ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш Қоидалари (ЎзР ВМ 12.10.1995 й. 399-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 12 октябрдаги

399-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аҳолисига

маиший хизмат кўрсатиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Aҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидалари маиший хизмат кўрсатиш соҳасида истеьмолчилар билан бажарувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маиший хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) билан шуғулланадиган, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча юридик ва жисмоний шахсларга (бундан кейин "ҳўжалик юритувчи субъектлар" деб аталади) жорий қилинади.

Қоидалар буюртмани қабул қилиш, расмийлаштириш, бажариш, беришга, буюртмачи билан ҳисоб-китоб қилишга қўйиладиган талабларни, шунингдек, ҳўжалик юритувчи субъект ва буюртмачининг мулкий жавобгарлигини белгилайди.


2. Ҳўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Қоидалар асосида амалга оширадилар.

Мижознинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар - ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими) ҳамда ушбу маълумотларни (иш режими бундан мустасно) сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код;

якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар - давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код.

Маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади.

4. Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачилар учун мумкин бўлган қулайликларни яратишга ва ўз фаолиятини аҳоли учун қулай бўлган вақтда амалга оширишга мажбурдир.


5. Ҳўжалик юритувчи субъект аҳолига абонемент бўйича хизматларни Аҳолига абонемент хизмати кўрсатиш қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда кўрсатиши мумкин.


6. Ҳўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг буюртмаларни қабул қиладиган ва берадиган булинмалари:

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатишнинг мазкур қоидаларини;

хизматларнинг аниқ турлари учун "Буюртма қабул қилиш, расмийлаштириш ва бериш қоидалари" республика стандартларини;

кўрсатиладиган хизматлар турларини;

кўрсатиладиган хизматларнинг барча турларига техник регламентлар ёки стандартлар;

хизматларнинг ҳар бир тури учун амалда бўлган асосланган нарх ва тарифларни;

мулоҳазалар дафтарини;

хизмат кўрсатиш жойига кириш ва чиқишда иш тартиби, оддий ва шошилинч буюртмаларни бажариш учун белгиланган муддатлар, тузатилган ва тайёрланган буюмларга бериладиган кафолат муддатлари тўғрисидаги ахборотни (ахборот чиройли қилиб безатилган ва аниқ, тушунарли бўлиши керак);

корхона манзили ва телефон рақамларини, раҳбарнинг фуқароларни қабул қилиш кунлари ва соатларини;

навбатсиз хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари кўрсатилган рўйхатни қулай ва кўзга дарров ташланадиган жойга жойлаштиришга мажбурдирлар.

Ҳўжалик юритувчи субъектлар ўз иш хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олиб, юқорида қайд этилганлар билан бирга буюртмачилар эътиборига журналлар, каталогларни, буюмларнинг тасдиқланган намуналарини ёки улар тасвирланган альбомларни, маиший хизматларга бўлган талабни ҳисобга олиш журналини, материаллар, эҳтиёт қисмлар, фурнитура намуналарини уларнинг баҳосини кўрсатган ҳолда ҳам ҳавола этишлари мумкин.



II. БУЮРТМА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


1. Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмани таклиф этилаётган хизматлар рўйхатига мувофиқ қабул қилиши шарт.


2. Маиший хизматлар ва ишлар учун буюртма ва буюртманомалар бевосита корхонанинг ўзида, телефон, автомат қурилмалар орқали, буюртмачининг иш, ўқиш, дам олиш ва турар жойида қабул қилинади.


3. Буюртмаларни тайёрлаш учун буюртмалар мода журналлари, буюртмачи, рассом-модельер эскизлари, шунингдек намуналар сифатида белгиланган тартибда тасдиқланган моделлар бўйича амалга оширилади. Буюртмачининг хоҳишига кўра белгиланган шаклдаги ҳужжатдаги унинг имзоси билан тасдиқлаб бериладиган тасдиқланган намуналар ва тайёрлаш технологиясидан четга чиқишларга корхона билан келишган ҳолда йўл қўйилиши мумкин. Буюртмачига моделни ёки буюм тузилишини танлашда, шунингдек буюм эскизини тузишда имкони борича малакали маслаҳат берилиши мумкин.

Буюртмачи буюртмани ўз вақтида олмаганлиги учун пеня ундирилиши тўғрисида огоҳлантирилади.


4. Маиший хизмат кўрсатишга буюртмалар белгиланган шаклдаги ҳужжат билан расмийлаштирилади, унда кўрсатилган барча реквизитлар тушунарли қилиб тўлдирилади.


5. Буюртмалар буюртмачининг ва ҳўжалик юритувчи субъектнинг материали (хом ашёси)дан фойдаланиб бажарилади.


6. Ҳўжалик юритувчи субъект материал (хом ашё)ни буюртмачи кўз олдида кўриб чиқиши ва унинг яроқлилиги тўғрисидаги фикрини айтиши шарт.

Агар ҳўжалик юритувчи субъект материалнинг яроксизлиги ёки сифати пастлиги, буюртмачининг ишни бажариш усули ҳақидаги илтимосига риоя қилишнинг имкони йўқлиги, шунингдек, бажарилаётган ишнинг пишиқлиги ва яроқлилигига таъсир этиши мумкин бўлган, корхонага боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида буюртмачини огоҳлантирмаган ҳамда белгиланган шаклдаги ҳужжатда буни кўрсатиб ўтмаган бўлса, бажарилаётган буюртманинг сифати учун жавоб беради.


7. Буюртмачи томонидан ишни бажариш учун берилган материал (хом ашё)нинг нархини буюртмачи буюртма қабул қилинаётган вақтда ҳўжалик юритувчи субъект билан келишиб кўрсатади.


8. Хизматни бажариш учун зарур бўладиган материал миқдори корхонада тасдиқланган тегишли хизмат турларига сарфланадиган норма асосида аниқланади ва буюртмачи билан келишиб олинади.


9. Ҳўжалик юритувчи субъект маиший хизматнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган, барча турларини кўрсатишга ҳақлидир.


III. БУЮРТМАНИ БАЖАРИШ ВА УНИ БЕРИШ


1. Маиший хизмат кўрсатишга берилган буюртмалар корхонада амалда бўлган норматив-техник ҳужжатлар (технология, сарф-харажат нормалари, лекал ва бошқалар) асосида бажарилиши керак.


2. Ҳўжалик юритувчи субъект:

техник регламентлар ёки стандартлар, шартномага ва буюртмачининг истакларига қатъий амал қилган ҳолда юқори сифатли хизмат кўрсатишни;

буюртмаларни бажариш муддатларига риоя қилишни;

ўзи тайёрлаб берган ва тузатган буюртмаларга бериладиган кафолат мажбуриятларини бажаришни;

юксак хизмат кўрсатиш маданиятини;

буюртмачидан қабул қилинган материаллар (хом ашё, буюмлар)нинг сақланишини;

корхонада амалда бўлган нарх интизомига риоя қилинишини таъминлаши керак.


3. Буюртмаларни бажариш муддатлари хизматларнинг аниқ турлари учун "Буюртма қабул қилиш, расмийлаштириш ва бериш қоидалари" республика стандартларига мувофиқ белгиланади, мазкур қоидалар ушбу бўлимининг 4-бандида назарда тутилган ҳоллар бундам истисно.

Буюртмани бажариш муддати буюртма қабул қилингандан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади. Буюртмачи хоҳишига кўра буюртма шошилинч равишда бажарилиши мумкин. Бундай ҳолда буюртмани бажариш муддати белгиланган шаклдаги ҳужжатда кўрсатилган буюртма қабул қилинган вакт (кун, соат)дан бошлаб ҳисобланади. Агар буюртмани бажариш муддатининг охирги куни иш кунига тўғри келмаса, муддатнинг тугаш куни сифатида ундан кейин келувчи иш куни қабул қилинади.


4. Ўзига хос, нодир буюмларни ҳамда конструкцияси ва схемаси ўзгартирилган аппаратларни бир марта тайёрлаш ва чет элда ишлаб чиқарилган буюмларни тузатиш корхона томонидан буюртмачи билан келишиб белгиланган муддатларда бажарилади.


5. Хизматларнинг маълум турлари буюртмачи уйида курсатилиши мумкин, бунда корхона ходимнинг буюртмачи билан келишилган вақтда келишини таъминлайди, буюртмачи эса хизматни бажариш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт. Устани уйга чақирганлик учун қўшимча ҳақ ундирилади.


6. Материал (хом ашё, буюм)ни корхонага олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш буюртмачининг истагига кўра қўшимча ҳақ ҳисобига корхона транспортида ёки буюртмачининг ўзи томонидан амалга оширилади.


7. Буюртмачи буюртмани бажариш жараёнида, агар уларни бажариш техник жиҳатдан мумкин бўлса, унга қисман ўзгартиришлар киритиши мумкин. Киритиладиган барча ўзгартиришлар корхона билан келишиб олинган бўлиши ва белгиланган шаклдаги ҳужжатга киритилиши керак.


8. Буюртмачи қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга булади:

агар ҳўжалик юритувчи субъект шартномани бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки буюртмани бажариш муддати асоссиз бузилаётган бўлса;

агар бажарилган ишдаги аниқланган камчиликлар буюртмачи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаган бўлса;

агар бажарилаётган ишда жиддий камчиликларга, шартномадан четга чиқишларга йўл қўйилган ёки буюртма тузатиш мумкин бўлмаган нуқсонлар билан бажарилган бўлса. Бунда, агар буюм буюртмачи материалидан тайёрланган бўлса, буюртмачи шу турдаги шундай сифатдаги материаллардан бошқа буюм тайёрлаб берилишини талаб қилишга ҳақли.

Шартнома бекор қилинган тақдирда буюртмачи зарарнинг шартнома бекор қилинган вақтда амалда бўлган нархларда қопланишини талаб қилишга ҳақли.


9. Буюртмачи шартномани иш тугалланишидан олдин исталган вақтда, ҳўжалик юритувчи субъектга ишнинг бажарилган қисми қийматини тўлаб ва зарарларни шартномани бекор қилиш вақтида амалда бўлган нархларда қоплаб, бекор қилиши мумкин.


10. Агар ҳўжалик юритувчи субъект ишни шартнома шартларидан четга чиқиб ёмон бажарган ёки ишда бошқа камчиликларга йўл қўйган бўлса, буюртмачи ўз истагига кўра кўрсатилган камчиликлар мутаносиб муддатда текин тузатиб берилишини ёки буюртмачи йўл қўйган нуқсонларни ўз маблағлари билан туза-тишга сарфлаган ҳаражатларни қоплашни, агар шартномада буюртмачининг бундай ҳуқуқи ёки иш учун бериладиган пулни тегишлича камайтириш назарда тутилган бўлса, талаб қилишга ҳақлидир. Бунда ҳўжалик юритувчи субъект айбонани мазкур Қоидалар V бўлимининг 5-бандида белгиланган миқдорда тўлайди.


11. Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачи берган материал (хом ашё, буюм)дан нотўғри фойдаланилганлиги учун жавоб беради.

Иш якунланганда ёки буюртма бекор қилинганда корхона материалнинг ортиб қолган қисмини ёки корхона буюртмани бажаришга киришмаган бўлса, унинг ҳаммасини қайтаришга мажбурдир.


12. Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмани бажариш учун буюртмачига берилаётган материал сифати учун жавоб беради ва материал сифатсиз бўлиб чиққан ҳолда, уни буюртмачи талабига кўра ўз ҳисобидан алмаштиришга мажбурдир.


13. Ҳўжалик юритувчи субъект томонидан тайёрланган ва тузатилган буюмларни маркировка қилиш ва ўраш хизматларнинг ҳар бир тури техник регламентлари ёки стандартлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

14. Тайёрланган, тузатилган буюмлар, тузатилган уй-рўзғор машина ва приборлари, радиоэлектрон аппаратлар буюртмачи иштирокида текширилиши лозим. Буюртмачи ҳўжалик юритувчи субъект томонидан шартнома шартларига мувофиқ, бажарилган ишни кўриб чиқишга ва қабул қилиб олишга мажбурдир. Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачига кафолат муддати кўрсатилган кафолат талонини, агар "Буюртма қабул қилиш, расмийлаштириш ва бериш қоидалари" республика стандартларига мувофиқ белгиланадиган бундай талон бўлса, бериши керак.

Агар буюртмачи кафолат муддатига эга бўлмаган буюмларни қабул қилишда ҳўжалик юритувчи субъектга ишни бажаришдаги шартнома шартларидан четга чиқишларни дарҳол маълум қилмаса, у кейинчалик бу четга чиқишларни асос қилиб келтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Ишни оддий қабул қилишда аниқланиши мумкин бўлмаган буюртмани бажаришда йўл қўйилган четга чиқишлар ва бошқа камчиликлар туғрисида буюртмачи бу нуқсонлар аниқланган заҳоти корхонани хабардор қилиши керак.


15. Буюртмачи кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаганлигини (буюмни олганлигини) квитанцияда ёки бошқа ҳисобга олиш ҳужжатида ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Ҳисобга олиш ҳужжатлари қўлланилмайдиган ишларда буюртмачининг хизмат ҳақини тўлаганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиғи талаб этилмайди, унга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи касса чеки берилади.

Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачига унга кўрсатилган хизмат сифати тўғрисида ўз фикрини билдириш имкониятини таъминлайди.


16. Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмани қабул қилганлигини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат йўқотиб қўйилган тақдирда буюртмачи бу ҳақда буюртмани қабул қилган ҳўжалик юритувчи субъектни хабардор қилишга мажбур.

Бундай ҳолда буюртмада кўрсатилган буюм буюртмачининг паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа хужжат кўрсатилган ҳолда унинг ёзма аризасига кўра берилади.


17. Буюртмачи буюмни олиш учун келмаган тақдирда ҳўжалик юритувчи субъект белгиланган шаклдаги ҳужжатда кўрсатилган буюртмани бажариш муддати тугаган кундан олти ой ўтгандан кейин ва икки марта ёзма огоҳлантиришдан сўнг (билдириш қоғози юбориб) буюмни белгиланган тартибда сотиб юборишга, сотишдан тушган пулни эса корхонага тегишли тўовларни (шу жумладан буюртмачини буюртма бажарилганлиги тўғрисида хабардор қилиш ва сақлаш харажатларини ҳам) чегириб, белгиланган муддатда талаб қилиб олингунга қадар корхона депонентига киритиб қўйишга ҳақлидир.



IV. БУЮРТМАЧИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ


1. Буюртмачи маиший хизматлар қийматини корхонада амалда бўлган ва тасдиқланган, хизматларнинг ҳар бир турига ишлаб чиқилган калькуляция асосида тузиладиган нарх ва тарифлар бўйича тўлайди.

Маиший хизматларнинг нарх белгиланмаган бир марталик айрим турлари учун бир марталик калькуляция тузилади ва нарх буюртмачи билан келишиб олинади.

Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачи илтимосига кўра буюртмани расмийлаштиришда назарда тутилмаган хизматларни бажарган тақдирда буюртмачи уларнинг қийматини қўшимча тарзда тўлайди.


2. Корхона иш билан тўлиқ таъминланмаган даврда аҳоли талабини ошириш мақсадида корхона хизматларнинг амалдаги нархларидан мавсумий чегиришларни қўллашга ҳақлидир.


3. Ҳўжалик юритувчи субъектнинг хизматлар кўрсатиш вақтида ишлатиладиган ва хизматлар қийматига киритилмаган материаллари (хом ашё, буюмлари) қиймати буюртмачи томонидан корхонада белгиланган нархлар бўйича қўшимча равишда тўланади.


4. Ҳўжалик юритувчи субъект шартнома шартларини бажармаган тақдирда маиший хизмат кўрсатишнинг алоҳида шартлари ва қўшимча турлари учун назарда тутилган устамалар (қўшимча ҳақ) ундирилмайди. Бунда ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачига буюртмани бажариш муддатини бузганлиги учун пеня, буюртмани сифатсиз бажарганлиги учун эса мазкур қоидаларнинг V бўлими 4 ва 5-бандларида кўрсатилган миқдорда айбона тўлайди.


5. Кўрсатилган хизматлар қийматини тўлашда қуйидаги тартибга риоя қилиниши керак:

радиоэлектрон аппаратлар, пойабзал, кийим-кечакни тузатиш, сартарошлик хизматлари учун ҳак буюртма бажарилгандан кейин олинади;

мураккаб уй-рўзғор техникасини тузатиш хизмати учун буюртмачи ҳўжалик юритувчи субъект билан келишилган, аммо 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан ҳақ тўлайди;

мебелни тайёрлаш ва тузатиш, уй-жой ва турар жой бўлмаган биноларни тузатиш ва қуриш, пойабзал тайёрлаш ва якка тартибда кийим тикиш бўйича хизматлар учун буюртмачи буюртмани расмийлаштиришда иш қийматининг 50 фоизи миқдорида аванс тўлаши керак;

тантанали тадбирларда хизмат кўрсатиш, маросимларни ўтказиш, аҳолини курсларда ўқитиш (ҳақи бир ой олдин тўланади) кинофотолаборатория ва сураткашлик, кимёвий тозалаш, кир ювиш, овоз ёзиб олиш студиялари, транспорт, маълумот-ахборот, воситачилик ва комфорт хизматлари учун тўловлар буюртмани расмийлаштиришда тўлиқ тўланади.

Буюртмачи исталган хизмат турини расмийлаштиришда ўз хоҳишига кўра унинг қийматини тўлиқ тўлаши мумкин.


6. Ҳўжалик юритувчи субъект томонидан тайёрланган ва тузатилган буюмларнинг кафолат муддатлари амалдаги техник регламентлар ёки стандартлар билан аниқланади ва тайёр буюртма эгаси томонидан олинган кундан бошлаб ҳисобланади, буюмлар буюртмачи айби билан ўз вақтида олинмаган тақдирда - шартномада кўрсатилган буюртмани бажариш муддати тамом бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.


V. МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИК


1. Буюртмачи маиший хизмат сифатига оид эътирозларни буюртмани қабул қилиш ва бериш жойида белгиланган кафолат муддатлари мобайнида, кафолат муддати бўлмаган буюмларга эътирозларни эса буюртмани олиш вақтида билдиришга ҳақлидир.

Буюртмани уйда бажариш учун ходимлар буюртмачи билан келишилган вактда келмаса, буюртмачи ҳўжалик юритувчи субъектдан етказилган моддий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.


2. Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачи эътирозини дарҳол, қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қиладиганларини эса - эътироз билдирилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқиши керак.


3. Ҳўжалик юритувчи субъектнинг шартнома шартларидан иш сифатини ёмонлаштирадиган даражада четга чиқиши ёки бошқа камчиликлар билан боғлиқ даъволар буюртмачи томонидан иш қабул қилиб олинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида, агар нуқсонларни ишни қабул қилиб олишнинг оддий усулида аниқлаш мумкин бўлмаса - иш қабул қилиб олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида берилиши мумкин.

Қурилма ва иншоотлардаги ишни қабул қилиб олишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлмаган камчиликларга оид даъвони буюртмачи иш қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч йил мобайнида бериши мумкин.

Агар шартномада кафолат муддати назарда тутилган ва ишдаги нуқсонлар тўғрисидаги мурожаат кафолат муддати доирасида берилган бўлса, даъво муддати нуқсон тўғрисида мурожаат қилинган кундан бошланади.


4. Ҳўжалик юритувчи субъект буюртмани бажариш муддатини бузган тақдирда, у буюртмачига ҳар бир кун учун буюртманинг буюртма қабул қилинган пайтдаги қийматининг 1 фоизи миқдорида, лекин иш ёки буюртма қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

Буюртмачи бажарилган буюртмани ўз вақтида олиб кетмаган ҳолларда ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачидан квитанцияда кўрсатилган буюртмани бажариш муддати тамом бўлган кундан бошлаб кечиктирилган ҳар бир кун учун иш қийматининг 1 фоизи миқдорида, лекин иш қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундиради.


5. Буюртма сифатсиз бажарилган тақдирда ҳўжалик юритувчи субъект буюртмачига иш ва хизматларнинг буюртмани бажариш вақтидаги қийматининг 20 фоизи миқдорида айбона тўлайди.


6. Буюртмачига тегишли бўлган буюм (материал, хом ашё)ни тўлиқ ёки қисман йўқотган (ишдан чиқарган) ҳўжалик юритувчи субъект уч кун муддатда уни худди шундай буюм (материал, хом ашё) билан алмаштириши ёки буюртмачига етказилган зарарни шу вақтда амалда бўлган нархларда қоплаши керак.

Бажарувчи ва буюртмачи ўртасида юзага келган низолар ҳўжалик юритувчи субъектлар раҳбарияти томонидан ёки суд орқали ҳал қилинади.



































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск