаси тугатилган "Ўзмаишийхизматуюшма" мол-мулки, акциядорлик жамиятларидаги давлатга тегишли акциялар пакетларини фирмага бериш ҳисобига ҳосил бўлади. Давлат мулки қўмитаси акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини бир ой муддатда белгиланган тартибда 5-иловага мувофиқ, қайта тақсимласин.

Белгилансинки, қуйидагилар "Маиший хизмат маркази" фирмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

техник сиёсатни белгилаш, янги технологиялар ва замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда маиший хизмат кўрсатишнинг йирик замонавий корхоналарини барпо этиш масалаларида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига кўмаклашиш;

маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига, бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига хизматлар бозори конъюнктурасини ўрганиш масалалари, уларнинг фаолияти билан боғлиқ иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа масалалар бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш;

маиший хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган хом ашё ресурслари бозорларини ўрганиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотларининг буюртмалари бўйича уларни ташқи бозорлардан улгуржи харид қилишга кўмаклашиш;

маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаш учун профессионал ходимлар тайёрлаш.

"Маиший хизмат маркази" фирмаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, траст бошқарувига берилган акцияларнинг давлат пакетлари бўйича дивидендлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари ва Республика ўқув-курс комбинати 2000 йилгача бўлган даврда маиший хизмат кўрсатиш тизими учун иш билан банд бўлмаган аҳоли орасидан ўн минг кишини, шу жумладан, саккиз минг кишини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ва икки минг кишини ҳудудий уюшмалар, маиший хизмат кўрсатиш туман (шаҳар) уюшмалари маблағлари ҳисобига тайёрласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги маиший хизмат кўрсатиш корхоналари "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун қоидаларига риоя этиш, шу жумладан, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни таъминласинлар.

10. Белгилансинки, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг солиққа тортиладиган даромадлари аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш ва реконструкция қилишга йўналтириладиган барча харажатлар суммасига камайтирилади.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маиший хизматларга бўлган талабдан, уларнинг турини кўпайтиришдан, шунингдек норматив кўрсаткичларга мувофиқ аҳолининг маиший хизматлар билан таъминланганлигидан келиб чиқиб йилнинг ҳар чорагида маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳар чораклик ҳисоботни белгиланган тартибда жорий этсин.


12. "Ўзмаишийхизматуюшма" қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилсин. Тугатиш даврида "Ўзмаишийхизматуюшма"га раҳбарлик қилиш функцияси "Ўзмаишийхизматуюшма" раиси ва унинг ўринбосарларида сақлаб қолинсин.


13. "Маиший хизмат маркази" фирмаси Тошкент шаҳар, А. Тўқай кўчасидаги 1-уйга жойлаштирилсин, "Техмаишийлойиҳа" акциядорлик жамияти биноси фойдаланиш учун, тасарруф этиш ҳуқуқисиз "Маиший хизмат маркази" фирмаси балансига берилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарорининг 1, 2 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 9, 32-модда.






















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск